Sayt test rejimida ishlamoqda

Пўлатова Зарина Алиевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.    Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Фарғона водийсидаги болаликнинг I ва II даврида Даун синдроми ва соғлом болаларда антропометрик ўсиш кўрсаткичлари солиштирма характеристикаси», 14.00.02 – Морфология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.1.PhD/Tib2370.
Илмий раҳбар: Тешаев Шухрат Жумаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, DSc.04/30.12.2019.Tib.30.03.
Расмий оппонентлар: Орипов Фирдавс Суръатович, тиббиёт фанлари доктори, доцент; Баландина Ирина Анатольевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Россия Федерацияси).
Етакчи ташкилот: Тошкент педиатрия тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Фарғона водийсида Даун синдроми мавжуд биринчи ва иккинчи болалик давридаги болаларда антропометрик кўрсаткичларини аниқлаш ва қиёсий баҳолашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Даун синдроми мавжуд 5-12 ёшдаги болаларда антропометрик кўрсаткичларнинг шу ёшдаги соғлом болаларнинг кўрсаткичларидан пастлиги, уларнинг ёшга боғлиқ хусусиятлари, бола танасининг ўсиши ва ривожланиш динамикасини ҳисобга олган ҳолда асосланган;
Даун синдроми мавжуд I- ва II-даврдаги болалар жисмоний ривожланиш кўрсаткичлари таққосланганда соғлом болалар параметрларидан орқада қолиши аниқланган;
болаликнинг биринчи ва иккинчи давридаги соғлом болалар боши ва юзининг антропометрик кўрсаткичлари Даун синдроми мавжуд I- ва II-даврдаги болаларнинг маълумотлари билан ўрганилганда сезиларли даражада фарқланиши аниқланган;
болаликнинг биринчи ва иккинчи давридаги соғлом болалар пастки мучаларнинг антропометрик курсаткичлари Даун синроми мавжуд I-II даврдаги болаларнинг кўрсаткичларидан сезиларли даражада фарқланиши аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Бухоро давлат тиббиёт институти Мувофиқлаштирувчи-эксперт кенгашининг 2024-йил 29-мартдаги 24-Z/017-сон хулосасига кўра (илмий янгиликни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш тўғрисида Бухоро давлат тиббиёт институтининг 2023-йил 30-сентябрдаги 06/27-сонли хати Соғлиқни сақлаш вазирлигига тақдим этилган):
биринчи илмий янгилик: Даун синдроми мавжуд 5-12 ёшдаги болаларда антропометрик кўрсаткичларнинг шу ёшдаги соғлом болаларнинг кўрсаткичларидан пастлиги, уларнинг ёшга боғлиқ хусусиятлари, бола танасининг ўсиши ва ривожланиш динамикасини ҳисобга олган ҳолда асослангани Бухоро вилояти Жондор туман тиббиёт бирлашмаси бўйича 15.10.2023 йилдаги 12/1-сон ҳамда Ромитан туман тиббиёт бирлашмаси бўйича 16.10.2023 йилдаги 18-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: тадқиқот натижалари Даун синдроми мавжуд биринчи ва иккинчи болалик даврида бўлган болаларда антропометрик кўрсаткичларнинг қиёсий тавсифи бўйича самарали усулларини ишлаб чиқиш имконини берган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: Даун синдроми мавжуд бемор болаларда турли касалликлар билан мурожаат қилувчи беморлар орасида ушбу контингентдаги беморларни учраш даражаси, уларнинг ўзига хос клиникаси ҳамда янги замонавий антропометрик текширувларнинг ишлаб чиқилганлиги визуал текшириш ўтказиш жараён самарадорлигини ошириш орқали иқтисодий самарадорликка эришилган (Бухоро давлат тиббиёт институти клиникасининг прейскурантига кўра умумий антропометрия нархи 100000 сўмни ташкил қилади). Хулоса: янги замонавий антропометрик тадқиқот усулларни қўллаш 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 80000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган;
иккинчи илмий янгилик: Даун синдроми мавжуд I- ва II-даврдаги болалар жисмоний ривожланиш кўрсаткичлари таққосланганда соғлом болалар параметрларидан орқада қолиши аниқлангани Бухоро вилояти Жондор туман тиббиёт бирлашмаси бўйича 15.10.2023 йилдаги 12/1-сон ҳамда Ромитан туман тиббиёт бирлашмаси бўйича 16.10.2023 йилдаги 18-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Даун синдроми мавжуд бўлган ўғил ва қиз болалар танасининг турли қисмларининг антропометрик кўрсаткичларининг ҳар бир ёш гуруҳларида ишлаб чиқилган меъёрий миллий стандартлари ушбу минтақадаги болаларнинг ўсиши ва ривожланишини қиёсий баҳолашда фойдаланиш учун тавсия этилган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: Даун синдроми мавжуд бемор болаларда турли касалликлар билан мурожаат қилувчи беморлар орасида ушбу контингентдаги беморларни учраш даражаси, уларнинг ўзига хос клиникаси ҳамда янги замонавий антропометрик текширувларнинг ишлаб чиқилганлиги визуал текшириш ўтказиш жараён самарадорлигини ошириш орқали иқтисодий самарадорликка эришилган (Бухоро давлат тиббиёт институти клиникасининг прейскурантига кўра умумий антропометрия нархи 100000 сўмни ташкил қилади). Хулоса: янги замонавий антропометрик тадқиқот усулларни ишлаб чиқиш 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 80000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган;
учинчи илмий янгилик: болаликнинг биринчи ва иккинчи давридаги соғлом болалар боши ва юзининг антропометрик кўрсаткичлари Даун синдроми мавжуд I- ва II-даврдаги болаларнинг маълумотлари билан ўрганилганда сезиларли даражада фарқланиши аниқлангани Бухоро вилояти Жондор туман тиббиёт бирлашмаси бўйича 15.10.2023 йилдаги 12/1-сон ҳамда Ромитан туман тиббиёт бирлашмаси бўйича 16.10.2023 йилдаги 18-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Даун синдроми бўлган болалар танаси турли қисмларининг антропометрик кўрсаткичларини соғлом болаларнинг кўрсаткичлари билан қиёсий таҳлили маълумотлари педиатрлар, ортопедлар ва умумий амалиёт шифокорларига ташхислаш, кузатиш, даво тактикасини танлашда ёрдам беради, шу билан бирга ижтимоий самарадорликни ошириш имконини берган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: Даун синдроми мавжуд бемор болаларда турли касалликлар билан мурожаат қилувчи беморлар орасида ушбу контингентдаги беморларни учраш даражаси, уларнинг ўзига хос клиникаси ҳамда янги замонавий антропометрик текширувларнинг ишлаб чиқилганлиги визуал текшириш ўтказиш жараёни самарадорлигини ошириш орқали иқтисодий самарадорликка эришилган (Бухоро давлат тиббиёт институти клиникасининг прейскурантига кўра умумий антропометрия нархи 100000 сўмни ташкил қилади). Хулоса: янги замонавий антропометрик тадқиқот усулларни ишлаб чиқиш 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 80000 сўмга иқтисод қилиш имконини бераган;
тўртинчи илмий янгилик: болаликнинг биринчи ва иккинчи давридаги соғлом болалар пастки мучаларнинг антропометрик курсаткичлари Даун синроми мавжуд I-II даврдаги болаларнинг кўрсаткичларидан сезиларли даражада фарқланиши аниқлангани Бухоро вилояти Жондор туман тиббиёт бирлашмаси бўйича 15.10.2023 йилдаги 12/1-сон ҳамда Ромитан туман тиббиёт бирлашмаси бўйича 16.10.2023 йилдаги 18-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Даун синдроми бўлган болалар танаси турли қисмларининг антропометрик кўрсаткичларини соғлом болаларнинг кўрсаткичлари билан қиёсий таҳлили маълумотлари педиатрлар, ортопедлар ва умумий амалиёт шифокорларига ташхислаш, кузатиш, даво тактикасини танлашда ёрдам беради, шу билан бирга ижтимоий самарадорликни ошириш имконини берган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: Даун синдроми мавжуд бемор болаларда турли касалликлар билан мурожаат қилувчи беморлар орасида ушбу контингентдаги беморларни учраш даражаси, уларнинг ўзига хос клиникаси ҳамда янги замонавий антропометрик текширувларнинг ишлаб чиқилганлиги визуал текшириш ўтказиш жараён самарадорлигини ошириш орқали иқтисодий самарадорликка эришилган (Бухоро давлат тиббиёт институти клиникасининг прейскурантига кўра умумий антропометрия нархи 100000 сўмни ташкил қилади). Хулоса: янги замонавий антропометрик тадқиқот усулларни ишлаб чиқиш 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 80000 сўмга иқтисод қилиш имконини беради.

Yangiliklarga obuna bo‘lish