Sayt test rejimida ishlamoqda

Икрамова Наргиза Джурабаевнанинг
  фалсафа доктори(PhD)  диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Оёқ панжа микозли беморларда ичак микробиоценозини ҳисобга олган ҳолда даволаш усулини такомиллаштириш», 14.00.11 – Дерматология ва венерология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.4.PhD/Тib724.
Илмий раҳбар: Абидова Зура Муратходжаевна,  тиббиёт фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика ихтисослаштирилган дерматовенерология ва косметология илмий амалий тиббиёт маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Республика ихтисослаштирилган дерматовенерология ва косметология илмий амалий тиббиёт маркази, DSc.04/28.02.2023.Тib.158.01.
Расмий оппонентлар: Набиев Талат Адувахобович, тиббиёт фанлари доктори, доцент; Камалов Зайнитдин Сайфутдинович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент тиббиёт академияси.
Диссертациянинг йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ичак дисбактериози ва иммун-цитокин кўрсаткичларини ҳисобга олган ҳолда оёқ панжа микози терапиясини оптималлаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
оёқ панжа микози бўлган беморларда ичакдаги дисбиотик бузилишлар  касалликни узоқ давом этадиган дисгидротик ва тирноқларнинг зарарланиши билан кечувчи, кенг тарқалган рубромикоз каби оғир турларини ривожланишига олиб келиши исботланган;
оёқ панжа микози бўлган беморлар қонида хужайравий иммунитет етишмовчилиги (CD3, CD4-ҳужайралари кўрсаткичлари камайиши) ва гуморал иммунитетнинг номутаносиблиги (CD20, CD8-ҳужайралари ошишига карамай IgA, IgM, IgG кўрсаткичлари пасайиши), шунингдек носпецефик ҳимоя функциясининг пасайиши, қон зардобида яллиғланиш олди цитокинлар α-ЎНО ва ИЛ-2 даражасининг 2,4 ва 1,4 баравар мос равишда ошиши ва яллиғланишга қарши цитокин ИЛ-4 1,4 баравар ва γ-ИНФ кўрсаткичларнинг 1,3 баравар пасайиши микознинг оғирроқ даражаларида ва касалликнинг давомийлиги узоқроқ бўлган беморларда яққолроқ намоён бўлиши исботланган;
оёқ панжа микози билан оғриган беморларда аниқланган иммуно-цитокин тизимидаги ўзгаришлар, касалликнинг клиник шаклидан қатъий назар, ичак микробиоценозининг бузилишига узвий боғлиқлиги, яъни, иммун  ва цитокин ҳолатининг энг кам бузилиши ичак дисбиози мавжуд бўлмаган ва энг чуқур ўзгаришлар эса ичак дисбиози мавжуд бўлган беморларда исботланган;
ўтказилган микробиологик ва иммунологик текширувлар натижасида оёқ панжа микози бўлган беморларга Бифидумбактерин, Вобэнзим дори воситалари ва вена томири ичига озонотерапияни биргаликда қўллаш билан самарали комплекс даволаш усули ишлаб чиқилган ва бу усул ижобий терапевтик самара олиш имконини бериб, эрта микологик негативацияга, тўлиқ клиник тузалиш ва ичак микрофлораси ҳамда иммуно-цитокин тизими кўрсаткичларида аниқланган ўзгаришларни сезиларли тикланиш имконини берганлиги исботланган;
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Республика ихтисослаштирилган дерматовенерология ва косметология илмий-амалий тиббиёт марказининг 2023 йил 12 декабрдаги №02-10/8-сон хулосасига кўра (илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Республика ихтисослаштирилган дерматовенерология ва косметология илмий-амалий тиббиёт марказининг 2022 йил 26 февралдаги  8-н-р /106 -сонли хати юборилган):
биринчи илмий янгилик:  оёқ панжа микозининг хар хил клиник кечиши намоён бўлган беморларда ичак микробиоценозининг ҳолати ўрганилди.  Ичакдаги дисбиотик бузилишлар  оёқ панжа микозини узоқ давом этадиган дисгидротик ва тирноқларнинг зарарланиши билан кечувчи, кенг тарқалган рубромикоз каби оғир турларини ривожланишига олиб келиши аниқланган. Аниқланган ичак дисбиозини бартараф қилиш мақсадида Бифидумбактерин препаратини қўллаш Республика ихтисослаштирилган дерматовенерология ва косметология илмий-амалий тиббиёт марказининг Тошкент вилояти ҳудудий филиалида 5 май 2021 йилдаги №25 сонли буйруқ ва Самарканд вилояти ҳудудий филиалида 17 май 2021 йилдаги №33  сонли буйруқ  буйича  амалиётига жорий этилган.  Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат:  таклиф этилган микробиологик текшириш усулидан оёқ панжа микози билан касалланган беморларни текширувдан ўтказишда фойдаланади, касалликни ташхислаш ва даволаш сифатини яхшилайди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: оёқ панжа микози бўлган беморларда аниқланган ичак дисбиозини бартараф қилиш мақсадида самарали пробиотик Бифидумбактерин қўллаш даволаш муддатини клиник кўринишига қараб 3-5 кунга қисқартирди. РИДВваКИАТМнинг прейскурантига кўра беморнинг клиникада бир кунлик ётиш ҳаражати ўртача 165 000 сўмни, микробиологик ташхислаш ва даволаш тактикасини белгилаш ҳисобига 67 нафар бемор ҳисобига 32.964.000 – 54.940.000 сўм маблағ иқтисод қилган. Хулоса:  оёқ панжа микози бўлган беморларда ичак микрофлорасини дисбактериозга ташхислаш усулини қўллаш 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 161 000 сўм ва бюджетдан ташқари маблағларни 165 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган.
иккинчи илмий янгилик:  оёқ панжа микози бўлган беморлар қонида хужайравий иммунитет етишмовчилиги (CD3, CD4-ҳужайралари кўрсаткичлари камайиши) ва гуморал иммунитетнинг номутаносиблиги (CD20, CD8-ҳужайралари ошишига карамай IgA, IgM, IgG кўрсаткичлари пасайиши), шунингдек носпецефик ҳимоя функциясининг пасайиши, қон зардобида яллиғланиш олди цитокинлар α-ЎНО ва ИЛ-2 даражасининг 2,4 ва 1,4 баравар мос равишда ошиши ва яллиғланишга қарши цитокин ИЛ-4 1,4 баравар ва γ-ИНФ кўрсаткичларнинг 1,3 баравар пасайиши микознинг оғирроқ даражаларида ва  касалликнинг давомийлиги узоқроқ бўлган беморларда яққолроқ намоён бўлиши аниқланган ва даволашда Вобэнзим препаратини қўллаш Республика ихтисослаштирилган дерматовенерология ва косметология илмий-амалий тиббиёт марказининг Тошкент вилояти ҳудудий филиалида 5 май 2021 йилдаги №25 сонли буйруқ ва Самарканд вилояти ҳудудий филиалида 17 май 2021 йилдаги №33  сонли буйруқ  буйича  амалиётига жорий этилган.  Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: таклиф этилган иммун-цитокин тизими кўрсаткичларини текшириш усулидан фойдаланиш, касалликни ташхислаш, асоратларни прогнозлаш ва даволаш сифатини яхшилайди.  Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: оёқ панжа микози бўлган беморларнинг қонида аниқланган иммун-цитокин дисбалансини бартараф қилиш мақсадида самарали иммуномодулятор Вобэнзим билан даволаниш, аньанавий усулга нисбатан эрта даволашни белгилаш имконини яратган (РИДВваКИАТМнинг прейскурантига кўра беморнинг клиникада бир кунлик ётиш ҳаражати ўртача 165 000 сўмни ташкил қилади), ётиб даволаниш жараёнига сарф қилинадиган ҳаражатлар тўлов миқдорини 67 нафар бемор ҳисобига 11 055 000 сўмга камайтирган ва иқтисод қилинган.  Хулоса: оёқ панжа микози бўлган беморлар қонида иммун-цитокин тизимининг кўрсаткичларини ташхислаш усулини қўллаш 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 161 000 сўм ва бюджетдан ташқари маблағларни 165 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган.
учинчи илмий янгилик:  Оёқ панжа микози билан оғриган беморларда аниқланган иммуно-цитокин тизимидаги ўзгаришлар, касалликнинг клиник шаклидан қатъий назар, ичак микробиоценозининг бузилишига узвий боғлиқлиги, яъни, иммун  ва цитокин ҳолатининг энг кам бузилиши ичак дисбиози мавжуд бўлмаган ва энг чуқур ўзгаришлар эса ичак дисбиози мавжуд бўлган беморларда намоён бўлиши аниқланган ва даволашда Вобэнзим ва Бифидумбактерин препаратларини ва вена ичига озонотерапияни қўллаш Республика ихтисослаштирилган дерматовенерология ва косметология илмий-амалий тиббиёт марказининг Тошкент вилояти ҳудудий филиалида 5 май 2021 йилдаги №25 сонли буйруқ ва Самарканд вилояти ҳудудий филиалида 17 май 2021 йилдаги №33  сонли буйруқ  буйича  амалиётига жорий этилган.  Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги:    оёқ панжа микози бўлган  беморлар қонида иммун-цитокин тизимининг кўрсаткичларини ва ичак микрофлорасини боғлиқлигини ўрганиш  микознинг янги патогенетик мезонларини аниқлаб беради ва беморларга самарали патогенетик даволашнинг тактикасини белгилашга имкон яратади.  Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат:  оёқ панжа микози бўлган беморларда Бифидумбактерин, Вобэнзим ва вена ичига озонотерапияни қўллаб ишлаб чиқилган комплекс даво муолажасининг тўғрилигидан далолат берган, бу беморнинг шифохонада қолиш муддатини 15 кундан 10 кунгача қисқартириб, шифохонада қолиш тўлов хизматини 825 000 сўмга камайтирган (РИДВваКИАТМ прейскурантига кўра шифохонада 1 кун қолиш 165 000 сўмни ташкил қилади), ётиб даволаниш жараёнига сарф қилинадиган ҳаражатлар тўлов миқдорини 67 нафар бемор ҳисобига 55 275 000 сўмга камайтирган ва иқтисод қилинган.  Хулоса: Иммун-цитокин тизими ва ичак биоценози ҳолатлари ўртасидаги боғлиқликни аниқлаш ҳамда уларнинг оёқ панжа микози клиник кечишидаги аҳамиятини ташхислаш усулини қўллаш 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 161 000 сўм ва бюджетдан ташқари маблағларни 165 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган.
тўртинчи илмий янгилик:  ўтказилган микробиологик ва иммунологик текширувлар натижасида оёқ панжа микози бўлган беморларга Бифидумбактерин, Вобэнзим дори воситалари билан биргаликда вена томири ичига озонотерапияни қўллаш каби самарали комплекс даволаш усули ишлаб чиқилган ва бу усул ижобий терапевтик самара олиш имконини бериб, тўлиқ клиник тузалиш ва эрта микологик негативацияга олиб келади ҳамда ичак микрофлораси ва иммуно-цитокин тизими кўрсаткичларида аниқланган ўзгаришларни сезиларли тикланиш имконини бериши исботланган ва бу комплекс даво Республика ихтисослаштирилган дерматовенерология ва косметология илмий-амалий тиббиёт марказининг Тошкент вилояти ҳудудий филиалида 5 май 2021 йилдаги №25 сонли буйруқ ва Самарканд вилояти ҳудудий филиалида 17 май 2021 йилдаги №33  сонли буйруқ  буйича  амалиётига жорий этилган.  Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги:  Бифидумбактерин, Вобэнзим ва озонотерапияни қўллаб оёқ панжа микозини даволаш учун ишлаб чиқилган комплекс терапия  усули яллиғланиш олди ИЛ-2, α-ЎНО цитокинлар миқдорининг яққол пасайишига, пептострептококклар, Candida авлодидаги замбуруғлар ва протейлар миқдорининг назорат қийматигача 29,7% беморларда  тўлиқ тушиши, II ва III даражали ичак дисбактериози беморларда аниқланмаганлиги ва  47,6% беморларда  ичак дисбактериозини I даражагача  тикланишига ёрдам берди. Оёқ панжа микозини даволаш учун ишлаб чиқилган комплекс даво терапевтик самарадорликни оширишга, микологик соғайиш муддатини қисқаришига, асоратлар ва қайталанишлар сонини камайишига олиб келади.  Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: ишлаб чиқилган комплекс даволаш усули микологик негативация муддатини 2 мартага камайтирган,  даволаниш самардорлигини 88,2%га оширган.  Беморларнинг даволаниши учун пуллик харажатлари 1,5 баробарга камайган, яьни шифохонада ётиб даволаниш жараёнига сарф қилинадиган ҳаражатлар тўлов миқдорини 67 нафар беморга 55.275.000 сўмга камайтирган ва иқтисод қилинган.  Хулоса: оёқ панжа микози касаллигида тўғри танланган давони қўллаш, 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларни 820 000 сўм ва бюджетдан ташқари маблағларни 825 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган.
 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish