Икрамов Рустамжон Ғуломжоновичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Гидрогенизацияланган аморф яримўтказгичларнинг оптик ютилиш коэффициенти спектрал характеристикалари», 01.04.10–Яримўтказгичлар физикаси (физика-математика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.2.DSc/ FM116.
Илмий маслаҳатчи: Зайнобидинов Сирожиддин Зайнобидинович, физика-математика фанлари доктори, профессор, академик.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Андижон давлат университети ва Наманган муҳандислик-технология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети, Ўзбекистон миллий университети, Dsc.28.02.2018.FM/T.03.05.
Расмий оппонентлар: Имамов Эркин Зуннунович, физика-математика фанлари доктори, профессор; Расулов Рустам Явкачович, физика-математика фанлари доктори, профессор; Аюханов Рашид Ахметович, физика-математика фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Ядро физикаси иниститути.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: гидрогенизацияланган аморф яримўтказгичларга хос бўлган электронларни барча оптик ўтишлари учун ютилиш коэффициенти спектрал характеристикаларининг аналитик ифодаларини физик асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
гидрогенизацияланган аморф яримўтказгичларнинг оптик ютилиш коэффициенти спектрал характеристикаларини «Кубо-Гринвуд формуласи» ёрдамида Дэвис-Мотт яқинлашиш усули билан ҳисоблаш имконияти очиб берилган;
рухсат этилган зоналар чегарасидаги электрон ҳолатлари зичлигининг тақсимоти ўзгармас, параболик, чизиқли ва максимумларга эга бўлган ҳоллар учун зоналараро оптик ютилиш коэффициенти спектрал характеристикаларини тасдиқловчи ифодалар ечими аниқланган;
спектрларнинг фундаментал ютилиш соҳаси чегарасида рухсат этилган зоналар «думлари»даги локаллашган ҳолатлар иштирок этувчи оптик ўтишлар билан аниқланадиган ютилиш коэффициентининг қийматлари зоналараро ютилиш коэффициенти катта қийматга эга бўлиши исбот қилинган;
ютилган фотонлар энергияси ҳаракатчанлик тирқишининг энергетик кенглигидан кичик бўлганда гидрогенизацияланган аморф яримўтказгич пардаларининг фотоўтказувчанлик ҳосил қилувчи ва фотоўтказувчанлик ҳосил қилмайдиган оптик ўтишлари билан аниқланувчи ютилиш коэффициенти спектрал характеристикаларининг шаклланиш механизми ишлаб чиқилган;
Урбах энергияси учун аниқланган ифода, бу энергияни Ферми сатҳига боғланишини аниқловчи тажриба натижалари ва спектрларни Урбах қоидаси бажариладиган соҳасида юз берадиган ҳарорат эффекти содир бўлиши кўрсатилган;
гидрогенизацияланган аморф яримўтказгичлар ҳаракатчанлик тирқишида жойлашган нуқсонлардаги (узилган боғланишлар, легирловчи киришмалар) электрон ҳолатлари зичлигининг тақсимоти учун модел сифатида гиперболик секанс кўринишидаги тақсимот келтирилган;
нуқсонлар (узилган боғланишлар, легирловчи киришмалар)да ютилиш коэффициенти спектрларининг кўриниши рухсат этилган зоналардаги электрон ҳолатлари тақсимоти билан аниқланиши кўрсатилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Гидрогенизацияланган аморф яримўтказгичларнинг оптик ўтишлари учун ютилиш коэффициентининг спектрал характеристикалари тадқиқотидан олинган илмий натижалар асосида:
Фотоўтказувчанлик ҳосил қилувчи ва ҳосил қилмайдиган спектрлар учун олинган натижалар хорижий журналларда (Glass Physics and Chemistry, 37 (3), 283–289; Journal of Crystal Growth, 384, 9–12, 2013; Materials , 10(1), 24, 2017) ютилган фотонлар энергияси ҳаракатчанлик тирқишининг энергетик кенглигидан кичик бўлганда фотоўтказувчанлик ҳосил қилувчи ва ҳосил қилмайдиган оптик ўтишлари учун ютилиш коэффициенти спектрларини назарий ҳисоблашларда қўлланилган. Илмий натижалардан фойдаланиш назарий йўл билан аниқланган қийматларнинг экспериментал натижалар билан таққослаш имконини берган;
Урбах энергияси учун келтириб чиқарилган ифода хорижий журналларда (Glass Physics and Chemistry, 37, 3, 283–289, 2011; Thin Solid Films, 534, 275–281, 2013; Journal of Non-Crystalline Solids, 386, 100–104, 2014) шу энергияни ҳисоблашда қўлланилган. Илмий натижалардан фойдаланиш Урбах энергиясини ҳароратга боғлиқлигини аниқлаш имконини берган;
нуқсонларда ютилиш спектрлари учун олинган натижалар хорижий журналларда (Optical Materials Express, 4(10), 2066–2077, 2014; Journal of Materials Chemistry A, 47, 18193–18201, 2016; Thin Solid Films, 657, 61–69, 2018) аналитик усулда олинган нуқсонларда ютилиш коэффициенти спектрларидан фойдаланиб, нуқсонларнинг концентрациясини аниқлашда қўлланилган. Илмий натижалардан фойдаланиш назарий йўл билан аниқланган қийматларнинг экспериментал натижалар билан солиштириш имконини берган.