Sayt test rejimida ishlamoqda

Нуриддинова Рохила Пазлитдин қизи
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Махсус кийимларни автоматлаштирилган манзилли лойиҳалаш усулларини такомиллаштириш” 05.06.04- “Тикувчилик буюмлари технологияси ва костюм дизайни” ихтисослиги.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.4.PhD/Т4274
Илмий раҳбар: Абдукаримава Машхура Абдураимовна, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган тўқимачилик саноати институти
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Наманган тўқимачилик саноати институти, PhD.03/04.10.2023.Т.174.01
Расмий оппонентлар: Набиджанова Наргиза Насимжановна, техника фанлари доктори, профессор; Бебудова Наргиза Нарзуллаевна, техника фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Фарғона политехника институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: маълум меҳнат шароитини ҳисобга олган ҳолда базавий ва модел конструксия параметрларининг оптимизацияси асосида хавфсизлик талаблари ва юқори меҳнат унумдорлигини таъминловчи махус кийимларни автоматлаштирилган манзилли лойиҳалаш усулларини такомиллаштиришдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
махсус кийимлар хизмат муддатини узайтириш ва хавфсизлик муаммосини тўлиқ ечиш имкониятини таъминлайдиган, турли ёғ-мой, ишқорларнинг кийим юзасида йиғилишидан унинг сирти ранги ўзгаришини назарда тутувчи кирланиш даражасини оптик усул ёрдамида баҳолаш услуби ишлаб чиқилган;
махсус кийим эксплуатацион ишончлилигини ошириш имконини берадиган муайян меҳнат шароити учун аниқланган кирланиш соҳаларининг оптимал зоналарига боғлиқ ҳолда кийим моделининг оптимал ечимини аниқлашнинг математик модели ишлаб чиқилган;
эркаклар елкали кийимлари конструксия элементларининг турли ўлчамларда ўзгариши боғлиқликларининг экспериментал тадқиқотлари асосида базавий асос чўққи ва елка нуқталари координаталарини аниқлаш ва оптималаштириш параметрларининг қийматлари асосланган;
манзилли автоматлаштирилган лойиҳалаш тизимининг автосервис корхонаси турли касбдаги ишчилари учун махсус кийимлар ассортиментини шакллантиришнинг ахборот ва эркаклар елкали кийими базавий асосларини яратишнинг дастурий таъминоти ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Махсус кийимларни автоматлаштирилган манзилли лойиҳалаш усулларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий ва амалий натижалар асосида:
махсус кийимларини автоматлаштирилган манзилли лойиҳалаш усули «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси тизимидаги корхоналарда, хусусан “ГОЛДЕН РИНГ” МЧЖда жорий қилинган («Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмасининг 2024 йил 11 январдаги 03/25-68-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳа-конструкторлик ҳужжатларини ишлаб чиқишда сарфланадиган вақтни 19,4%га қисқартириш, меҳнат унумдорлигини 24,8%га оширишга эришилган;
автосервис корхонаси двигател созловчи ишчилари учун махсус кийимлар моделларининг «Техник тавсиф» кўринишидаги меъёрий ҳужжатлари “ГОЛДЕН РИНГ” МЧЖда жорий қилинган («Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмасининг 2024 йил 11 январдаги 03/25-68-сон маълумотномаси). Натижада кирланиш зоналари оптимал ўлчамлари асосида таклиф қилинган моделда ҳимоя материалини қўллаш ҳаражатларини камайтиришга, буюртмачи корхона учун эса ҳимоя кийимлари хизмат муддатининг узайишига эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish