Sayt test rejimida ishlamoqda

Шомуродов Жахонгир Фарходовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): “Ер ости қувурларида грунт билан ўзаро муносабат чизиқли бўлмаганда сейсмик тўлқинлар таъсиридаги динамик жараёнлар”, 01.02.04-Деформацияланувчан қаттиқ жисм механикаси” (физика-математика фанлари).
Диссертация мавзуси роъйхатга олинган рақам: В2023.4.PhD/FM929.
Илмий раҳбар: Мирзаев Ибрахим, физика-математика фанлари доктори, профессор.     
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат транспорт университети.
ИК фаолият коърсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат транспорт университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи PhD.15/03.06.2023.FM/Т.73.08 рақамли Илмий кенгаш асосида бир марталик Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Хусанов Бахтияр Эргашбаевич, физика-математика фанлари доктори, к.и.х., Худазаров Равшан Сапарович, физика-математика фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети.
II. Тадқиқотнинг мақсади сейсмик тўлқинлар таъсирида “қувур-грунт” тизимининг чизиқли бўлмаган ўзаро муносабатини ҳисобга олган ҳолда узун ер ости қувури учун динамик масаланинг математик қўйилишини шакллантириш, уни ечишниниг мос сонли усулини танлаш ҳамда ечиш алгоритмларини ишлаб чиқиш ва олинган натижаларни таҳлил қилишлардан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
экспериментлар орқали аниқланган “қувур-грунт” тизимининг чизиқли бўлмаган муносабатларини бўлакли-чизиқли узлюксиз функсия кўринишда ифодалаш ёрдамида узун ер ости қувурининг динамик масаласи математик жиҳатдан тўлиқ қўйилган ва уни ечиш алгоритми сонли усуллар асосида ишлаб чиқилган;
гармоник тўлқин таъсир қилганда грунт ва қувур орасидаги ўзаро чизиқли бўлмаган муносабатдаги динамик жараёнлар чизиқли муносабатдаги динамик жараёнларга нисбатан кечроқ стационар ҳолатга чиқиши, чизиқли бўлмаган ўзаро муносабатда динамик жараёнларнинг мураккаблашиши ҳисобига, аниқланган;
ҳақиқий зилзилаларга мос частотали тўлқинлар учун ер юзига яқин жойлашган қувурларга динамик босимнинг таъсирини инобатга олмаслик мумкинлиги узун ер ости қувурининг чизиқли бўлмаган сейсмодинамик масаласини ечиш асосида аниқланган;
“қувур-грунт” тизимининг чизиқли бўлмаган муносабатида грунтнинг структуравий бузилиши моделини қавариқ кўринишда инобатга олгандаги натижаларга кўра, узун ер ости қувуридаги деформациянинг қиймати чизиқли муносабатга нисбатан кам бўлиши ҳисоблаш натижаларини солиштириш асосида аниқланган;
А.А.Илюшин ва Т.Р.Рашидовлар томонидан тадқиқ қилинган чексиз узун ер ости қувуридаги чизиқли стационар масалада грунтдаги тўлқин тарқалиш тезлиги қувурдаги тўлқин тарқалиш тезлигидан катта бўлган ҳолатларда қувурдаги максимал деформация грунтдаги максимал деформациядан 2 марта ошиб кетишининг сабаби грунтда берилган тўлқин фронтида тезликнинг сакраши эканлиги ҳамда ҳақиқий зилзилалардаги велосиграммаларда сакраш бўлмагани учун грунт ва қувурдаги деформациялар ўзаро тенг бўлиши сонли усулда ҳисобланган натижалар асосида кўрсатилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Диссертасияда олинган натижалар қуйидаги йўналишларда амалиётга жорий қилинган:
ишлаб чиқилган сонли алгоритмнинг компютер дастурига ўтказилган дастурий таъминоти ёрдамида ҳисобланган натижалардан Наманган вилояти Учқўрғон туманини тоза ичимлик суви билан таъминлашда Учқўрғон “Сувоқава” ДУК га тегишли обектда ер ости сув таъминоти қувурларини лойиҳалаш жараёнида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг 2023-уил 4-декабрдаги 24-06/12632-сонли маълумотномаси). Илмий натижаларнинг қўлланилиши, сейсмик ҳудудларда ер ости қувурлари тизимини лойиҳалаш жараёнида фойдаланиб ҳисоблаш вақтининг 1,2 марта тежалишига, иш сифати ва меҳнат унумдорлигини 25% га ортишига эришилган;
диссертация ишининг ИВ бобида келтирилган айрим натижалар 2023 йилда нашр этилган У.З.Шермухамедов, И.Мирзаев, Ў.Рахмоновларнинг “Кўприклар, тоннеллар ва йўл ўтказгичларнинг зилзилабардошлиги” номли ҳамда У.З. Шермухамедов, И.Мирзаев, И.О.Кузнецова, Ў.Рахмоновларнинг “Сейсмостойкость мостов, тоннелей и путепроводов” номли дарсликларида  алоҳида параграфлар бўлиб кирган (Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигининг 2023-уил 4-октябрдаги № 4/Э1029-сонли маълумотномаси). Бу дарсликдан Тошкент давлат транспорт университетининг магистратура талабалари фойдаланмоқда.

Yangiliklarga obuna bo‘lish