Sayt test rejimida ishlamoqda

Худойбергенов Гуломбой Уриновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.    Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «COVID-19 билан боғлиқ бўлган каверноз синус тромбозининг клиник-морфологик хусусиятлари», 14.00.15 – Патологик анатомия, 14.00.08 – Офтальмология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.1.PhD/Tib3363.
Илмий раҳбарлар: Юлдашев Бахром Собиржаневич, тиббиёт фанлари доктори, доцент; Билалов Эркин Назимович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, DSc.04/30.12.2019.Tib.30.03.
Расмий оппонентлар: Нишанов Данияр Анарбаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Норматова Наргиза Миршавкатовна, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Хожа Аҳмад Яссавий номидаги Халқаро қозоқ-турк универститети (Қозоғистон Республикаси).
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: COVID-19 билан боғлиқ бўлган каверноз синус тромбозида кўз олмаси ва унинг ёрдамчи аппарати тузилмаларида ривожланувчи патологик жараённинг клиник ва морфологик хусусиятларини баҳолашни такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
COVID-19 билан боғлиқ бўлган каверноз синус тромбозли беморларнинг жуфт соғлом кўзида пахихориоидал васкулопатиянинг морфологик белгилари мавжудлиги ҳамда хориоидея қаватининг қалинлашиши асосланган;
COVID-19 билан боғлиқ бўлган каверноз синус тромбозида орбитанинг суяк ва юмшоқ тўқима тузилмалари шикастланишининг специфик патоморфологик хусусиятлари, кучли лимфоцитар инфильтрация ва пролифератив компонентли яллиғланиш жараёнига хос бўлган хусусиятлари исботланган;
COVID-19 билан боғлиқ бўлган каверноз синус тромбозининг кўз олмаси тузилмаларида яллиғланиш жараёнининг клиник хусусиятлари асосан томирли парда ва тўр парда тузилмаларида кузатилиши исботланган;
COVID-19 билан боғлиқ бўлган каверноз синус тромбозида кўз олмаси шикастланишининг патоморфологик хусусиятлари, қон томирли парданинг бирламчи зарарланиши, унинг таркибий қисмларида дисциркулятор ўзгаришлар, лимфоцитар тромблар, шиш ва некробиоз ривожланиши жараёни шаклида кечиши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Тошкент тиббиёт академияси Мувофиқлаштирувчи экспертлар кенгашининг 2024 йил 14 мартдаги 03/084-сон хулосасига кўра (илмий янгиликни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Тошкент тиббиёт академиясининг 2024 йил 28 февралдаги 09-14343-сонли хати тақдим этилган):
биринчни илмий янгилик: COVID-19 билан боғлиқ бўлган каверноз синус тромбозли беморларнинг жуфт соғлом кўзида пахихориоидал васкулопатиянинг морфологик белгилари мавжудлиги, яъни хориоидея қаватининг қалинлашиши асослангани Республика патологик анатомия маркази бўйича 06.11.2023 йилдаги 39-и-сон, Республика патологик анатомия марказининг Хоразм патологик антомия экспертиза бюроси бўйича 10.10.2023 йилдаги 41-сон, Тошкент тиббиёт академиясининг Урганч филиали бўйича 12.10.2023 йилдаги 16-сон ҳамда  Тошкент шаҳридаги «Зиёбахш» хусусий кўз клиникаси бўйича 04.11.2023 йилдаги  24-сон  буйруқлари билан амалиётга жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: ноинвазив ташхислаш усулларидан (ОКТ) фойдаланиш беморлар учун сезиларли ноқулайлик туғдирадиган инвазив усулларни тайинлаш заруратини камайтиришнинг ўзига хослиги асосида касалликни эрта ташхислаш имконини берган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: COVID-19 билан боғлиқ бўлган каверноз синус тромбозли беморларнинг жуфт соғлом кўзида пахихориоидал васкулопатиянинг морфологик белгилари мавжудлиги, яъни хориоидея қаватининг қалинлашиши ташхислаш орқали қўшимча ташхислаш усулларидан фойдаланишни бартараф этиши ҳисобига беморларнинг маблағларини 4-5,5 млн сўмгача тежаш имконини берган. Хулоса: патологик жараён таъсир қилмаган соғлом кўзларда ҳам хориоидеянинг қалинлашиши (310,3 мкм) мумкинлиги, бу эса ривожланаётган пахихориоидал васкулопатия тизимли жараённинг намоён бўлиши асослаш орқали хасталикни ташхислашга бир нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 175000 сўмга, умумий хасталикни олидини олиш мақсадида  4,5-5 миллион сўмни иқтисод қилиш имконини берган;
иккинчи илмий янгилик: COVID-19 билан боғлиқ бўлган каверноз синус тромбозида орбитанинг суяк ва юмшоқ тўқима тузилмалари шикастланишининг специфик патоморфологик хусусиятлари, кучли лимфоцитар инфильтрация ва пролифератив компонентли яллиғланиш жараёнига хос бўлган хусусиятлари исботлангани Республика патологик анатомия маркази бўйича 06.11.2023 йилдаги 39-и-сон, Республика патологик анатомия марказининг Хоразм патологик антомия экспертиза бюроси бўйича 10.10.2023 йилдаги 41-сон, Тошкент тиббиёт академиясининг Урганч филиали бўйича 12.10.2023 йилдаги 16-сон ҳамда  Тошкент шаҳридаги «Зиёбахш» хусусий кўз клиникаси бўйича 04.11.2023 йилдаги  24-сон  буйруқлари билан амалиётга жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: COVID-19 билан боғлиқ бўлган каверноз синус тромбозида орбитанинг суяк ва юмшоқ тўқима тузилмалари шикастланишининг специфик патоморфологик хусусиятлари, кучли лимфоцитар инфильтрация ва пролифератив компонентли яллиғланиш жараёнига хос бўлган хусусиятларини ўз вақтида ташхислаш даволаш ва профилактика чоралари самарадорлигини оширишга бевосита таъсир қилади, бу эса беморларда кўришнинг қайтарилмас йўқолиши ҳолатлари улушини камайтириш орқали ногиронлик фоизини камайтиради, шунингдек, реабилитация даврида беморларнинг ҳаёт сифати даражасини яхшилаш имконини берган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: COVID-19 билан боғлиқ бўлган каверноз синус тромбози билан хастланган беморнинг 1 ётоқ кунига барча харажатлар, шу билан бирга дори-дармонларни ҳисобга олинса, бемор ҳисобига бюджет маблағларини ўртача 22%га иқтисод қилиш имконини берган. Хулоса: COVID-19 билан боғлиқ бўлган каверноз синус тромбозида орбитанинг суяк ва юмшоқ тўқима тузилмалари шикастланишининг специфик патоморфологик хусусиятлари, кучли лимфоцитар инфильтрация ва пролифератив компонентли яллиғланиш жараёнига хос бўлган хусусиятлари ташхислаш натижасида  шифохонада беморларнинг бўлиш кунини 2-3 кунга қисқартиш натижасида бир нафар бемор ҳисобига давлат бюджети маблағларини  ўртача 318000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган;
учинчи илмий янгилик: COVID-19 билан боғлиқ бўлган каверноз синус тромбозининг кўз олмаси тузилмаларида яллиғланиш жараёнининг клиник хусусиятлари асосан томирли парда ва тўр парда тузилмаларида кузатилиши исботлангани Республика патологик анатомия маркази бўйича 06.11.2023 йилдаги 39-и-сон, Республика патологик анатомия марказининг Хоразм патологик антомия экспертиза бюроси бўйича 10.10.2023 йилдаги 41-сон, Тошкент тиббиёт академиясининг Урганч филиали бўйича 12.10.2023 йилдаги 16-сон ҳамда  Тошкент шаҳридаги «Зиёбахш» хусусий кўз клиникаси бўйича 04.11.2023 йилдаги  24-сон  буйруқлари билан амалиётга жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: COVID-19 билан боғлиқ бўлган каверноз синус тромбозининг кўз олмаси тузилмаларида яллиғланиш жараёнининг клиник хусусиятлари асосан томирли парда ва тўр парда тузилмаларидаги ўрни даволаш тактикасини тўғри танлаш ва алгоритм ишлаб чиқиш орқали беморлар умр кўриш давомийлигини узайтириш ҳамда ҳаёт сифатини яхшилаш имконини берган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: COVID-19 билан боғлиқ бўлган каверноз синус тромбозининг кўз олмаси тузилмаларида яллиғланиш жараёнининг клиник хусусиятлари асосан томирли парда ва тўр парда тузилмаларидаги ўзгаришларни баҳолашда консерватив ёки жарроҳлик йўли билан даволашнинг оптимал усулини танлашда  ангиографик текшириш учун 85 минг сўмни, касалхонадаги ётоқ кунлари 2-3 кунга қисқартириш натижасида 118000 минг сўмдан 227000 сўмгача қисқартириш имконини берган.  Хулоса:  ОКТ ангиографияси контрастдан фойдаланмасдан ҳар қандай қатламда тўр парда томирлари тармоғининг ҳолатини баҳолаш, шихофохонада бўлиш вақтини қисқартиш натижасида бир нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 118000 сўмдан 227000 сўмгача иқтисод қилиш имконини берган;
тўртинчи илмий янгилик: COVID-19 билан боғлиқ бўлган каверноз синус тромбозида кўз олмаси шикастланишининг патоморфологик хусусиятлари, қон томирли парданинг бирламчи зарарланиши, унинг таркибий қисмларида дисциркулятор ўзгаришлар, лимфоцитар тромблар, шиш ва некробиоз ривожланиши жараёни шаклида кечиши исботлангани Республика патологик анатомия маркази бўйича 06.11.2023 йилдаги 39-и-сон, Республика патологик анатомия марказининг Хоразм патологик антомия экспертиза бюроси бўйича 10.10.2023 йилдаги 41-сон, Тошкент тиббиёт академиясининг Урганч филиали бўйича 12.10.2023 йилдаги 16-сон ҳамда  Тошкент шаҳридаги «Зиёбахш» хусусий кўз клиникаси бўйича 04.11.2023 йилдаги  24-сон  буйруқлари билан амалиётга жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: COVID-19 билан боғлиқ бўлган каверноз синус тромбозида кўз олмаси шикастланишининг патоморфологик хусусиятлари, қон томирли парданинг бирламчи зарарланиши, унинг таркибий қисмларида дисциркулятор ўзгаришлар, лимфоцитар тромблар, шиш ва некробиоз ривожланиши жараёни шаклида кечиши олдини олиш мақсадида  амалга оширилган ташхислаш ва даволаш тактикаси беморларда кўришнинг қайтарилмас йўқолиши ҳолатлари улушини ва ногиронлик фоизини пасайтириш ҳамда реабилитация даврида беморларнинг ҳаёт сифати даражасини яхшилаш имконини берган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: COVID-19 билан боғлиқ бўлган каверноз синус тромбозида кўз олмаси шикастланишининг патоморфологик хусусиятлари, қон томирли парданинг бирламчи зарарланиши, унинг таркибий қисмларида дисциркулятор ўзгаришлар, лимфоцитар тромблар, шиш ва некробиоз ривожланиши жараёни шаклида кечиши олдини олиш мақсадида амалга оширилган оптимал консерватив ёки хирургик даволашнинг рационал усулини танлаш қўшимча ташхислаш усулларини қўллашни бартараф этиши ҳамда шифохонада ётоқ кунлари 2-3 кунга қисқартириш натижасида 118000 минг сўмдан 227000 сўмгача қисқартириш имконини берган. Хулоса: COVID-19 билан боғлиқ бўлган каверноз синус тромбозида кўз олмаси шикастланишининг патоморфологик хусусиятлари, қон томирли парданинг бирламчи зарарланиши, унинг таркибий қисмларида дисциркулятор ўзгаришлар, лимфоцитар тромблар, шиш ва некробиоз ривожланиши жараёни шаклида кечиши олдини олиш  мақсадида  қўшимча текширцвларни қисқартириш мақсадида 1650000 минг сўмини ва шифохонада  бўлиш вақтини 2-3 кунга қисқартириш натижасида бир нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 118000 сўмдан 227000 сўмгача иқтисод қилиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish