Курбанова Мадина Жамшедовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Иссиқлик-массаалмашиниш жараёнларини бошланғич импульсли энергия бериб жадаллаштириш», 02.00.16–Кимё технологияси ва озиқ-овқат ишлаб чиқариш жараёнлари ва аппаратлари (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.2.PhD/Т234.
Илмий раҳбар: Додаев Қўчқор Одилович, техника фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент кимё-технология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент кимё-технология институти, DSc.27.06.2017.Т.04.01 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Баракаев Нусратилла Ражабович, техника фанлари доктори, доцент; Ғафуров Карим Ҳакимович техника фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: мева-сабзавотни қуритишдаги иссиқлик-массаалмашиниш жараёнларини электромагнит майдон импульслари таъсири асосида жадаллаштириш ва юқори самарали аппаратларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
маҳсулотларга бошланғич электромагнит майдони импульси билан ишлов бериб қуритиш жараёнлари тавсифлари шакллантирилган, гигротермик жараён ҳисобланган мева-сабзавотларни қуритиш жараёнига бошланғич импульс таъсирининг самарали қўлланиш таъсири аниқланган;
бошланғич импульснинг қуритиш жараёнидан фарқли юқори жадал жараён эканлиги ва қисқа таъсир вақтида материалга максимал мумкин бўлган ҳароратни, намлиги ва босимининг ўсиши жиҳатидан структуравий-механик хусусиятининг ўзгариши исботланган;
ички иситиш манбали жараён таъсирини нисбатан тўлиқ тавсифловчи (ЎЮЧ, ИҚ ва б.) юқори жадал жараён ва қурилмада конвектив қуритиш математик модели ҳамда бошланғич ва тугал қуритиш жараёни даври мева-сабзавотларни структуравий-механик хусусияти ўзгариши математик модели яратилган;
биринчи ва иккинчи қуритиш даврида қуритиш объектининг структуравий-механик хоссалари, мева-сабзавотларнинг кучланиш таъсиридаги турли ҳолатлари учун бирлашган дифференциал тенгламалари ишлаб чиқилган;
мева ва сабзавотларни қуритиш технологик жараёни ва қурилмаси такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Мевалардан олма ва олхўри, сабзавотлардан картошка ва сабзини бошланғич импульс билан дастлабки ишлов бериб қуритиш бўйича олинган натижалар асосида:
«Ўзстандарт» агентлиги томонидан тасдиқланган «Мева ва сабзавотларни қуритиш» техник шартларига (Тs22313254-02:2014.,) қўшимча йўриқнома киритилган (ТИ64-23425648-01:2015). Натижада мева ва сабзавотларни қуритишда иссиқлик-массаалмашиниш жараёнлари бошланғич импульсли энергия бериб жадаллаштириш имконини берган;
маҳсулотга даставвал бошланғич импульс бериб, сўнгра қуритиш учун универсал камерали турбулизацияли қуритгич конструкцияси «SAM-AGRO-STAR» МЧЖда амалиётга жорий қилинган («Ўзбекозиқовқатхолдинг» ХКнинг 2017 йил 24 ноябрдаги АС/05-2-3570-сон маълумотномаси). Натижада қуритиш жараёнининг тезлиги ошиш, маҳсулот устки қатламининг деформацияланишини камайиши, энергияни тежалиш имконини берган;
мева ва сабзавотларни қуритиш технологияси ва қурилмаси «AGROMIR-KONCERVA» МЧЖ ҚК, «SAM-AGRO-STAR» МЧЖ ва «SIYOB SAXOVAТI» МЧЖ ҚКда амалиётга жорий этилган («Ўзбекозиқовқатхолдинг» ХКнинг 2017 йил 24 ноябрдаги АС/05-2-3570-сон маълумотномаси). Натижада қуритилган маҳсулот ишлаб чиқариш самарадорлиги анъанавий усулга нисбатан 12–16% га ошиш имконини берган.