Sayt test rejimida ishlamoqda

Турсунбоев Амирдин Юлдашевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ер ости бойликларини ҳисобга олиш ва солиққа тортишни такомиллаштириш”, 08.00.07 – Молия, пул муомаласи ва кредит (Иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.1.PhD/Iqt2008
Илмий раҳбар: Ҳотамов Комил Раббимович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Солиқ қўмитаси ҳузуридаги Фискал институт.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/10.12.2019.I.16.01.
Расмий оппонентлар: Ташмурадова Бувсара Эгамовна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор;  Курбанов Данияр Розумбаевич, иқтисодиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ер ости бойликларини ҳисобга олиш ва солиққа тортишни такомиллаштиришга қаратилган таклиф ва тавс иялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
қазиб олинган табиий газ, нефт ва газ конденсатини қайта ишлашни амалга оширган ҳолларда солиқ базаси ушбу фойдали қазилмалардан олинган маҳсулотларни реализация қилиш баҳосидан келиб чиққан, уларни кейинчалик қайта ишлаш ва транспортда ташиш учун солиқ тўловчи томонидан қилинган харажатлар чегириб ташланган ҳолда аниқлаш таклифи асосланган;
солиқ базасини аниқлашда солиқ тўловчилар томонидан амалга оширилган харажатлар миқдорини солиқ тўловчилар ва солиқ органлари биргаликда аниқлаши тартибини қўллаш орқали солиқ тўловчилар томонидан харажатларни асоссиз равишда ошириб кўрсатиш ҳолатларининг олдини олиш асосланган;
бир-бирига ўхшаш бўлган норуда қурилиш материаллари учун белгиланган солиқ ставкасини унификация қилиш орқали бир гуруҳга жамлаш ҳамда ягона ставкада солиқ ҳисоблаш асосида ер ости бойликларидан самарали фойдаланишда солиқ тизимининг таъсирчанлигини ошириш таклиф этилган;
қазиб олинган (ажратиб олинган) қора, қимматбаҳо, рангли ва радиоактив металлар, ноёб элементларнинг ва ноёб ер элементларининг солиқ базасини белгилашда уларнинг ҳақиқатда реализация қилинган ҳажми қийматидан келиб чиқиш тартибини жорий этиш орқали ер ости бойликларини солиққа тортиш такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ер ости бойликларини ҳисобга олиш ва солиққа тортишни такомиллаштириш бўйича олиб борилган тадқиқот натижасида ишлаб чиқилган услубий таклиф ва тавсиялар асосида:
қазиб олинган табиий газ, нефт ва газ конденсатини қайта ишлашни амалга оширган ҳолларда солиқ базаси ушбу фойдали қазилмалардан олинган маҳсулотларни реализация қилиш баҳосидан келиб чиққан, уларни кейинчалик қайта ишлаш ва транспортда ташиш учун солиқ тўловчи томонидан қилинган харажатлар чегириб ташланган ҳолда аниқлаш таклифи Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 30 декабрдаги ЎРҚ 812 сонли Қонунида инобатга олинган (Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Солиқ қўмитасининг 2023 йил 7 февралдаги 18/1 14253 сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида солиқ тўловчилар томонидан амалга оширилган харажатларни солиқ базасидан чегириб ташлаш амалиёти жорий қилиниб, солиқлари ҳисоблашнинг адолатлилик тамойиллари амал қилиши учун имкон яратилган;
солиқ базасини аниқлашда солиқ тўловчилар томонидан амалга оширилган харажатлар миқдорини солиқ тўловчилар ва солиқ органлари биргаликда аниқлаши тартибини қўллаш орқали солиқ тўловчилар томонидан харажатларни асоссиз равишда ошириб кўрсатиш ҳолатларининг олдини олиш таклифи Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитаси томонидан фойдаланилган (Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Солиқ қўмитасининг 2023 йил 7 февралдаги 18/1 14253 сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида солиқ назорати тадбирларини амалга оширмаган ҳолда солиқ тўловчилар томонидан солиқ базасини камайтириш мақсадида харажатларни асоссиз равишда ошириб кўрсатиш ҳолатларини олдини олиш имкони яратилган;
бир-бирига ўхшаш бўлган норуда қурилиш материаллари учун белгиланган солиқ ставкасини унификация қилиш орқали бир гуруҳга жамлаш ҳамда ягона ставкада солиқ ҳисоблаш асосида ер ости бойликларидан самарали фойдаланишда солиқ тизимининг таъсирчанлигини ошириш таклифи Солиқ кодексининг 452 моддасида инобатга олинган (Давлат Солиқ қўмитасининг 2022 йил 17 февралдаги 18/1 15889 сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида фойдали қазилмаларни ҳисобга олиш, солиққа тортиш базасини янги механизмлар асосида ҳисоблаш орқали ер ости бойликларидан самарали фойдаланишда солиқ тизимининг таъсирчанлигини ошириш имкони яратилган;
қазиб олинган (ажратиб олинган) қора, қимматбаҳо, рангли ва радиоактив металлар, ноёб элементларнинг ва ноёб ер элементларининг солиқ базасини белгилашда уларнинг ҳақиқатда реализация қилинган ҳажми қийматидан келиб чиқиш тартибини жорий этиш орқали ер ости бойликларини солиққа тортишни такомиллаштириш таклифи Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 30 декабрдаги ЎРҚ 812 сонли Қонунида инобатга олинган (Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Солиқ қўмитасининг 2023 йил 7 февралдаги 18/1 14253 сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида фойдали қазилмаларни ҳақиқатда сотилган ҳажмининг қийматидан келиб чиқиб солиқ ҳисоблаш амалиётини жорий қилиш имкони яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish