Далимов Анвар Араббоевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): "Ўпка постковид интерстициал касаллиги эпидемиологияси, хавф омиллари, профилактика ва даволаш усулларини такомиллаштириш)", 14.00.43-Профилактик тиббиёт (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.PhD/Tib2981.
Илмий раҳбар: Мамарасулова Дилфуза Закиржановна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарган муассаса номи: Андижон давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат тиббиёт институти. DSc.04/04.03.2022.Tib.95.02.
Расмий оппонентлар: Рустамова Мамлакат Тулябаева, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Якубова Олтиной Абдуганиевна, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази.
Диссертация йўналиши:назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Фарғона водийси шароитида COVID-19 ни бошидан кечирган беморларда ўпка интерстициал фибрози шаклланишининг предиктор омилларининг клиник-патогенетик хусусиятларини ўрганиш ва эрта аниқлаш алгоритмлари ҳамда профилактика усулларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Фарғона водийси моделида ўпка паренхимасининг 50 % ва ундан ортиқ шикастланиши билан кечувчи COVID-19 ассоциацияланган пневмонияни бошидан кечирган беморларда постковид ўпка интерстициал касаллиги шаклланишининг хавфи аниқланган;
фибротик ўзгариш хавфини баҳолаш шкаласи ишлаб чиқилган ва фиброз ўзгаришларни прогнозлаш нуқтаи назаридан ЎУТТ информатив эканлиги исботланган;
эрта постинфекцион даврда беморлардаги 60 кунлик ўлим ҳолатига таъсир этувчи МСКТ, СРО, периферик қондаги лейкоцитлар, популяциясида нейтрофиллар нисбий ҳиссасининг 78 % ва ундан ортиқ (ОР – 2,69) сақланиб қолиши предикторлари аниқланган;
тадқиқот давомида ишлаб чиқилган, ўпка паренхимасининг 50 % ва ундан ортиқ шикастланиши билан COVID-19 ассоциацияланган пневмонияни бошидан кечирган беморларни юритиш алгоритмини қўллаш ЎУТТ маълумотлари бўйича ўпка паренхимаси зичлашувининг камайишига, ўпка интерстициал касаллиги шаклланиши хавфининг 1,66 марта (p<0,001) ва барча сабаблар билан 60 кунлик ўлим ҳолатининг камайтирган
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 20 июлдаги 8н-з/370-сонли хулосасига кўра (Соғлиқни сақлаш вазирлигига АДТИ ректори томонидан 2022 йил 13 июлдаги 06/1860 сонли хат юборилган):
биринчи илмий янгилик: пандемия даражасида кенг тарқалган ўпка паренхимасининг 50 % ва ундан ортиқ шикастланиши билан кечувчи COVID-19 ассоциацияланган пневмонияни бошидан кечирган беморларда Фарғона водийси моделида постковид ўпка интерстициал касаллиги шаклланишининг хавфи ўрганилган. Ўпка постковид интерстциал касаллиги эпидемиологияси, хавф омиллари, профилактикаси ва даволаш усулларини такомиллаштириш ,бўйича натижаларни соғлиқни сақлаш амалиётига жумладан, Фарғона шахар тиббиёт бирлашмасига (2023 йил 12 декабрдаги 423 сонли буйруғи билан), Андижон вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказига 2023 йил 12 декабрдаги 421 сонли буйруғи билан) амалиётга тадбиқ этилган.Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: COVID-19 ассоцирланган пневмонияни бошидан кецирган беморларда 50% ва ундан ортиқ зарарланишларда интертициал тўқималар зарарланиши хавфини аниқлаш натижасида уни бартараф қилиш ва оқибатда сурункали нафас етишмовчилигини олдини олиш имконини яратади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Даволашнинг янги усулларини жорий этишда вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик муддатлари қисқаришининг иқтисодий самараси ҳисоблаб кўрилганда олинган иқтисодий самара: Э вақ = (90—30) х (26923,1+13333,4 )х 40 - 0,15 х 171938400=24178100 Хулоса: хавф омилларини аниқлаш натижасида даво муолажаларини тавсия қилиш ва амалиётга жорий қилиш орқали беморларнинг вақтинчалик меҳнатга лаёқатлигини йўқотиш ҳолатини камайтириш оқибатида 24 178 100 сўмга иқтисод қилиш имконини берди.
иккинчи илмий янгилик : Пандемия даврида COVID-19 билан касалланган беморларда постковид ўпка фибрози шаклланишига таъсир қилувчи предикторлари аниқланган ва уларнинг ўпка фиброз ўзгаришига таъсири баҳоланган. Фиброз ўзгаришларни баҳолашда ЎУТТ информатив эканлиги аниқланган. Ўпка постковид интерстциал касаллиги эпидемиологияси, хавф омиллари, профилактикаси ва даволаш усулларини такомиллаштириш ,бўйича натижаларни соғлиқни сақлаш амалиётига жумладан, Фарғона шахар тиббиёт бирлашмасига (2023 йил 12 декабрдаги 423 сонли буйруғи билан), Андижон вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказига 2023 йил 12 декабрдаги 421 сонли буйруғи билан) амалиётга тадбиқ этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: фиброз ўзгариш предикторларини аниқлаш натижасида хавф аниқланади ва ЎУТТ ўтказилади, бу текширувнинг информативлиги қониқарли бўлганлиги сабабли ушбу беморларга МСКТ текшируви, радиацион зарарнинг олди олинади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: постковид даврда беморларга КТ текшируви ўрнига ЎУТТ ўтказилиши натижасида ҳар бир бемордан 215 000сўм, умумий ҳисобда 319 нафар бемор учун (87725000 (275000*319) -19052275(319*60000) = 685850 00) 68585000 сўм иқтисод қилинди. Хулоса: беморларга ЎУТТ тавсия қилиниши ва ўтказилиши бюджетдан ташқари маблағларни жорий қилиниши бир нафар бемор ҳисобидан бюджет маблағларини 685850 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берди.
учинчи илмий янгилик: эрта постковид даврда беморлардаги биринчи 60 кунлик ўлим ҳолатига таъсир этувчи ўпка паренхимасининг 50% ва ундан ортиқ зарарланиши ва иситма давомийлиги каби предикторлар аниқланган ва баҳоланган. Ўпка постковид интерстциал касаллиги эпидемиологияси, хавф омиллари, профилактикаси ва даволаш усулларини такомиллаштириш ,бўйича натижаларни соғлиқни сақлаш амалиётига жумладан, Фарғона шахар тиббиёт бирлашмасига (2023 йил 12 декабрдаги 423 сонли буйруғи билан), Андижон вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказига 2023 йил 12 декабрдаги 421 сонли буйруғи билан) амалиётга тадбиқ этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: предикторлар аниқланиши натижасида 60 кунлик ўлим кўрсаткичларининг пасайишига эришилади; предикторлар намоён бўлишига қараб даво муолажаларини ўтказиш беморларнинг вақтинча меҳнатга лаёқатлиги даврини қисқартириш имконинин беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: постковид даврда беморлар ўпкасида фиброз ўзгаришларни олдини олиш натижасида қайта госпитализация қилиш кўрсаткичларини кескин камайтириш орқали ҳар бир беморга кутилаётган сарф-харажатлар ўртача 146 000 сўмни ташкил қилади (1 кун учун), яъни харажатларни 4 мартага камайтириш имконини беради.Хулоса: предикторларни аниқлаш ва бартараф этиш орқали 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 145 315 сўмга иқтисод қилиш имконини берди.
тўртинчи илмий янгилик: COVID-19 ассоцирланган пневмонияга утказган беморларда ўпка интерстициал касаллиги ривожланиш хавфини камайтиришда медикаментоз профилактика қилиш самарадорлиги ўрганилган. Касаллигни эпидемиологияси, хавф омиллари, профилактикаси ва даволаш усулларини такомиллаштириш ,бўйича натижаларни соғлиқни сақлаш амалиётига жумладан, Фарғона шахар тиббиёт бирлашмасига (2023 йил 12 декабрьдаги 423 сонли буйруғи билан), Андижон вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказига 2023 йил 12 декабрдаги 421 сонли буйруғи билан) амалиётга тадбиқ этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: ташхислаш ва даволашга нисбатан янги алгоритмини қўллаш орқали касалликнинг асоратларини олишни таъминлайди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Даволаш алгоритми ишлаб чиқиш орқали даволашдан кейинги узоқ муддатларда касалликнинг қайталаниш даражасини 6 тадан 1 тагача камайтиришга эришилган. Таклиф қилинаётган алгоримнинг татбиқ қилиниши натижасидаги иқтисодий самарадорлик беморларнинг касаллик туфайли ногиронлик даражасини камайтириши билан изоҳланади, яъни ногиронлик туфайли жисмоний лаёқатсиз беморлар сони мазкур татқиқот доирасида 5 тага, яъни 3,5 мартагача камайган. Хулоса: 1 нафар ногиронга тўланадиган нафақа миқдори 648 000 сўм («Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига пенсия тайинлаш тартибини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида” ги Қонуни, 7.10.2022 й.) эканлигидан келиб чиқилса, татбиқ доирасида 1 бемор хисобидан йиллик умумий 8 376 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берди.