Sayt test rejimida ishlamoqda

Сабиров Обид Икрамбаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Иккинчи тартибли ночизиқли киритувчанлиги модуляцияланган кристалларда лазер нурланишининг частотасини параметрик алмаштиришлар», 01.04.11 – Лазер физикаси.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.3.PhD/FM494.
Илмий раҳбар: Сапаев Усман Каландарович, физика-математика фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Урганч давлат университети, PhD.03/29.12.2022.FM.55.07.
Расмий оппонентлар: Эшчанов Баходир Худайберганович, физика-математика фанлари доктори, профессор. Болтаев Ганжабой Сапаевич, физика-математика фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади иккинчи тартибли ночизиқли киритувчанлиги модуляцияланган кристалларда ихтиёрий ва бутун частотали қисқа лазер импулсларини параметрик кучайтириш самарадорлигини чекловчи асосий омилларни ўрганиш, шунингдек, частотани алмаштириш жараёнининг самарадорлигини оширишнинг янги усулларини компютерда моделлаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
биринчи марта иккинчи тартибли ночизиқли киритувчанлиги модуляцияланган кристалларда фемтосекундли лазер нурланишини параметрик кучайтириш жараёнига дисперсия ва учинчи тартибли Керр типидаги ночизиқлиликнинг таъсирини ҳисобга олган ҳолда сигнал тўлқини амплитудасининг берилган майдон яқинлашиши учун аналитик ифодаси ишлаб чиқилган;
ночизиқли фотон кристалларнинг тўлқин сони билан оптик параметрик кучайтириш жараёнида учинчи тартибли ночизиқлилик ва муҳитнинг дисперсияси таъсиридан келиб чиқадиган фазавий силжишларни, қисман камайтириш мумкинлиги, шунингдек сигнал тўлқини самарадорлигининг икки маротаба ошира оладиган домен узунлиги мавжудлиги аниқланган;
нодаврий қутбланган 5% магний оксиди қўшилган литий ниобат кристаллида Монте-Карло усулига асосланган алгоритм доменлар кетма-кетлигини тасодифий усулда жойлаштириш билан самарадорликли учинчи гармоника генерация олиш имконияти борлиги исботланган;
мунтазам ва мунтазам бўлмаган доменлар тузилишига эга бўлган иккинчи тартибли ночизиқли киритувчанлиги модуляцияланган кристаллар параметрик алмаштириш жараёнини моделлаштириш учун алгоритмлар пакети ва дастурлари яратилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Иккинчи тартибли ночизиқли киритувчанлиги модуляцияланган кристалларда лазер нурланишининг частотасини параметрик алмаштиришлар жараёнини моделлаштириш бўйича олиб борилган тадқиқотлар натижаларига кўра:
диссертация ишида амалга оширилган бир жинсли бўлмаган домен структурасига эга квадратик кристалларда учинчи гармоника генерациясини амалга оширишда доменлар кетма-кетлигини оптималлаштириш учун Монте-Карло усулига асосланган алгоритмни ишлаб чиқиш бўйича олинган натижалардан Ҳиндистон давлати САСТРА университетида давлат амалий — тадқиқот дастурлари доирасида 2020-2023 йилларда олиб борилган ИНТ/УЗБЕК/П-16: “Ночизиқли фотон кристалларда фемтосекунд давомийликдаги лазер импулсларининг параметрик алмаштиришлар – коʻп рангли оʻта қисқа лазер импулсларининг манбайини олиш усулларини яралаш” номли амалий тадқиқот лойиҳасида фойдаланилди (Ҳиндистон давлати САСТРА университети 2023 йил 23 март). Натижада учинчи гармоника генерацияни юқори самарадорликда олиш  имконияти мавжудлигини, структураси, тузилишини ўрганиш ва фундаментал физикавий қонуниятларни ўзлаштириш имконини яратди.
Диссертация ишида кичик параметрда асимптотик кенгайишдаги юқори тартибларини ҳисобга олган ҳолда тузилган ёруғликнинг нано- обектлар билан ўзаро таъсири хусусиятлари моделлаштириш бўйича олинган натижалар Тошкент давлат техника университети “Лазер технологиялари ва оптоелектроника” кафедраси профессори ф.м.ф.д. Дж.Б. Юсупов раҳбарлигида 2017-2020 йилларда олиб борилган № ОТ-Ф2-45 “Взаимодействия структурованного светавого поля с нано объектами” (Структуравий ёруг'лик майдонининг нанообектлар билан ўзаро таъсири) номли фундаментал лойиҳа илмий-техникавий вазифаларни бажаришда самарали фойдаланилди (Тошкент давлат техника университети 2023 йил 11 апрел санасидаги 01/9.14-1046 рақамли далолатномаси). Илмий натижалардан ёруғлик майдонини структуралаш ва унинг нано ўлчамдаги обектлар билан ўзаро таъсирини ўрганиш учун симуляция қилинган алгоритмини ишлаб чиқилди. Натижада кичик параметрларда (обект ўлчами/тўлқин узунлиги) асимптотик кенгайишдаги кичикликнинг юқори тартибларини ҳисобга олган ҳолда тузилган ёруғликнинг нано-объектлар билан ўзаро таъсири хусусиятларини аниқлаш имконини берди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish