Sayt test rejimida ishlamoqda

Вапаев Муродбек Эргашовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи):       «Металлар сиртида нано ўлчамли структуралар шаклланишига лазер плазмаси параметрларининг таъсири», 01.04.11 – Лазер физикаси (физика-математика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.3PhD/FM772.
Илмий раҳбар: Давлетов Икрам Юсубович, физика-математика фанлари доктори, профессор
 Диссертация бажарилган муассаса номи: Урганч давлат университети.
 ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Урганч давлат университети, PhD.03/29.12.2022.FM.55.07.
Расмий оппонентлар: Азаматов Зокир Тоҳирович, физика-математика фанлари доктори, профессор;
 Матназаров Анвар Рустамович, физика-математика фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади нано ва пикосекунд импулсли лазер нурланиши таъсирида металлар юзасида ҳосил бўлган плазманинг асосий параметрларини турли усуллар билан аниқлаш, шунингдек, фемтосекунд импулсли лазер сканерлаш тезлиги ва плазма параметрларининг металлар юзасида нано ўлчамли структуралар шаклланишига таъсирини ўрганишдан иборат.
 III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
10 нс импулсли, 1064 нм тўлқин узунликдаги Нд:ЯГ лазер нурланиши таъсирида нормал атмосфера шароитида қаттиқ агрегат ҳолатдаги Си ва Ин элементлари сиртида  ҳосил бўлган плазманинг спектрларини таҳлил қилиш орқали плазманинг асосий параметрлари, яъни электронларнинг зичлиги Штарк кенгайиш усули ёрдамида ва температураси  Болцман тақсимот усулини қўллаган ҳолда аниқланган;
28 пс импулсли, тўлқин узунлиги 1064 нм бўлган лазер нурланиши билан 50-500 мм/мин тезликда сканерлаш жараёнида  Ал ва Cу элементларининг сиртида ҳосил бўлган плазманинг спектрларини таҳлил қилиш натижасида, 50-500 мм/мин сканерлаш тезликларида Ал ва Cу плазма спектрларидаги чизиқлар устма-уст тушиши ҳисобга олиниб электронларнинг зичлиги ва температураси  аниқланган;
илк бор қаттиқ агрегат ҳолатдаги ниобий қотишмаси сиртида давомийлиги 28 пс бўлган импулсли лазер билан ҳосил қилинган плазманинг спектрал тақсимотидан ниобий элементининг (Нб ИВ) юқори зайрадли ион ўтиш спектрал чизиқлари учун Штарк кенгайиш коеффициентлари аниқланган;
импулс давомийлиги 40 фс, тўлқин узунлиги 1030 нм бўлган Йб:ЯГ лазер нурланиши таъсирида титан ва никел юзасида турли давр ва шаклдаги наноструктуралар ҳосил қилинган ҳамда намуналарнинг оптик эмиссия спектрларини таҳлил қилиш орқали, улар сиртида ҳосил қилинган плазманинг параметрлари аниқланган, натижада плазманинг параметрларини намуналар юзасида ҳосил бўлувчи даврий структураларнинг табиати билан боғлиқ эканлиги кўрсатилган;
титан ва никел юзасида ҳосил қилинган плазманинг параметрлари ва фемтосекунд импулсли лазер сканерлаш тезлиги ҳамда ҳосил бўлган наноструктуранинг ўлчамлари ўртасида ўзаро боғлиқлик олинган, шунингдек лазер плазмасида эркин электронлар концентрациясининг ортиши билан плазмоник частотани бошқариш орқали титан ва никел юзасида наноструктура шаклининг ўзгариши аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Металлар сиртида нано ўлчамли структуралар шаклланишига лазер плазмаси параметрларининг таъсири бўйича олинган илмий натижалар асосида:
 лазер нурланиши таъсирида металларнинг сиртида ҳосил бўлган плазманинг параметрлари электронларнинг зичлиги ва температурасининг таъсири натижалари, ишлаб чиқилган ҳисоблаш алгоритмлари “Урганчкорммаш” АЖ да лазер қурилмаси ёрдамида металлар ва  мураккаб конструктив материалларга ишлов бериш жараёнида қўлланилган. Натижада, металларга ишлов бериш жараёнларини сезиларли даражада яхшилашга эришилган ҳамда якуний маҳсулот сифати ошган;
металларнинг сиртида ҳосил қилинган плазманинг эмиссия спектрлари, жумладан, ниобий Нб (ИВ) плазмасининг спектрал линия чизиқлари учун аниқланган Штарк кенгайиш коеффициентлари Сербия Белград Астрономия расадхонасининг 451-03-68/2020-14/200002  тадқиқот лойиҳасида фойдаланилган. Натижада металлар сиртида нано ўлчамли структураларни шаклланиш жараёнида ҳосил бўлган плазманинг параметрлари ва давр ўлчамлари орасидаги боғланишларни тушунтиришда қўлланилган;
металларнинг сиртида наноструктураларнинг шаклланиши билан боғлиқ асосий жараёнлар ҳақидаги муҳим маълумотлар Латвия университети тадқиқот марказидаги илмий лойиҳада фойдаланилган. Натижада, лазер нурланиши таъсирида ҳосил қилинган плазманинг параметрларини қандай қилиб аниқлаш ва баҳолаш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish