Исламов Шавкатжон Хабибуллаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): "Хуружсимон турда кечувчи шизофрениянинг клиник прогнози ва рецидивлар профилактикаси", 14.00.43 – Профилактик тиббиёт, 14.00.18 – Психиатрия ва наркология.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.1.PhD/Tib1816.
Илмий раҳбар: Аграновский Марк Лейзерович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарган муассаса номи: Андижон давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат тиббиёт институти, DSc.04/30.12.2019.Tib.95.02.
Расмий оппонентлар: Алимов Улугбек Худоярович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Жўраева Моҳигул Азимовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор;
Етакчи ташкилот: Тошкент педиатрия тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади клиник прогноз омилларини ўрганиш ва хуружсимон (эпизодик) шизофрениянинг рецидивларини олдини олиш бўйича чора-тадбирлар комплексини ишлаб чиқиш..
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
эпизодик кечувчи шизофрениянинг эрта клиник прогнозини аниқлаш учун шахсиятнинг ижтимоий ва преморбид патологик характер хусусиятлари мавжуд эмаслиги (37,3%) ва манифестнинг кеч юзага келиши (52,8%) ва касалликнинг эрта бошланиши (33,8%) ноқулай прогностик омиллар эканлиги аниқланган;
касалликни эрта клиник прогнозини аниқлаш учун касалликнинг
1-цикли клиник омиллар мажмуасининг депрессив бузилишларнинг устунлиги (40,1%) билан касалликнинг ўткир бошланиши (63,3%), прогностик қийматлари исботланган;
шизофрениянинг кечиш ва ривожланиши ремиссиядаги ифодаланмаган психопатологик бузилишлар ва текширув вақтидаги барқарор ремиссия ҳолатлари (51,8%) қулай прогноз билан боғлиқлиги асосланган;
беморларнинг ушбу гуруҳида касалликнинг рецидивларини олдини олиш бўйича комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Андижон давлат тиббиёт институти эксперт кенгашининг 2023 йил “15” ноябрдаги 6i/41u -сон хулосасига кўра (илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Андижон давлат тиббиёт институтининг 2023 йил 29 декабрдаги 6i-37/Х-сон хати юборилган).
биринчи илмий янгилик. эпизодик кечувчи шизофрениянинг эрта клиник прогнозини аниқлаш учун ижтимоий ва преморбид шахсий хусусиятлар мажмуасининг прогностик қиймати аниқланган.«Эпизодик кечувчи шизофрениянинг биринчи циклининг прогностик қийматини баҳолаш учун даволаш ва профилактика алгоритми» мавзусидаги услубий қўлланмани Фарғона вилоят психоневрология шифохонаси (№ 93/1 28 ноябрь 2023 йил), Наманган вилоят психоневрология шифохонаси(№65-А/ф 29 ноябрь 2023йил) ва Андижон вилоят психоневрологик диспансери (№118 27 ноябрь 2023йил) амалий фаолиятига жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: эпизодик кечувчи шизофрения билан оғриган беморлар гуруҳида қуйидаги салбий ижтимоий преморбид омиллар аниқланди: ирсиятнинг оғирлашиши - (73,3%), шизоидли преморбид шахс хусусиятлари - (36,3%), касаллик бошланишдаги экзогениялар - (58,4%), касалликнинг кеч бошланиши (30 ёшдан кейин) - (52,8%), тўлиқ бўлмаган ўрта таълимдан кам маълумотга эга шахслар - (38,8%), малакасиз қўл меҳнати билан шуғулланувчи шахслар - (31,3%) ва турмуш қурмаганлар - (46,9%). Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: эпизодик кечувчи шизофрения билан оғриган беморлар давлат томонидан ижтимоий ҳимояга олинади. Ҳар бир бемор 12 ой давомида камида бир маротаба стационар даволаниш ва доимий амбулатор терапияси олишлари шарт, бу эса бир беморга ўртача 15,6 млн. сўмни ташкил этади (Андижон вилоят психоневрология диспансери 2023 йил (йиллик) бухгалтерия хисоботларига асосан). Шундай қилиб, эпизодик кечувчи шизофрения билан оғриган бир беморни стационарда даволаш давлатга ўртача 10,9 млн. сўмга тўғри келади. Шунингдек, бундай беморларнинг амбулатор даволаниши учун ўртача 4,7 миллион сўм маблағ сарфланмоқда. Илмий изланишлари натижаси юзасидан ишлаб чиқилган психопрофилактик алгоритм асосида олиб борилган профилактик чоралар натижасида хар бир беморга сарфланаётган давлат маблағларини 2 баробаргача тежаш имконини берган. Хулоса: Демак, бир беморни касалхонада даволаш ўртача 10,9 млн. сўмни ташкил этади, шунингдек, бундай беморларни амбулатор даволаш учун ўртача 4,7 млн. сўм сарфланади, эпизодик шизофрениянинг ўткир хуружларининг олдини олиш ва касалхонага ётқизишлар сонини камайтириш, ўз навбатида, давлат харажатларини хар бир бемор хисобидан 7,8 млн. сўмдан тежаш имконини беради.
иккинчи илмий янгилик: эпизодик кечувчи шизофрениянинг эрта клиник прогнозини аниқлаш учун касалликнинг 1-циклидаги клиник омиллар мажмуасининг прогностик қиймати аниқланган. «Эпизодик кечувчи шизофрениянинг биринчи циклининг прогностик қийматини баҳолаш учун даволаш ва профилактика алгоритми» мавзусидаги услубий қўлланмани Фарғона вилоят психоневрология шифохонаси (№ 93/1 28 ноябрь 2023 йил), Наманган вилоят психоневрология шифохонаси (№65-А/ф 29 ноябрь 2023йил) ва Андижон вилоят психоневрологик диспансери (№118 27 ноябрь 2023йил) амалий фаолиятига жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: натижаларни амалиётга тадбиқ қилиш эрта ташхис, касалликнинг биринчи циклининг давомийлиги, ётоқ кунлари сонини, ногиронлик даражасини камайтириш, ремиссия сифатини яхшилаш, умр кўриш давомийлиги ва сифатини оширишга ўз хиссасини қўшади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: эпизодик кечувчи шизофрения билан оғриган беморлар давлат томонидан ижтимоий ёрдамга олинади, Бир курс билан бир беморни касалхонада даволаш ўртача 10,9 млн. сўмни ташкил этади. Шунингдек, бундай беморларни амбулатор даволаш учун ўртача 4,7 миллион сўм сарфланади (Андижон вилоят психоневрология диспансери 2023 йил (йиллик) бухгалтерия хисоботларига асосан). Ишлаб чиқилган психопрофилактик алгоритм асосида клиник-катамнестик ва клиник-анамнестик усулларини қўллаш орқали олиб борилган диагностик чоралар натижасида, касалликнинг эрта аниқлаш ва олдини олишга эришиш орқали хар бир беморга сарфланаётган давлат маблағларини 2 баробар тежаш имконини берган. Хулоса: демак, эпизодик кечувчи шизофрениянинг биринчи циклидаги беморларни даволаш учун ўртача 15,6 млн.сўм сарфланади, эпизодик кечувчи шизофрениянинг 1-циклини қисқартирилши ўз навбатида давлат харажатларини икки баравар тежаш, 7,8 млн. сўмни иқтисод қилиш имконини беради.
учинчи илмий янгилик: эпизодик кечувчи шизофрениянинг кечиш ва ривожланиш тезлиги вариантлари ўрганилди ва аниқланган. «Эпизодик кечувчи шизофрениянинг биринчи циклининг прогностик қийматини баҳолаш учун даволаш ва профилактика алгоритми» мавзусидаги услубий қўлланмани Фарғона вилоят психоневрология шифохонаси (№ 93/1 28 ноябрь 2023 йил), Наманган вилоят психоневрология шифохонаси(№65-А/ф 29 ноябрь 2023йил) ва Андижон вилоят психоневрологик диспансери (№118 27 ноябрь 2023йил) амалий фаолиятига жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: амалиётга киритиш натижалари асоратлар ва хатолар сонини минималлаштиришга ёрдам берди, беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш, касалликнинг хуружлари давомийлигини қисқартириш, даволаниш кунларининг сонини, ногиронлик даражасини камайтириш, ремиссия давомийлигини ошириш ва эпизодик кечувчи шизофрения билан оғриган беморларнинг ҳаёт сифатини ошириш имконини берди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: бир беморни касалхонада даволаш ўртача 10,9 млн. сўмни ташкил этади Шунингдек, бундай беморларни амбулатор даволаш учун ўртача 4,7 млн. сўм сарфланади (Андижон вилоят психоневрология диспансери 2023 йил (йиллик) бухгалтерия хисоботларига асосан). Эпизодик кечувчи шизофрениянинг клиник вариантлари ва ривожланиш суръатларини аниқлаб, даволаш-профилактик чора-тадбирларини амалга ошириш ҳар бир беморга сарфланаётган маблағларнинг 2 баробар тежаш имконини берган. Хулоса: демак, эпизодик шизофрениянинг ўткир хуружларининг олдини олиш, касалхонага ётқизишлар сонини камайтириш ва ремиссия муддатини узайтириш, ўз навбатида, давлат харажатларини 2 баробар тежаш имконини беради.
тўртинчи илмий янгилик: касалликнинг рецидивларини олдини олиш бўйича комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқилган. «Эпизодик кечувчи шизофрениянинг биринчи циклининг прогностик қийматини баҳолаш учун даволаш ва профилактика алгоритми» мавзусидаги услубий қўлланмани Фарғона вилоят психоневрология шифохонаси (№ 93/1 28 ноябрь 2023 йил), Наманган вилоят психоневрология шифохонаси(№65-А/ф 29 ноябрь 2023йил) ва Андижон вилоят психоневрологик диспансери (№118 27 ноябрь 2023йил) амалий фаолиятига жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: ҳозирги вақтда шизофрения билан оғриган беморларни биринчи психотик эпизод билан реабилитация қилишда замонавий антипсихотик дорилар билан психофармакотерапия, психотерапевтик ва психосоциал аралашув усулларини ўз ичига олган жамоавий интеграциялашган ёндашув тан олинган ва самарали хисобланади. Ўрганилаётган аҳолининг замонавий хусусиятларини, ижтимоий ва меҳнатга мослашуви ва ҳаёт сифатини ҳисобга олган ҳолда биз табақалаштирилган реабилитация дастурларини ишлаб чиқдик. Диагностика алгоритмларини қўллаш самарадорлиги эрта ташхис қўйиш ва биринчи циклнинг эпизодик тури билан шизофрения учун психофармакотерапияни тўғри танлашда намаоён бўлади, бу ўз ўрнида асоратлар ва қолдиқ кўринишларнинг олдини олишга, ногиронлик ва психневрологик диспансерда ётоқ кунларини қисқартиришга ёрдам беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: иқтисодий самарадорликни ҳисоблаш психофармакотерапия харажатларини камайтиришга боғлиқ (қимматроқ антипсихотикларнинг такрорий рецептлари, шунингдек, асоратлар ва қолдиқ намоён бўлган тақдирда қўшимча дори-дармонлар ва реабилитация даволаш чоралари). Диагностика ва психофармакотерапия алгоритмларини жорий этиш ремиссияларнинг давомийлиги ва сифатини оширади, беморларнинг ҳаёт сифатини оширади ва шу билан касалхонага ётқизиш частотасини, касалхонада қолишни, хуружларни камайтириш ва қиммат дори воситалари харажатларини қисқартиради. Хулоса: шундай қилиб, бир беморни касалхонада даволаш ўртача 10,9 млн. сўмни ташкил этади, шунингдек, бундай беморларни амбулатор даволаш учун ўртача 4,7 млн. сўм сарфланади (Андижон вилоят психоневрология диспансери 2023 йил (йиллик) бухгалтерия хисоботларига асосан), эпизодик шизофрениянинг ўткир хуружларининг олдини олиш, касалхонага ётқизишлар сонини камайтириш ва ремиссия муддатини кўпайтириш, ўз навбатида, ҳар бир беморга сарфланаётган маблағларнинг 2 баробар тежаш имконини беради.