Sayt test rejimida ishlamoqda

Обломурадов Нарзулло Наимовичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилишнинг иқтисодий механизмини такомиллаштириш», 08.00.07 – «Молия, пул муомаласи ва кредит» (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.1.DSc/Iqt10.
Илмий маслаҳатчи: Вахабов Абдурахим Восиқович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент молия институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университети, DSc.03/30.12.2019.I.01.11.
Расмий оппонентлар: иқтисодиёт фанлари доктори, академик Ғуломов Саидахрор Саидахмедович; иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Мустафоқулов Шерзод Игамбердиевич; иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Бердияров Бахриддин Тавашарович.
Етакчи ташкилот: Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: “яшил иқтисодиёт”га ўтиш шароитида миллий иқтисодиётга тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилишнинг иқтисодий механизмини такомиллаштиришга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
“яшил” иқтисодиёт ривожланишининг устувор йўналишлари тоифалари белгиланган, “яшил” облигациялар ва кредитлар, давлат молиявий дастаклари (субсидия, грант, кредит линиялари, кафолатлар) ва бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштириладиган “яшил” турдаги лойиҳаларни таснифлаш таклиф этилган;
инвестициявий ва инфратузилмавий лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва экспертизадан ўтказиш тартиби лойиҳанинг атроф муҳит ҳолатига таъсирини баҳолаш, лойиҳани амалга ошириш натижасида етказиладиган экологик зарар миқдорини баҳолаш ва унинг салбий таъсирини камайтириш бўйича чора-тадбирларга оид “яшил” мезонларни белгилаш асосида такомиллаштирилган;
йирик инвестиция лойиҳалари бўйича таклифларни баҳолаш мезонларида жалб қилинадиган инвестиция миқдори (0≤И≤25%), экспорт қилинадиган маҳсулотлар улуши (0≤Э≤20%), юқори технологияларни қўллаш даражаси (0≤Т≤15%), йиллик товар айланмаси миқдори (0≤Л≤10%) ва яратиладиган иш ўринлари сони (0≤Л≤5%) билан боғлиқ мақсадли кўрсаткичларни белгилаш таклиф этилган;
асосий фаолияти чиқиндиларни тўплаш, олиб чиқиб кетиш, саралаш ва қайта ишлаш ҳисобланган тадбиркорлик субъектлари учун ушбу фаолият тури бўйича фойда солиғи ва ижтимоий солиқ ставкасини 1 фоиз миқдорида белгилаш орқали санитар тозалаш корхоналарининг инвестицион лойиҳаларни ўз маблағлари ва кредит маблағларини жалб этиш ҳисобига молиялаштириш салоҳиятини 1,5 баробарга ошириш асосланган;
инфратузилма лойиҳаларини молиялаштиришга узоқ муддатли инвестиция маблағларини жалб этишни рағбатлантириш ва давлат-хусусий шериклик механизмини қўллаш самарадорлигини ошириш мақсадида давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимда шериклар ўртасида хавф-хатарларнинг тақсимланиши ва лойиҳага оид самарадорлик талабларини белгилаш таклифи асосланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилишнинг иқтисодий механизмини такомиллаштириш юзасидан ишлаб чиқилган илмий таклифлар ва амалий тавсиялар асосида:
“яшил” иқтисодиёт ривожланишининг устувор йўналишлари тоифаларини белгилаш, “яшил” облигациялар ва кредитлар, давлат молиявий дастаклари (субсидия, грант, кредит линиялари, кафолатлар) ва бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштириладиган “яшил” турдаги лойиҳаларни таснифлаш таклифи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 25 октябрдаги 561-сон “Миллий “яшил” иқтисодиёт таксономиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги Қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлигининг 2023 йил 20 декабрдаги 02-28-8046-сон маълумотномаси). Натижада республикамизда “яшил иқтисодиёт” ривожланишининг устувор йўналишлари, “қайта тикланувчи” энергия лойиҳалари бўйича мувофиқлик мезонлари тасдиқланиб, ушбу соҳага инвестиция киритишнинг иқтисодий-институционал асослари яратилган;
инвестициявий ва инфратузилмавий лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва экспертизадан ўтказиш тартиби лойиҳанинг атроф муҳит ҳолатига таъсирини баҳолаш, лойиҳани амалга ошириш натижасида етказиладиган экологик зарар миқдорини баҳолаш ва унинг салбий таъсирини камайтириш бўйича чора-тадбирларга оид “яшил” мезонларни белгилаш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 июлдаги ПҚ-332-сон “Инвестиция ва инфратузилмавий лойиҳаларнинг лойиҳаолди, давлат харидига доир тендер бўйича харид қилиш ҳужжатлари ва техник топшириқлар ҳамда шартномаларни экспертизадан ўтказиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Инвестиция, саноат ва савдо вазирлигининг 2023 йил 25 декабрдаги 05-40-15870-сон маълумотномаси). Натижада 2023 йилда экологик экспертизадан ўтказилган инвестициявий ва инфратузилмавий лойиҳаларнинг лойиҳа ҳужжатлари сони 5116 тани ташкил этиб, 2022 йилга нисбатан 4,6 фоизга ошди ва инвестиция лойиҳаларининг атроф-муҳитга салбий таъсирини камайтириш юзасидан чора-тадбирлар белгиланган;
йирик инвестиция лойиҳалари бўйича таклифларни баҳолаш мезонларида жалб қилинадиган инвестиция миқдори (0≤И≤25%), экспорт қилинадиган маҳсулотлар улуши (0≤Э≤20%), юқори технологияларни қўллаш даражаси (0≤Т≤15%), йиллик товар айланмаси миқдори (0≤Л≤10%) ва яратиладиган иш ўринлари сони (0≤Л≤5%) билан боғлиқ мақсадли кўрсаткичларни белгилаш таклифи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 21 сентябрдаги 592-сон “Йирик инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун энг яхши таклифни танлаб олишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида”ги Қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Инвестиция, саноат ва савдо вазирлигининг 2023 йил 25 декабрдаги 05-40-15870-сон маълумотномаси). Натижада, фаолият кўрсатаётган хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарнинг мамлакат ялпи экспортидаги улуши 2020 йилдаги 16,9 фоиздан 2022 йилда 20,2 фоизгача, банд бўлганлар сони 285,4 мингдан 308,9 минггача ошишига эришилган;
асосий фаолияти чиқиндиларни тўплаш, олиб чиқиб кетиш, саралаш ва қайта ишлаш ҳисобланган тадбиркорлик субъектлари учун ушбу фаолият тури бўйича фойда солиғи ва ижтимоий солиқ ставкасини 1 фоиз миқдорида белгилаш орқали санитар тозалаш корхоналарининг инвестицион лойиҳаларни ўз маблағлари ва кредит маблағларини жалб этиш ҳисобига молиялаштириш салоҳиятини 1,5 баробарга ошириш таклифидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 11 августдаги ПФ-189-сон “Чиқиндилар билан боғлиқ ишларни ташкил этиш тизимини ислоҳ қилиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонини ишлаб чиқилишида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Экология вазирлигининг 2023 йил 20 ноябрдаги 03-03/3-7102-сон маълумотномаси). Натижада, 2022 йилда асосий фаолияти чиқиндиларни тўплаш, олиб чиқиб кетиш, саралаш ва қайта ишлаш бўлган тадбиркорлик субъектларига фойда солиғи ва ижтимоий солиқ бўйича имтиёзлар ҳисобига уларнинг ихтиёрида жами 2,4 млрд.сўм миқдорида маблағлар қолдирилиб, санитар тозалаш корхоналарининг инвестицион лойиҳаларни ўз маблағлари ва кредит маблағларини жалб этиш ҳисобига молиялаштириш салоҳиятини 24,9 млрд.сўмдан 38,7 млрд.сўмгача ошишига эришилган;
инфратузилма лойиҳаларини молиялаштиришга узоқ муддатли инвестиция маблағларини жалб этишни рағбатлантириш ва давлат-хусусий шериклик механизмини қўллаш самарадорлигини ошириш мақсадида давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимда шериклар ўртасида хавф-хатарларнинг тақсимланиши ва лойиҳага оид самарадорлик талабларини белгилаш таклифи Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 22 январдаги ЎРҚ-669-сон “Давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги қонунчиликни такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида”ги Қонунини ишлаб чиқилишида ҳисобга олинган (Ўзбекистон Республикаси Олий мажлиси Қонунчилик палатасининг 2023 йил 21 декабрдаги 02/5-05/5113-сонли маълумотномаси) Натижада, давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимлар сони 2022 йилда 175 тадан 2023 йилда 591 тагача ошиб (ўтган йилга нисбатан 238 фоизга ошган), улар орқали инфратузилма лойиҳаларини молиялаштириш ҳажми 2,8 трлн.сўмга етган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish