Sayt test rejimida ishlamoqda

Мамаева Макбал Нуржановнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Қозоғистон Республикаси ва Ўзбекистон Республикасида адвокатура институтининг мустақиллигини таъминлаш механизми: қонунчилик ва амалиётнинг қиёсий таҳлили”, 12.00.07 – Суд ҳокимияти. Прокурор назорати. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолиятини ташкил этиш. Адвокатура (юридик фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.4.PhD/Yu 639. 
Илмий раҳбар: Салаев Нодирбек Сапарбаевич, юридик фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат юридик университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат юридик университети, DSc.07/13.05.2020.Yu.22.03.
Расмий оппонентлар: Абзалова Хуршида Мирзиятовна, юридик фанлар доктори, профессор; Хайриев Нодиржон Исроилович, юридик фанлар доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Қорақалпоқ давлат университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистон ва Қозоғистон қонунчилигида адвокатлик институти мустақиллигини кафолатлашнинг ҳуқуқий асосларини ташкил этувчи нормаларни, илмий ва амалий концептуал ёндашувларни такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат. 
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
талабгорга адвокатлик гувоҳномаси берилгандан эътиборан адвокат мақомини олиши ҳудудий адлия органи раҳбарининг адвокат мақомини ва адвокатлик гувоҳномасини бериш тўғрисидаги буйруғи билан расмийлаштирилиши лозимлиги асосланган;
адвокатура институтининг мустақиллигини таъминлаш механизмини такомиллаштириш мақсадида юридик кадрларни халқаро стандартлар бўйича профессионал ўқитиш маркази орқали ёш адвокатларни танлов орқали етакчи хорижий юридик компанияларда стажировка ўташини ташкил этиш, шу жумладан ушбу фаолиятни давлат грантлари орқали молиялаштирилиши лозимлиги асосланган; 
адвокатлик ҳайъати (бюроси, фирмаси) томонидан берилган ордер адвокатга ҳуқуқий ёрдам сўраб мурожаат қилган шахснинг манфаатларини ҳимоя қилиш ҳуқуқини берса-да, бироқ у ишончноманинг ўрнини босмаслиги ҳамда иқтисодий процессуал ҳаракатларни амалга ошириш ҳуқуқини бермаслиги лозимлиги асосланган; 
қонуний вакил низоли фуқаролик-ҳуқуқий муносабатдан чиқиб кетганда (фуқаронинг ўлими, юридик шахснинг қайта ташкил этилиши ва ҳ.к.), кассация инстанцияси суди бундай шахсларни уларнинг фуқаролик процессуал ҳуқуқий ворислари билан алмаштиришга йўл қўйиши ва ишдаги барча материаллар билан танишиш учун имконият бериши лозимлиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларини жорий қилиниши. Илмий ишнинг натижаларидан қуйидагиларда фойдаланилган: 
талабгор унга адвокатлик гувоҳномаси берилган кундан эътиборан адвокат мақомини олиши, бу ҳол ҳудудий адлия органи раҳбарининг адвокат мақомини ва адвокатлик гувоҳномасини бериш тўғрисидаги буйруғи билан расмийлаштирилиши лозимлиги тўғрисидаги таклифлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019-йил 24-сентябрдаги 807-сон Қарор билан тасдиқланган Адвокатлик гувоҳномасини бериш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 7-бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Юридик таъминлаш департаментининг 2022-йил 27-майдаги 12/21-40-сон маълумотномаси). Бу таклиф адвокатлик мақомини олишнинг янада аниқлаштиришга хизмат қилган;
адвокатура институтининг мустақиллигини таъминлаш механизмини такомиллаштириш мақсадида юридик кадрларни халқаро стандартлар бўйича профессионал ўқитиш маркази орқали ёш адвокатларни танлов орқали етакчи хорижий юридик компанияларда стажировка ўташини ташкил этиш, шу жумладан, ушбу фаолиятни давлат грантлари орқали молиялаштириш лозимлиги ҳақидаги таклифлардан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021-йил 6-апрелдаги 189-сонли “Юридик кадрларни халқаро стандартлар бўйича тайёрлаш тизимини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорнинг 6-бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Юридик таъминлаш департаментининг 2022-йил 27-майдаги 12/21-40-сон маълумотномаси). Мазкур таклиф ёш ҳуқуқшуносларнинг етакчи хорижий юридик фирмаларда малака ошириш имкониятини яратишга хизмат қилган;
адвокатлик ҳайъати (бюроси, фирмаси) томонидан берилган ордер адвокатга ҳуқуқий ёрдам сўраб мурожаат қилган шахснинг манфаатларини ҳимоя қилиш ҳуқуқини бериши, бироқ у ишончноманинг ўрнини босмаслиги ҳамда адвокатга ИПКнинг 63-моддасида махсус назарда тутилган процессуал ҳаракатларни амалга ошириш ҳуқуқини бермаслиги лозимлиги тўғрисидаги таклифларидан Олий суд Пленумининг 2019-йил 24-майдаги “Биринчи инстанция суди томонидан иқтисодий процессуал қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 13-сонли қарорининг 14-бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий суд Пленумининг 2022-йил 27-майдаги 08/393-22-сон маълумотномаси). Ушбу таклиф суд мажлисида иштирок этишда адвокатнинг ордери ва ишончномасини чегаралашга хизмат қилган; 
процессуал ҳуқуқий ворислик суд процессининг ҳар қандай босқичида амалга оширилиши мумкинлигини инобатга олиб, қонуний вакил низоли фуқаролик-ҳуқуқий муносабатдан чиқиб кетганда (фуқаронинг ўлими, юридик шахснинг қайта ташкил этилиши ва ҳ.к.), кассация инстанцияси суди бундай шахсларни уларнинг ҳуқуқий ворислари билан алмаштиришга йўл қўйилиши ва уларга ишдаги барча материаллар билан танишиш учун имконият берилиши лозимлигига оид таклифлардан Олий суд Пленумининг 2021-йил 27-ноябрдаги “Фуқаролик ишларини кассация тартибида кўриш бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги 35-сонли қарорининг 20-бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий суд Пленумининг 2022-йил 27-майдаги 08/393-22-сон маълумотномаси). Ушбу таклиф адвокат ва процессга ворислик тартибида кирган бошқа шахсларга ишнинг барча материаллари билан танишиш имкониятини яратишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish