Sayt test rejimida ishlamoqda

Шерматов Муроджон Абдумутал ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Судларда жамоатчилик назорати институтини такомиллаштириш”, 12.00.07 Суд ҳокимияти. Прокурор назорати. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолиятини ташкил этиш. Адвокатура ихтисослиги (юридик фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.1.PhD/Yu493. 
Илмий раҳбар: Арипов Дилшод Уринбаевич, юридик фанлар доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Судялар олий кенгаши ҳузуридаги Судялар олий мактаби.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат юридик университети, DSc.07/13.05.2020.Yu.22.03.
Расмий оппонентлар: Суюнова Дилбар Жолдасбаевна, юридик фанлар доктори, профессор; Абдуқодиров Шерзод Ёқубжонович, юридик фанлар доктори, доцент.    
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади судларда жамоатчилик назоратини амалга оширишнинг замонавий ҳолати ва ривожланиш йўналишларини тадқиқ этиш ҳамда ҳуқуқий ва ташкилий асосларини такомиллаштириш бўйича илмий-амалий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Конституциявий суднинг очиқ суд мажлисларида суд мажлиси иштирокчилари ва залда ҳозир бўлганлар суд мажлисининг боришини қайд этишга, овозли ёзувни амалга оширишга ҳақлилиги, суд мажлисини фототасвирга олишга, видеоёзувини амалга оширишга, шунингдек уни радио ва телевидение орқали узатишга суд мажлисида раислик қилувчининг рухсати билан йўл қўйилиши, мазкур ҳаракатлар суд мажлисини ўтказишга халақит бермаслиги кераклиги ва суд мажлисида раислик қилувчи томонидан вақт бўйича чекланиши мумкинлиги асослаб берилган; 
очиқ суд мажлисида процесс иштирокчиси бўлмаган шахслар ва ОАВ вакилларининг қонунда белгиланган тартибда фотосуратлар, видео, аудио ёзувларни амалга ошириши ва онлайн трансляция қилиб бориши мумкинлиги асослантирилган;
судлар фуқароларнинг ҳуқуқбузарликлар олдини олиш ёки уларни тўхтатишга, жиноятчиларни ушлашга қаратилган ҳаракатларини рағбатлантириш мақсадида, уларнинг иш, ўқиш ва яшаш жойига хабарномалар юбориш, шунингдек оммавий ахборот воситаларидан фойдаланиш лозимлиги асослаб берилган;
зарур ҳолларда ҳукм маълумот учун матбуот, радио, телевидение ёки унинг тарбиявий таъсири кенг бўлишини таъминловчи бошқа усулларда жамоатчилик эътиборига етказилиши лозимлиги асослантирилган.
IV. Тадқиқот натижаларини жорий қилиниши. Судларда жамоатчилик назорати институтини такомиллаштириш мавзусида олиб борилган илмий тадқиқот натижалари асосида:
Конституциявий суднинг очиқ суд мажлисларида суд мажлиси иштирокчилари ва залда ҳозир бўлганлар суд мажлисининг боришини қайд этишга, овозли ёзувни амалга оширишга ҳақлилиги, суд мажлисини фототасвирга олишга, видеоёзувини амалга оширишга, шунингдек уни радио ва телевидение орқали узатишга суд мажлисида раислик қилувчининг рухсати билан йўл қўйилиши, мазкур ҳаракатлар суд мажлисини ўтказишга халақит бермаслиги кераклиги ва суд мажлисида раислик қилувчи томонидан вақт бўйича чекланиши мумкинлигига оид таклиф “Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди тўғрисида”ги Қонуни 50-моддасининг тўртинчи қисмини шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2023-йил 12-майдаги 04/11-12-05-сон далолатномаси). Ушбу таклиф Конституциявий суднинг очиқ суд мажлисларида суд мажлиси иштирокчилари ва суд залида ҳозир бўлган шахсларга қайдлар қилиб бориш, фототасвирга олиш, видео ва аудио ёзувларни амалга ошириш ва уларни трансляция қилиш имкониятини яратган;
очиқ суд мажлиси залида ҳозир бўлган шахслар, ОАВ вакиллари қонунда белгиланган тартибда суд залида фотосуратга олиши, видео ва аудио ёзувни амалга ошириши мумкинлиги ҳақидаги таклиф “Судлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 12-моддасининг иккинчи қисмини шакллантиришда фоқдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2023-йил 12-майдаги 04/11-12-05-сон далолатномаси). Ушбу таклиф суд мажлисларининг ошкоралиги ва шаффофлигини таъминлаш, кенг жамоатчиликнинг суд мажлисини ёритишга оид ҳуқуқий механизмларини белгилаб беришга хизмат қилган;
судлар фуқароларнинг ҳуқуқбузарликлар олдини олиш ёки уларни тўхтатишга, жиноятчиларни ушлашга қаратилган ҳаракатларини рағбатлантириш мақсадида, уларнинг иш, ўқиш ва яшаш жойига хабарномалар юбориш, шунингдек оммавий ахборот воситаларидан фойдаланиш амалиётини жорий этиш лозимлиги ҳақидаги таклиф Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Жиноят сабаблари ва улар содир этилишига имкон берган шарт-шароитларни аниқлаш бўйича судлар ролини ошириш тўғрисида”ги қарорининг ўнинчи бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 2023-йил 27-декабрдаги 08/1027-23-сон далолатномаси). Мазкур таклиф ҳуқуқбузарликни олдини олиш ва уларга йўл қўймаслик имкониятларини оширишга ва бу жараёнга кенг жамоатчиликни жалб қилиш механизмларини белгилашга хизмат қилган;
зарур ҳолларда ҳукм маълумот учун матбуот, радио, телевидение ёки унинг тарбиявий таъсири кенг бўлишини таъминловчи бошқа усулларда жамоатчилик эътиборига етказилиши лозимлиги тўғрисидаги таклиф Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Жиноят сабаблари ва улар содир этилишига имкон берган шарт-шароитларни аниқлаш бўйича судлар ролини ошириш тўғрисида”ги қарори ўн учунчи бандининг учинчи хатбошисини шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 2023-йил 27-декабрдаги 08/1027-23-сон далолатномаси). Мазкур таклифларнинг қабул қилиниши орқали оммавий ахборот воситалари орқали суд ҳужжатларининг мазмун ва моҳиятини кенг жамоатчиликка етказишга, уларнинг ҳуқуқий билимларини оширишга, шунингдек ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарлик ва жазо муқаррарлиги принципининг амалда таъминланишини кўрсатишга ва суд ҳукмларининг тарбиявий таъсирини оширишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish