Юсупова Элеонора Фердинандовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Жамоавийлик ва патернализмнинг Ўзбекистон ёшлар сиёсий онги шаклланишига таъсири”, 23.00.03–Сиёсий маданият ва мафкура (сиёсий фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.1.PhD/Siyos80.
Илмий раҳбар: Қодиров Анвар Каххорович, фассафа фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc29.08.2017.S.01.08.
Расмий оппонентлар: Кучкоров Вахоб Хошимович, сиёсий фанлар доктори; Саифназаров Исмоил, фалсафа фанлар доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент архитектура қурилиш институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: миллий менталитетнинг Ўзбекистон ёшларининг сиёсий онгини шакллантиришга таъсир хусусиятлари, омиллари ва шарт-шароитларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
«менталитет» концепти сиёсий онгнинг мотивацияли ва билишга асосланиши ва бир-бирини тўлдириши, миллий менталитетдаги жамоавийлик ва патернализмнинг ёшлар сиёсий онги шаклланишига таъсири асосланган;
ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишда ёшлар ташкилотларини фаоллаштиришда ментал хусусият билан алоқадор субъектив ва объектив муаммолари очиб берилган;
ёшларда шаклланаётган ментал хусусиятлар ва дунёқарашини янгилашнинг жамоавийлик, патернализм, очиқлик каби зарурий шартлари асослаб берилган;
миллий менталитетнинг демократик сиёсий онг талаблари билан мувофиқ қирралари аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Жамоавийлик ва патернализмнинг Ўзбекистон ёшлар сиёсий онги шаклланишига таъсири бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Миллий менталитетнинг жамоавийлик ва патернализм каби хусусиятларининг Ўзбекистон ёшларининг демократик сиёсий онгини шакллантиришга таъсири ёритилган, ҳамда мазкур ҳодисанинг ижобий ва салбий томонлари белгиланган бўлиб, улардан Ўзбекистон ёшларининг сиёсий онгини шакллантиришда миллий менталитетнинг таъсир хусусиятларини ўрганишга қаратилган “Ёш либераллар клуби”нинг “Келажак депутатлари” гуруҳи Низомини тайёрлашда фойдаланилган (Сиёсий кенгаш ижроия қўмитаси ЎзЛиДеПнинг 2018 йил 4 июндаги 01-27/562-сон маълумотномаси). Бу ёшларнинг маънавий, ҳуқуқий ва сиёсий маданиятини юксалтиришга, ёшларга оид давлат сиёсатини самарали амалга оширишнинг долзарб вазифалари сифатида уларни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантиришга ҳисса қўшган;
ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишда ёшлар ташкилотларини фаоллаштириш муаммолари Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг 2018 йил учун иш режаси (28, 38, 44, 74-бўлимлари)ни тузишда ва вояга етмаганлар ҳамда ёшларни маънавий-маърифий ривожлантириш, улар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга қаратилган тарқатма материалларни тайёрлаш, шунингдек, «Ёшлар – келажак бунёдкори» шиори остида тарғибот поезди иштирокчилари томонидан маърузалар тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Ёшлар иттифоқининг 2018 йил 10 апрелдаги 04-13/1962-сон маълумотномаси). Натижада ёшларнинг демократик сиёсий онгини шакллантиришга оид тавсиялар Ўзбекистонда фуқаролик жамиятини ривожлантиришда ёшлар ташкилотларини фаоллаштиришга кўмаклашган;
Ишлаб чиқилган ёшлар сиёсий онгининг демократик жамият талабларига мос келадиган даражасини шакллантириш ва ривожлантиришга оид таклифлардан вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар халқ депутатлари кенгашлари ёшларга оид сиёсат ва соғлом авлодни тарбиялаш бўйича доимий комиссиялари аъзоларининг малакасини ошириш курсларида фойдаланилган. Мазкур таклифлар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг маҳаллий ҳокимият вакиллик органлари фаолиятини кучайтиришга кўмаклашувчи комиссия аъзоларини тайёрлаш бўйича тавсиялар учун асос қилиб олинган (маҳаллий ҳокимият вакиллик органлари фаолиятини кучайтиришга кўмаклашувчи комиссиянинг 2018 йил 16 апрелдаги 11-07/450-сон маълумотномаси). Мазкур таклиф ва тавсиялар ёшларга оид сиёсат ва соғлом авлодни тарбиялаш бўйича доимий комиссиялар фаолиятини такомиллаштириш ва кучайтиришга кўмаклашган.