Sayt test rejimida ishlamoqda

Сохибов Ойбек Мардоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Болалар юз-жағ соҳаси одонтоген флегмоналарида маҳаллий даво самарадорлигини ошириш”, 14.00.21 – Стоматология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.1.PhD/Tib3380.
Илмий раҳбар: Шомуродов Қахрамон Эркинович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат стоматология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат стоматология институти, DSc.04/30.12.2019.Tib.59.01.
Расмий оппонентлар: Азимов Мухамаджон Исмаилович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Юсупов Руслан Доккаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Россия Федерацияси).
Етакчи ташкилот: Жанубий Қозоғистон тиббиёт академияси (Қозоғистон Республикаси).
Диссертациянинг йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади замонавий хлор сақловчи антисептик эритма ва фаоллашган углерод кумуш ионлари билан қопланган боғламини қўллаган ҳолда болаларда юз жағ соҳаси одонтоген флегмоналарини маҳаллий даволаш самарадорлигини оширишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
органилган беморлар таҳлил асосида жағ ости, лунж, дахан ости, қанот-жағ соҳалари одонтоген флегмоналари бўлган болаларнинг госпитализация сонини ўсиши аниқланган ва улардан 7,1 % да эрта ва кечки асоратлар аниқланган;
болаларда юз-жағ сохаси одонтоген флегмоналарни махаллий даволашда  хлор сақловчи антисептик эритмаси ва фаоллашган углерод кумуш ионлари билан копланган боғлам  йирингли яллиғланиш микрофлораси вакиллари Streptococcus salivarius 23%, Streptococcus mutans 48%, Staphylococcus epidermidis 35%, Staphylococcus saprophyticus 26%,га ишонарли даражада камайтириди ва микрофллорани тўлик нормаллашиши асосланган;
юз-жағ сохаси одонтоген флегмонаси бўлган болаларда морфологик текшириш усуллари маълумотлари бўйича хлор сақловчи антисептик эритма ва фаоллашган углерод кумуш ионлари билан қопланган боғламини қўллаган яра жараёни динамикасига, репаратив жараёнларни яхшиланишига ижобий таъсири исботланган;
юз-жағ сохаси одонтоген флегмонаси бўлган болаларда одонтоген табиатли флегмоналарни маҳаллий даволашда хлор сақловчи антисептик эритма ва фаоллашган углерод кумуш ионлари билан қопланган боғламини қўлланилиши яра битишини ва яллиғланиш симптомларини тўҳтатилишини сезиларли тезлашиши ҳамда амбулатор даволаниш даврини 8,5±0,5 кундан 5,5±0,5 кунгача камайишига олиб келиши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий килиниши.
Тошкент давлат стоматология институти Эксперт Кенгашининг 2024 йил 16 апрелдаги 35-сонли хулосасига кўра:
биринчи илмий янгилик: ретроспектив таҳлил асосида жағ ости, лунж, дахан ости, қанот-жағ соҳалари одонтоген флегмоналари бўлган болаларнинг госпитализация сонини ўсиши аниқланган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Шунингдек, олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Чирчиқ шаҳар болалар тиш даволаш стоматология поликлиникаси ҳамда OOO «DINAR STOMA» хусусий стоматологик клиникасига татбиқ қилинди (Тошкент давлат стоматология институти Эксперт Кенгашининг 2024 йил 16 январдаги 04-з/44-сонли хулосаси). Мазкур услубий тавсияномалар юз-жағ соҳаси одонтоген флегмоналарини махаллий даволаш самарадорлигини ошириш имконини берган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: Тошкент давлат стоматология институти клиникасида 2019-2021 йиллар оралиғида болалар юз-жағ соҳасида одонтоген флегмона ташхиси билан 955 нафар бемор даволаниб, шулардан йирингли яллиғланиш жараёни 33,6 % бир бўшлиқли, 35,2 % икки бўшлиқли, 31,2% уч ва ундан ортиқ анатомик сохаларга тарқалиши билан кечганлиги, улардан 7,1 % да эрта ва кечки асоратлар кузатилган. Амбулатор ёрдам сўраб мурожаат қилган беморларнинг энг кўп сони Тошкент вилоятидан 50,6%, яъни 484 нафар беморни, Тошкент шаҳридан 26,6%, яъни 254 нафар беморни ва 22,7% ҳолларда, яъни 217 нафар болаларни Ўзбекистон Республикасининг бошқа вилоятларидан келган беморлар ташкил қилганлиги аникланди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: Шундан иборатки, Тошкент давлат стоматология институти клиникасида 2019-2021 йиллар оралиғида болалар юз-жағ соҳасида одонтоген флегмона ташхиси билан 955 нафар бемор даволанганини инобатга олсак ва ўртача даволаниш муддати 8-10 кун деб олсак, асоратларнинг олдини олиш ва тавсия этилган алгоритмда давланиш муддатини 5 кунга қисқартиради. Бу эса бур бемордан ўрта ҳисобда ҳар бир кун учун 92500 сўм давлат бюджетидан иқтисод қилинади.
иккинчи илмий янгилик бўйича  юз-жағ сохаси одонтоген флегмонаси бўлган болаларда морфологик текшириш усуллари маълумотлари бўйича хлор сакловчи антисептик эритмаси ва боғламини қўлланилиши яра жараёни динамикасига, репаратив жараёнларни яхшиланишига ижобий таъсири исботланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: Тадқиқот натижаларининг амалий аҳамияти таклиф этилган йирингли-яллиғланиш касалликларни даволаш усули хирург-стоматологлар томонидан хам стационар, ҳамда амбулатор шароитда қўлланилиши мумкинлиги, даволаш муддатларини қисқартириши ва иқтисодий самарадорлиги билан изоҳланади. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: . Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Шунингдек, олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Чирчиқ шаҳар болалар тиш даволаш стоматология поликлиникаси ҳамда OOO «DINAR STOMA» хусусий стоматологик клиникасига татбиқ қилинди (Тошкент давлат стоматология институти Эксперт Кенгашининг 2024 йил 16 январдаги 04-з/44-сонли хулосаси). Мазкур услубий тавсияномалар юз-жағ соҳаси одонтоген флегмоналарини махаллий даволаш самарадорлигини ошириш имконини берган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: Болаларда юз-жағ сохаси одонтоген флегмоналарни махаллий даволашда хлор сақловчи антисептик эритмаси ва фаоллашган углерод кумуш ионлари билан копланган боғлам йирингли яллиғланиш микрофлораси вакиллари Streptococcus salivarius 23%, Streptococcus mutans 48%, Staphylococcus epidermidis 35%, Staphylococcus saprophyticus 26%, га ишонарли даражада камайтириди ва микрофллорани тўлик нормаллаштирди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: юз-жағ жарроҳлиги бўлимида юз-жағ соҳасининг одонтоген флегмонаси бўлган беморларнинг ўртача ётиш муддати ҳам баҳоланди: «Microdacyn» va «Vlivaktiv Ag» билан даволаш режимига киритилган беморлар касалхонада 4-5 кун қолишди, бу анъанавий даволанишни олган беморлар гуруҳига нисбатан 3-4 кунга кам. Иқтисодий жиҳатдан бир бемор учун ўрта ҳисобда барча ҳаражатларни ҳисобга олган ҳолда 1 кунлик даволаниш суммасини 92500 сўм деб оладиган бўлсак, 3 кунлик даволаниш ҳаражати яъни (3х92500 сўм) 277500 сўм иқтисод қилинади. Агарда йилига ўртача 318 та операция ўтказилишини инобатга олсак (318х277500 сўм), йилига энг камида 88245000 сўм давлат бюджетидан иқтисод қилинишига эришилади.
учуничи илмий янгилик: юз-жағ сохаси одонтоген флегмонаси бўлган болаларда одонтоген табиатли флегмоналарни маҳаллий даволашда «Microdacyn» антисептик эритмаси ва «Vlivaktiv Ag»боғламини қўлланилиши яра битишини ва яллиғланиш симптомларини тўҳтатилишини сезиларли тезлашиши ҳамда амбулатор даволаниш даврини 8,5±0,5 кундан 5,5±0,5 кунгача камайишига олиб келиши исботланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: (хлорли кислота асосида) антисептик эритмаси ва (кумуш ионлари билан) антибактериал боғламини қўллаш орқали юз-жағ соҳасидаги одонтоген табиатдаги юмшоқ тўқималар флегмонаси бўлган шахсларни маҳаллий даволаш учун инновацион алгоритмни яратиш ва жорий этишга йўналтирилган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Шунингдек, олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Чирчиқ шаҳар болалар тиш даволаш стоматология поликлиникаси ҳамда OOO «DINAR STOMA» хусусий стоматологик клиникасига татбиқ қилинди (Тошкент давлат стоматология институти Эксперт Кенгашининг 2024 йил 16 январдаги 04-з/44-сонли хулосаси). Мазкур услубий тавсияномалар юз-жағ соҳаси одонтоген флегмоналарини махаллий даволаш самарадорлигини ошириш имконини берган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: биз ишлаб чиққан даволаш алгоритми жарроҳлик ва даволанишдан кейинги асоратларнинг сезиларли даражада камайишига олиб келади . Юз соҳасининг одонтоген флегмонаси бўлган беморлар касалхонада ўртача 7-10 кун даволанади, бир кунлик касалхонада ётиш 45000 сўм, озиқ - овқат маҳсулотлари 17500 сўм, дори воситалари 30 000 сўм. 10 кунга давлат бюджетидан 450 000 + 175000 + 300 000 = 925000 сўм ажратилиши керак. Агар йилига ўртача 318 та операция ўтказилса, уларнинг 23 фоизида асоратлар кузатилади, 42 нафар беморга такрорий жарроҳлик аралашувлар талаб қилинади, харажатлар 294 150 000 сўмни ташкил қилади. Маҳаллий даволанишнинг тавсия этилган усули бўйича бир кун касалхонада ётиш - 45 000 сўм, маҳсулотлар - 17500 сўм, дори - дармонлар- 30000 сўм (5 кунга 225000 + 87500 + 150000 = 462000) 146916 000 давлат бюджетидан ажратилади. Даволаш усулимизга кўра, беморнинг касалхонада қолиш муддати тавсия этилган даволаш самарадорлиги ҳисобига қисқартирилади ва шу билан йилига 147234000 сўмлик бюджет маблағлари сарфи камайтирилишига эришилади.
тўртинчи илмий янгилик: болаларда юз-жағ сохасида одонтоген табиатли флегмоналарни даволашни клиник қўллаш учун таклиф қилинган маҳаллий даволаш усули микробиологик кўрсаткичларни меъёрий қийматларгача тиклагани, бу эса клиник кузатувларда ижобий акс этгани ва асоратлар ривожланишини олдини олиш имконини бериши асосланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: (хлорли кислота асосида) антисептик эритмаси ва (кумуш ионлари билан) антибактериал боғламини қўллаш орқали юз-жағ соҳасидаги одонтоген табиатдаги юмшоқ тўқималар флегмонаси бўлган шахсларни маҳаллий даволаш учун инновацион алгоритмни яратиш ва жорий этишга йўналтирилган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Шунингдек, олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Чирчиқ шаҳар болалар тиш даволаш стоматология поликлиникаси ҳамда OOO «DINAR STOMA» хусусий стоматологик клиникасига татбиқ қилинди (Тошкент давлат стоматология институти Эксперт Кенгашининг 2024 йил 16 январдаги 04-з/44-сонли хулосаси). Мазкур услубий тавсияномалар юз-жағ соҳаси одонтоген флегмоналарини махаллий даволаш самарадорлигини ошириш имконини берган.  Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Клиник кузатишлар натижалари шуни кўрсатдики, биз яратган даволаш алгоритмидан фойдаланиш ярани йирингли-некротик тўқималардан тозаланиши, оғриқни камайтириш, яллиғланиш тусдаги маҳаллий клиник белгиларининг намоён бўлиши экспрессиясини пасайтиради, яра ўчоғидаги эпителийнинг синтези ва тикланиши жараёнларини тезлаштиради, беморни касалхонада ётиш даврини қисқартиради, фаоллаштирилган тиббий кўмир ва кумуш билан яра боғламининг тузилишини ҳисобга олган ҳолда, у тешикчаларга эга, бу эса болаларда кам жароҳатланишни ва оғриқ ҳиссини камайишини таъминлайди. тавсия этилган усул беморларнинг даволаниш самарадорлигини оширади, ортиқча ҳаражатларни камайтиради. Агар йилига ўртача 318 та операция ўтказилса, уларнинг 23 фоизида асоратлар кузатилади, 42 нафар беморга такрорий жарроҳлик аралашувлар талаб қилинади, харажатлар 294 150 000 сўмни ташкил қилади. Маҳаллий даволанишнинг тавсия этилган усули бўйича бир кун касалхонада ётиш - 45 000 сўм, маҳсулотлар - 17500 сўм, дори - дармонлар- 30000 сўм (5 кунга 225000 + 87500 + 150000 = 462000) 146916 000 давлат бюджетидан ажратилади. Даволаш усулимизга кўра, беморнинг касалхонада қолиш муддати тавсия этилган даволаш самарадорлиги ҳисобига қисқартирилади ва шу билан йилига 147234000 сўмлик бюджет маблағлари сарфи камайтирилишига эришилади.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish