Sayt test rejimida ishlamoqda

Абдумуротов Шоҳруҳ Шавкат ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Корхона рақобатбардошлигини таъминлашда молиявий воситалардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш”, 08.00.07 – Молия, пул муомаласи ва кредит.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.3.PhD/Iqt3239.
Илмий раҳбар:Бурханов Актам Усманович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/10.12.2019.I.16.01.
Расмий оппонентлар: Қўзиева Наргиза Рамазоновна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Элмирзаев Самариддин Эшкуватович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент Кимё халқаро университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади корхона рақобатбардошлигини таъминлашда молиявий воситалардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
услубий ёндашувга кўра корхоналарда молиявий актив ва молиявий мажбурият ҳолатларининг ҳосил бўлишига олиб келувчи шартнома тавсифидаги молиявий муносабатларни ифодаловчи “молиявий восита” тушунчасининг мазмуни корхона рақобатбардошлигини таъминлаш омили нуқтаи-назаридан такомиллаштирилган;
электротехника cаноати корхоналари рақобатбардошлиги даражасининг “рақобатбардош эмас” [0,30 – 0,45], “ўртача рақобатбардош” [0,46 – 0,70], “юқори рақобатбардош” [0,71 – 3,0] оралиқ чегараларига мувофиқ келувчи қиймат шкалаларини белгилаш асосида молиявий воситалардан фойдаланиш имкониятларини баҳолаш такомиллаштирилган;
Ўзбекистонда электротехника саноатини ривожланишининг ўрта муддатли ривожланиш ссенарийларининг 2026 - йилга қадар прогноз кўрсаткичлари чизиқли тренд асосида ишлаб чиқилган;
“Ўзелтехсаноат” уюшмаси таркибидаги корхоналарнинг молиявий рақобатбардошлиги даражаси динамикасининг 2030 - йилга қадар прогноз кўрсаткичлари Эллиот тўлқини асосида ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Корхоналар рақобатбардошлигини таъминлашда молиявий воситаларидан фойдаланишни такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган таклиф ва тавсиялар асосида:
услубий ёндашувга кўра корхоналарда молиявий актив ва молиявий мажбурият ҳолатларининг ҳосил бўлишига олиб келувчи шартнома тавсифидаги молиявий муносабатларни ифодаловчи “молиявий восита” тушунчасининг мазмунини корхона рақобатбардошлигини таъминлаш омили нуқтаи-назаридан такомиллаштиришга оид назарий ва услубий материаллардан олий ўқув юртлари талабалари учун тавсия этилган “Рақобат разведкаси” номли ўқув қўлланмани тайёрлашда фойдаланилган (Тошкент давлат иқтисодиёт университети ректорининг 2024 - йил 29-февралдаги 45-сонли буйруғи). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида молиявий воситаларга оид назарий-услубий қарашлар чуқурлаштирилиб, талабаларда корхона рақобатбардошлигини таъминлаш омили нуқтаи-назаридан такомиллаштирилган “молиявий восита” тушунчаси бўйича янги назарий билим ва кўникмаларни шакллантиришга имкон яратган;
электротехника саноати корхоналари рақобатбардошлиги даражасининг “рақобатбардош эмас” [0,30 – 0,45], “ўртача рақобатбардош” [0,46 – 0,70], “юқори рақобатбардош” [0,71 – 3,0] оралиқ чегараларига мувофиқ келувчи қиймат шкалаларини белгилаш асосида молиявий воситалардан фойдаланиш имкониятларини баҳолаш таклифи “Ўзелтехсаноат” уюшмаси томонидан уюшма таркибидаги “Гранд Течно Мастер” МЧЖнинг “Иқтисодий барқарорлигини ошириш ҳамда ривожлантириш дастурлари”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (“Ўзелтехсаноат” уюшмасининг 2023-йил 5 сентябрдаги № 04-3//1174-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида “Гранд Течно Мастер” МЧЖнинг рақобатбардошлик даражаси баҳоланиб, молиявий барқарорлигига хавф солувчи ички таҳдидлар аниқланган, уларни бартараф этиш асосида 2022-йил якуни бўйича ушбу корхоналарнинг рақобатбардошлигини мутаносиб равишда 0,2 ҳамда 0,3 пунктга ошириш имконини берган;
Ўзбекистонда электротехника саноатини ривожланишининг ўрта муддатли ривожланиш сенарийларининг 2026-йилга қадар чизиқли тренд асосида ишлаб чиқилган прогноз кўрсаткичларидан “Ўзелтехсаноат” уюшмаси томонидан уюшма таркибидаги “Гранд Течно Мастер” МЧЖнинг “Иқтисодий барқарорлигини ошириш ҳамда ривожлантириш дастури”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (“Ўзелтехсаноат” уюшмасининг 2023-йил 5 сентябрдаги № 04-3//1174-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида“Гранд Течно Мастер” МЧЖни узоқ муддатли истиқболдаги ривожлантириш стратегияси параметрларини аниқлаштириш ҳамда асосий фаолият кўрсаткичларини ўзаро мувофиқлаштириш имкони яратилган;
“Ўзелтехсаноат” уюшмаси таркибидаги корхоналарнинг молиявий рақобатбардошлиги даражаси динамикасининг Эллиот тўлқини асосида ишлаб чиқилган 2030-йилга қадар прогноз кўрсаткичларидан ушбу корхоналарнинг “Иқтисодий барқарорлигини ошириш ҳамда ривожлантириш дастури”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (“Ўзелтехсаноат” уюшмасининг 2023-йил 5 сентябрдаги № 04-3//1174-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида “Гранд Течно Мастер” МЧЖ рақобатбардошликни оширишга оптимал молиявий воситалар танлаб олиниб, 2030-йилда асосий капиталга китилган инвестициялар ҳажмини “Гранд Течно Мастер” МЧЖда 7,5 фоизга ошириш имкони аниқланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish