Sayt test rejimida ishlamoqda

Айтанов Анвар Кидирбаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Ер ости сув олиш иншоотларини шакллантириш жараёнини интеллектуаллаштирувчи алгоритмик-дастурий мажмуаси”, 05.01.04- Ҳисоблаш машиналари, мажмуалари ва компютер тармоқларининг математик ва дастурий таъминоти (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.3.PhD/Т1803
Илмий раҳбар: Сеитназаров Куанишбай Кенесбаевич, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент ахборот технологиялари университети.
Илмий кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, Илмий кенгаш рақами: Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети, DSc.13/30.12.2019.Т.07.01.
Расмий оппонентлар: Кабулов Анвар Василович, техника фанлари доктори, профессор; Хушвактов Сайдулла Холбазарович, техника фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Термиз давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади. Аҳолини ичимлик сув билан таминлаш самарадорлигини оширишда ер ости сув олиш иншоотларининг шаклланиш жараёнини такомиллаштирувчи алгоритмик-дастурий мажмуасини ишлаб чиқиш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бир қатламли ер ости сув олиш иншоотлари шаклланиш жараёнининг  комбинацион характердаги технологик схемасини яратиш масалаларини ечишга кўмаклашувчи жуфтли боғланиш методига асосланган ва қарорлар қабул қилишга кўмаклашувчи алгоритм ишлаб чиқилган;
ер ости сув олиш иншоотлари обектларини масофадан бошқаришда маълумотлар алмашинувининг тезлигини ва узлюксизлигини таъминлаш хизматини бажарувчи симсиз сенсор тармоқнинг маршрутлаш алгоритми ишлаб чиқилди;
ер ости сув олиш иншоотлари шаклланиш жараёнини  интеллектуаллаштирувчи алгоритмик-дастурий мажмуаси учун эксперт тизимларга асосланган, мантиқий хулоса чиқариш ва ахборотни мазмунли қайта ишлашга имкон берувчи маълумотлар ва хулоса чиқариш қоида ларини ўз ичига олувчи билимлар базаси ишлаб чиқилган;
қатъиймас маълумотларнинг коʻплиги шароитида ер ости сув олиш иншоотини интеллектуаллаштиришнинг қатъиймас-детерминистик модел алгоритмлари асосида маълумотлар базаси ишлаб чиқилди.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Чимбой ер ости сув олиш иншоотида ер ости сувлари сатҳини нейро-ноаниқ усулини қўллаш ва шаклланиш жараёнини интеллектуаллаштириш асосида бошқариш, гибрид моделни ўргатувчи тўпламда текшириш апроксимациянинг юқори аниқлигини таъминлаш ва қарорлар қабул қилиш тизимини шакллантириш Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси корхонасида, жумладан, «Орол бўйи гидрогеология экспедицияси», «Ғарбий Ўзбекистон гидрогеология экспедицияси» Давлат корхонасида жорий қилинган.
Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг 2023 йил 03 мартдаги 03/03-3-79-сон. Илмий-тадқиқот натижалари ер ости сув олиш иншоотлари шаклланиш жараёнини скважиналари, инфилтрацион каналлар ва бассейнларини такомиллаштириш асосида бошқаришга асосланган дастурий мажмуаси натижаларини таҳлил қилиш жараёнини 1,8-2,4 маротабага қисқартиришга имконини берган;
Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2023 йил 06 сентябрдаги 01/01-3650-сон. Илмий-тадқиқот натижалари ер ости сув олиш иншоотлари шаклланиш жараёнини такомиллаштириш асосида бошқаришга асосланган алгоритмик-дастурий мажмуаси ер ости сув олиш иншоотининг шаклланиш жараёни самарадорлигини 20-25% га орттириш асосида  аҳолини ичимлик сув билан таъминлаш масалаларини самарали ечиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish