Sayt test rejimida ishlamoqda

Ибрагимов Санжарбек Салижановичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Тез ўзгартиришлар асосида электр қаршиликларни тарқалиш зоналарини аниқлаш учун параллел алгоритмлар ва дастурий мажмуа яратиш”, 05.01.04- Ҳисоблаш машиналари, мажмуалари ва компютер тармоқларининг математик ва дастурий таъминоти (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.4.PhD/Т2824
Илмий раҳбар: Зайнидинов Хакимжон Насиридинович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон машинасозлик институти.
Илмий кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, Илмий кенгаш рақами: Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети, DSc.13/30.12.2019.Т.07.01.
Расмий оппонентлар: Керимов Камил Фикратович, техника фанлари доктори, доцент; Абдумаликов Акмалжон Абдухолиқ ўғли, техника фанлари фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади. Тез ўзгартиришлар асосида электропрофиллаш усулида олинган электр қаршилик сигналларни аномал зоналарини чуқурликда тарқалишини аниқлашнинг параллел алгоритмлари ва дастурий мажмуасини яратишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бир ва икки ўлчовли сигналларни рақамли ишлашда спектрал коеффициентларни ҳисоблашнинг тўртта тугун нуқталарни ҳисобга олган ҳолда такомиллашган Хаар тез ўзгартириш алгоритми ишлаб чиқилган;
Хаар тез ўзгартиришлар асосида махсус процессорлар учун бир ўлчовли геофизик сигналларни рақамли ишлашнинг параллел алгоритмлари ишлаб чиқилган;
биполиномиал базисларда икки ўлчовли геофизик сигналларни рақамли ишлашнинг параллел алгоритми ишлаб чиқилган;
электропрофиллаш усули ёрдамида олинган электр қаршилик сигналларни аномал зоналарини чуқурликда тарқалишини аниқлаш алгоритми ва дастурий мажмуа ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Махсус процессорларда икки ўлчовли сигналларга рақамли ишлов беришнинг параллел алгоритмлари ва уларнинг дастурий мажмуасини яратиш асосида:
Махсус процессорларда Хаар тез ўзгартириш усули ёрдамида геофизик сигналларни рақамли ишлашнинг параллел алгоритмлари ҳамда электр қаршилик сигналларни аномал зоналарини чуқурликда аниқлаш алгоритми асосида ишлаб чиқилган дастурий мажмуа “Гидрогеология ва инженерлик геологияси институти”  давлат муассасига жорий қилинган (Оʻзбекистон Республикаси тоғ-кон саноати ва геология вазирлигининг 2024-йил 8-январдаги 08-0084-сон маʼлумотномаси). Натижада тоғ жинсларининг турли хил литологик таркиби билан боғлиқ бўлган ўзига хос электр қаршилигининг аномал зоналарини муфассал аниқлаш, уларнинг чуқурликдаги тарқалишини кузатиш ҳамда маълумотларнинг аниқлилик даражасини 21% га ошириш имконини берган.
Икки ўлчовли сигналларни спектрал коеффициентларини ҳисоблашнинг такомиллашган Хаар тез ўзгартириш алгоритми асосида яратилган дастурий восита “Водий” нефт газ қазиб чиқариш бошқармасига жорий қилинган. Дастурий воситани нефт заҳираларини қидирув ишларига тадбиқ этиш натижасида ер ости қатламларида нефт маҳсулотлари тарқалган зоналари 3Д график кўринишда кузатиш имконини берган ҳамда олинган натижаларни аниқлиги ва ишончлилиги ошишига ва хатоликларни камайишига эришилган. Бундан ташқари ҳисоблашга кетадиган вақт 15% га ва ҳатолик 8-12% га камайишга, меҳнат унумдорлиги  эса 9-11% га ошишига эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish