Sayt test rejimida ishlamoqda

Арнопольская Дина Иосифовнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.    Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ҳарбий хизматга чақирилиши лозим бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқароларида кардиоваскуляр хавфни назорат қилиш ва тузатиш», 14.00.43 – Профилактик тиббиёт (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.3.DSc/Tib939.
Илмий раҳбар: Мухамедова Муяссар Гафуржановна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари ҳарбий тиббиёт академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари харбий тиббиёт академияси хузуридаги DSc.34/04.07.2023.Tib. 171.01.
Расмий оппонентлар: Раимкулова Нарина Робертовна, тиббиёт фанлари доктори, Куртиева Шадия Асановна, тиббиёт фанлари доктори, Бекметова Феруза Матсафаевна тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат тиббиёт университети.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистон Республикасининг бирламчи соғлиқни сақлаш муассасалари негизида ҳарбий ёшдаги эркакларда юрак-қон томир хавф омилларининг тарқалишини ўрганиш ва уларни бартараф этиш дастурини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Ўзбекистон Республикаси шароитида чақирув ёшдаги эркакларда турли кардиоваскуляр хавф омилларининг тарқалиши аниқланган;
илк бор юрак-қон томир хавф омиллари бўлган чақирув ёшдаги эркакларда мураккаб метаболик силжиш: глюкозага толерантликни бузилиши, гиперхолестеринемия, гиперурикемия, гипергомоцистеинемия борлиги аниқланган;
илк бор ҳарбий ёшдаги эркакларнинг электрокардиографик кўрсаткичлар ёрдамида аритмоген башорат қилувчи мезонлари аниқланган;
илк бор ҳарбий ёшдаги эркакларда аниқланган кардиоваскуляр хавф турлари: атеротромботик, метаболик, аритмияга қараб, таклиф қилинган чора-тадбирлар самарадорлиги асосланган;
илк бор шаклланган шахсий маълумотлар базасининг яратилиши асосида хавф омилларини аниқлаш, бартараф этиш ва дори-дармонсиз даволаш усулларининг индивидуал популяцион стратегияси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари ҳарбий тиббиёт академияси эксперт кенгашининг 2024 йилдаги 28 февралдаги 03/7-сон хулосасига кўра (илмий янгиликни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари ҳарбий тиббиёт академиясининг 2024 йилдаги 28 февралдаги 03/7-сонли хати Соғлиқни сақлаш вазирлигига тақдим этилган):
биринчи илмий янгилик: Ўзбекистон Республикаси шароитида чақирув ёшдаги эркакларда турли кардиоваскуляр хавф омилларининг тарқалиши аниқлангани Сирдарё вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бўйича 18.10.2022 йилдаги 120-сон, Самарқанд вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бўйича 15.01.2023 йилдаги 55-сон, Қашқадарё вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бўйича 10.03.2023 йилдаги 105-сон, Наманган вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бўйича 28.05.2023 йилдаги 115-сон, Тошкент шаҳар Сергели туман кўп тармоқли марказий поликлиникаси бўйича 20.02.2024 йилдаги 121-сон ҳамда Юнусобод туман кўп тармоқли марказий поликлиникаси бўйича 22.02.2024 йилдаги 110-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: тадқиқот давомида ишлаб чиқилган анкетадан фойдаланиш бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари базасида имкон қадар қисқа вақт ичида фойдаланиш мумкин бўлган, кенг тарқалган ва информацион усуллардан фойдаланган ҳолда ва тиббиёт ходимларига қўшимча юкламасиз юрак-қон томир хавфи юқори бўлган одамларни аниқлаш имконини беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: ишлаб чиқилган анкета Сирдарё, Самарқанд, Қашқадарё, Наманган вилоятлар, Тошкент шаҳрининг Сергели  ва Юнусобод туманларидаги юрак-қон томир касалликлари хавфи юқори бўлган одамлар гуруҳини аниқлаш учун бирламчи тиббий ёрдамнинг амалий фаолиятига жорий этилди, бу нафақат хавфни ўз вақтида аниқлашга, балки имкон қадар тезроқ хавфни тузатиш вариантларини ишлаб чиқишга имкон беради. Хулоса: хавфнинг ўз вақтида камайиши юрак-қон томир касалликлари ва ўлим ҳолатларининг олдини олиш имконини бермоқда, иқтисодий самарадорлик кўрсаткичи эса ишлаган йиллари сақланиб қолганини ҳисобга олган ҳолда, ҳаётини сақлаб қолган 1 киши ҳисобига бюджет маблағларини 2291760  сўмга иқтисод қилиш имконини берган;
иккинчи илмий янгилик: илк бор юрак-қон томир хавф омиллари бўлган чақирув ёшдаги эркакларда мураккаб метаболик силжиш: глюкозага толерантликни бузилиши, гиперхолестеринемия, гиперурикемия, гипергомоцистеинемия борлиги аниқлангани Сирдарё вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бўйича 18.10.2022 йилдаги 120-сон, Самарқанд вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бўйича 15.01.2023 йилдаги 55-сон, Қашқадарё вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бўйича 10.03.2023 йилдаги 105-сон, Наманган вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бўйича 28.05.2023 йилдаги 115-сон, Тошкент шаҳар Сергели туман кўп тармоқли марказий поликлиникаси бўйича 20.02.2024 йилдаги 121-сон ҳамда Юнусобод туман кўп тармоқли марказий поликлиникаси бўйича 22.02.2024 йилдаги 110-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: юрак-қон томир хавфи ортиши фонида ривожланаётган метаболик девиацияларни тушуниш метаболик тизимлар фаолиятидаги кучланишни камайтирадиган ва хавф даражасини камайтирадиган тузатиш усулларини ўз вақтида, оптимал ва етарли даражада қўллаш имконини беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: Сирдарё, Самарқанд, Қашқадарё, Наманган вилоятлар, Тошкент шаҳрининг Сергели ва Юнусобод туманларидаги бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари негизида холестерин концентрациясини камайтириш ҳисобига юрак-қон томир касалликларини коррекциялашнинг ишлаб чиқилган усулларини жорий этиш юрак-қон томир касалликларининг нисбий хавфини икки баравар камайтириш имконини берди. Хулоса: бу эса сақланиб қолган инсон ҳаётини ҳисобга олган ҳолда, ҳаётини сақлаб қолинган ҳар бир бемор ҳисобига бюджет маблағларини 2291760 сўмга иқтисод қилиш имконини берган;
учинчи илмий янгилик: илк бор ҳарбий ёшдаги эркакларнинг электрокардиографик кўрсаткичлар ёрдамида аритмоген башорат қилувчи мезонлари аниқлангани Сирдарё вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бўйича 18.10.2022 йилдаги 120-сон, Самарқанд вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бўйича 15.01.2023 йилдаги 55-сон, Қашқадарё вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бўйича 10.03.2023 йилдаги 105-сон, Наманган вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бўйича 28.05.2023 йилдаги 115-сон, Тошкент шаҳар Сергели туман кўп тармоқли марказий поликлиникаси бўйича 20.02.2024 йилдаги 121-сон ҳамда Юнусобод туман кўп тармоқли марказий поликлиникаси бўйича 22.02.2024 йилдаги 110-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: юрак-қон томир тизимининг таркибий ва функционал қайта қуриш белгиларининг аниқланган белгилари атеросклероз ва сурункали юрак этишмовчилиги жараёнларининг шаклланиши ва ривожланишини кўрсатади, бу хавф омиллари бўлмаган шахсларга нисбатан мутлақ ва нисбий жиҳатдан юрак-қон томир хавфини оширади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: Сирдарё, Самарқанд, Қашқадарё, Наманган вилоятлар, Тошкент шаҳрининг Сергели ва Юнусобод туманларидаги бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари негизида холестерин концентрациясини камайтириш ҳисобига юрак-қон томир касалликларини коррекциялашнинг ишлаб чиқилган усулларини жорий этиш юрак-қон томир касалликларининг нисбий хавфини икки баравар камайтириш имконини берди. Хулоса: бу эса сақланиб қолган инсон ҳаётини ҳисобга олган ҳолда, ҳаётини сақлаб қолинган ҳар бир бемор ҳисобига бюджет маблағларини 2291760 сўмга иқтисод қилиш имконини берган;
тўртинчи илмий янгилик: илк бор ҳарбий ёшдаги эркакларда аниқланган кардиоваскуляр хавф турлари: атеротромботик, метаболик, аритмияга қараб, таклиф қилинган чора-тадбирлар самарадорлиги баҳолангани аниқлангани Сирдарё вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бўйича 18.10.2022 йилдаги 120-сон, Самарқанд вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бўйича 15.01.2023 йилдаги 55-сон, Қашқадарё вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бўйича 10.03.2023 йилдаги 105-сон, Наманган вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бўйича 28.05.2023 йилдаги 115-сон, Тошкент шаҳар Сергели туман кўп тармоқли марказий поликлиникаси бўйича 20.02.2024 йилдаги 121-сон ҳамда Юнусобод туман кўп тармоқли марказий поликлиникаси бўйича 22.02.2024 йилдаги 110-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: овқатланиш ва жисмоний фаоллик бўйича қуйидаги тавсияларга риоя қилиш 81,89%, чекишни ташлаш - 17,75% (231 кишидан 41 киши)ни ташкил этди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: Сирдарё, Самарқанд, Қашқадарё, Наманган вилоятлар, Тошкент шаҳрининг Сергели ва Юнусобод туманларидаги бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари негизида холестерин концентрациясини камайтириш ҳисобига юрак-қон томир касалликларини коррекциялашнинг ишлаб чиқилган усулларини жорий этиш юрак-қон томир касалликларининг нисбий хавфини икки баравар камайтириш имконини берди. Хулоса: бу эса сақланиб қолган инсон ҳаётини ҳисобга олган ҳолда, ҳаётини сақлаб қолинган ҳар бир бемор ҳисобига бюджет маблағларини 2291760 сўмга иқтисод қилиш имконини берган;
бешинчи илмий янгилик: илк бор шаклланган шахсий маълумотлар базасининг яратилиши асосида хавф омилларини аниқлаш, бартараф этиш ва дори-дармонсиз даволаш усулларининг индивидуал популяцион стратегияси ишлаб чиқилгани Сирдарё вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бўйича 18.10.2022 йилдаги 120-сон, Самарқанд вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бўйича 15.01.2023 йилдаги 55-сон, Қашқадарё вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бўйича 10.03.2023 йилдаги 105-сон, Наманган вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бўйича 28.05.2023 йилдаги 115-сон, Тошкент шаҳар Сергели туман кўп тармоқли марказий поликлиникаси бўйича 20.02.2024 йилдаги 121-сон ҳамда Юнусобод туман кўп тармоқли марказий поликлиникаси бўйича 22.02.2024 йилдаги 110-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: ёшларда патофизиологик механизмларнинг пластиклиги ҳисобига ишлаб чиқилган дори воситаларидан ташқари чора-тадбирлар дастуридан фойдаланиш ўртача нисбий 10 йиллик хавфни 2,91±1,63 баробардан 2,09±1,03 мартагача (n<0,001) ва мутлақ 30 йиллик хавф - 44,42% га (динамик фарқнинг ишончлилиги n <0,001) камайтириш имконини берди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: Сирдарё, Самарқанд, Қашқадарё, Наманган вилоятлар, Тошкент шаҳрининг Сергели ва Юнусобод туманларидаги бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари негизида холестерин концентрациясини камайтириш ҳисобига юрак-қон томир касалликларини коррекциялашнинг ишлаб чиқилган усулларини жорий этиш юрак-қон томир касалликларининг нисбий хавфини икки баравар камайтириш имконини берди. Хулоса: бу эса сақланиб қолган инсон ҳаётини ҳисобга олган ҳолда, ҳаётини сақлаб қолинган ҳар бир бемор ҳисобига бюджет маблағларини 2291760 сўмга иқтисод қилиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish