Sayt test rejimida ishlamoqda

Соатов Ғиёссиддин Турдиевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Қашқадарё экологик сапроб индикатор сувўтларининг географик тарқалиши ва ундан сув сифатини бионазорат қилишда фойдаланиш», 03.00.10 – Экология (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.2.PhD/B345.
Илмий раҳбар: Алимжанова Холисхон Алимжановна, биология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон миллий университети, DSc.03/27.02.2020.B.01.05.
Расмий оппонентлар: Рахимова Ташханим Тўймухамедовна, биология фанлари доктори, профессор; Кузметов Абдулахмет Раймбердиевич, биология фанлари доктори,профессор.
Етакчи ташкилот: Микробиология институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Қашқадарё экологик сапроб-индикатор сувўтларининг географик тарқалиши ва ундан сув сифатини бионазорат қилишда фойдаланишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Қашқадарё дарёси оқими бўйлаб сувнинг ифлосланиш даражасини кўрсатувчи экологик сапроб-индикатор сувўтларнинг турлар таркибини (75 тур ва тур хиллари: 68 тур, 6 вариация, 1 форма) тўлиқ инвентаризациялаш орқали таксонларнинг флористик ва таксономик таҳлиллари амалга оширилган, альгофлорадаги прогрессив ва регрессив турлар аниқланган, муҳофазага муҳтож йўқолиш арафасидаги турлар аниқланган;
 индикатор-сапроб сувўтларнинг ҳарорат, минерализация ва муҳитга таъсирчанлиги каби экологик омилларга муносабатига кўра экологик гуруҳлари таҳлил қилинган ҳамда сувўтларнинг оқим бўйлаб тақсимланиш хусусиятлари асосланган;
Қашқадарё дарёси суви ҳароратининг кўтарилиши сувўтларнинг турлар сонининг ортишига ва ҳароратнинг пасайиши турлар сонининг камайишига тўғри пропорционаллиги очиб берилган;
экологик сапроб-индикатор сувўтларнинг мониторинг нуқталар ва оқимлардаги сапроблик индекс кўрсаткичлари (Si) биринчи маротаба ҳисобланган, шу асосида сув сифати баҳоланиб, дарё экологик-сапроб зоналари белгиланган ва бу кўрсаткичлар илмий асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Қашқадарё экологик сапроб-индикатор сувўтларининг географик тарқалиши ва ундан сув сифатини  бионазорат қилишда фойдаланиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Қашқадарё дарёси сувўтлари турларининг ташқи муҳит омилларига (сувнинг ҳарорати, минерализация, муҳитга таъсирчанлик) кўра экологик гуруҳлари ўрганилган ҳамда уларнинг дарё оқими бўйлаб тақсимланиш хусусиятларини таҳлил қилиш орқали дарё сувнинг ҳарорати, минерализацияси ва pH кўрсаткичларини оқим бўйлаб ортиб бориши кўрсаткичлари Қашқадарё вилоят экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф – муҳитни  муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг 2024 йил 20 мартдаги 03-03/3-2713-сон маълумотномаси). Натижада, Қашқадарё дарёсини сувининг ҳарорати, минерализацияси ва pH кўрсаткичларини мавсумий ҳамда оқим бўйлаб ортиш кўрсаткичларини белгилаш, бу кўрсаткичларга таъсир этувчи манбаларни аниқлаш  ҳамда биомониторингини олиб бориш имконини берган;
дарё альгофлораси таркибидаги индикатор-сапроб сувўтларининг оқим бўйлаб тарқалиши, дарё сувнинг органик моддалар билан ифлосланиш индекс кўрсаткичлари, сувнинг сифатини, экологик зоналарини белгилаш ҳамда дарё альгофлораси таркибидаги регрессив турларнинг камайиб бориш сабаблари ҳамда уни олдини олишга оид тавсиялар Қашқадарё вилоят Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф – муҳитни  муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг 2024 йил 20 мартдаги 03-03/3-2713-сон маълумотномаси). Натижада, дарё сувини оқим бўйлаб ва мавсумий ифлосланиш даражаларини ортиб бориш сабабларини аниқлаш, сувнинг тозалик даражасини белгилаш ҳамда камайиб бораётган турларни муҳофаза қилиш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш имконини берган;
дарё суви физик-кимёвий таркибининг миқдор ва сифат кўрсаткичлари таҳлил қилинган, дарё оқими бўйлаб кимёвий бирикмаларнинг ортиб бориш тенденциясини асословчи тавсиялар Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг Қашқадарё вилоят бошқармаси фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг 2024 йил 5 мартдаги 20-8/267-сон маълумотномаси). Натижада, дарёнинг оқим бўйлаб органик моддалар билан ифлосланиш манбаларини белгилаш ҳамда сувдаги моддаларнинг рухсат этилган меъёрларини назорат қилиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish