Sayt test rejimida ishlamoqda

Абдикадирова Нигора Сабиржановнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистон ёшлари бўш вақтини ўтказиш тизимини такомиллаштириш механизмлари” 22.00.02 – “Ижтимоий тузилиш, ижтимоий институтлар ва турмуш тарзи”
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.3.PhD/S17.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси, DSc.20/30.12.2019.S.23.02.
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Матибаев Тасболат Балтабаевич социология фанлари доктори, профессор.
Расмий оппонентлар: социология фанлари доктори, профессор Абдулахат Қаххоров, фалсафа фанлари доктори, профессор Исмоил Саифназаров.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистон ёшлари бўш вақтини ташкил қилиш тизимини динамик ва рационал жиҳатларини социологик ўрганиш орқали тизимдаги мавжуд механизмни такомиллаштириш юзасидан таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
ёшларни рекреация (ишчанлик фаолиятини тиклаш) қилишда бўш вақт ва ҳордиқни ташкил қилишнинг индивидуал ва ижтимоий эҳтиёжларини эътиборга олиб маҳаллаларда “Ёшлар ишлари агентлиги” билан ҳамкорликда рекреатор хизматларини кўрсатишга қаратилган ижтимоий-тиббий, моддий-техникавий ва ташкилий воситалар мажмуи ишлаб чиқилган;
бўш вақтни инсон капитали таркибига босқичма босқич киритиш алгоритмини ишлаб чиқиш ёшларда ўзини ўзи ривожлантиришга қаратилган креатив фаоллик ва интеллектуал бандлик тамойилларини йўлга қўйилиши социологик асослантирилган;
фаровонлик индекси асосида бўш вақтни векторли-динамик (элитувчи куч) имкониятларини аниқлашда социометрик усулини қўллаш орқали  ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этувчи мотивацион иш тизимидан иборат ижтимоий мезонлар (вақтни бошқариш, бўш вақтни режалаштириш, вазифаларни белгилаб олиш, самарали дам олиш) аниқлаштирилган;
бўш вақтни барқарорлаштириш ва самарали ташкил этишда ёшларнинг жисмоний ва ақлий ҳаракатлари мутаносиблигини мониторинг қилишга йўналтирилган индуктив-диагностика услубини йўлга қўйилиши ёшларнинг шахсий ривожланишига, маънавий ўсишига, ижодий фаолиятини рўёбга чиқаришига олиб келиши социологик асослантирилган
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил қилиш тизимини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида қуйидаги фаолиятларда қўлланилди:
ёшларни рекреация (ишчанлик фаолиятини тиклаш) қилишда бўш вақт ва ҳордиқни ташкил қилишнинг индивидуал ва ижтимоий эҳтиёжларини эътиборга олиб маҳаллаларда “Ёшлар ишлари агентлиги” билан ҳамкорликда рекреатор хизматларини кўрсатишга қаратилган ижтимоий-тиббий, моддий-техникавий ва ташкилий воситалар мажмуи ишлаб чиқилганлигидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига “Адолат” социал-демократик партиясидан кўрсатилган номзоднинг сайловолди дастурининг 3 йўналиш 16-хатбошисидаги “Жамиятдаги ижтимоий мавқейидан қат'ий назар, ҳар бир инсонга олий маълумот олиш имкониятини кенгайтириш чораларини кўрамиз. Марказдан узоқ қишлоқларда яшаб, аъло баҳолар билан ўқиган, ота-она қарамоғисиз қолган, кам таъминланган иқтидорли ёшларнинг давлат ҳисобидан олий таълим олишини кафолатлаймиз”, 4 йўналиши 10-11-хатбошисидаги “Биз, аҳоли, айниқса ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини янада оммалаштиришга, жисмоний-тарбия ва спортни ривожлантиришга бирламчи вазифа сифатида эътибор қаратамиз. Бунда ҳар бир фуқаролар йиғини ҳудудида спорт билан шуғулланиш учун зарур шарт-шароитлар яратиш муҳим аҳамият касб этади.” бандларни киритишда фойдаланилган (Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясининг 2023 йил 18 августдаги № 01-30/300-сонли маълумотномаси). Натижада ёшларнинг бўш вақтларни мазмунли ва самарали ташкил қилиш учун зарур бўлган инфраструктура ва ижтимоий об'ектларни мониторинг қилиш ва аҳоли орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш учун ушбу об'ектлар сонини кўпайтириш бўйича тегишли ташкилотларга Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партиясининг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси томонидан депутатлик сўровларини ишлаб чиқилгин. Шунингдек, Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг 2023 йил 29 майдаги ХИ Қурултойида партия уставининг 3.2. партиянинг вазифалар бўлимининг 12-бандига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган.
бўш вақтни инсон капитали таркибига босқичма босқич киритиш алгоритмини ишлаб чиқиш ёшларда ўзини ўзи ривожлантиришга қаратилган креатив фаоллик ва интеллектуал бандлик тамойилларини йўлга қўйилиши социологик асослантирилганлик маълумотидан Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёевнинг 30 июн – Ёшлар куни муносабати билан мамлакат ёшларига йўллаган байрам табригида белгиланган устувор вазифалар ижросини таъминлашга қаратилган 2023 йил биринчи ярим йиллик чора-тадбирлар режасининг ИВ қисм В.б “Ёшларни бўш вақтини мазмунли ташкил этиш ҳамда Адиблар хиёбонидан самарали фойдаланиш, шунингдек, ёш истеъдод эгаларини кашф этиш ва уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида Республикамизнинг барча ҳудудларида “Хиёбон оқшомлари” номли шеърият кечаларини ташкил этиш” бандини ишлаб чиқишда фойдаланилди (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 17.08. 2023 йилдаги №03/15-08/17-1-сонли маълумотномаси). Натижада Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳри Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети, Фарғона шаҳри ва Нукус шаҳридаги ЎзДЖЦУ филиаллари, Ўзбекистон Миллий университети ва Тошкент давлат техника университетида ёшларда меҳнат ва ижодий фаолиятида фаол инновацион ва ишлаб чиқаришга бўлган майлларини шакллантиришда инсон капиталидан самарали фойдаланиш алгоритми тажриба-синов тариқасида амалиётда қўлланилган ва ижобий натижаларга эришилган. Ушбу натижаларни республикадаги мавжуд барча Олий таълим ташкилотларида жорий қилиш бўйича вазирликнинг стратегик режасини ишлаб чиқилган;
фаровонлик индекси асосида бўш вақтни векторли-динамик (элитувчи куч) имкониятларини аниқлашда социометрик усулини қўллаш орқали  ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этувчи мотивацион иш тизимидан иборат ижтимоий мезонлар (вақтни бошқариш, бўш вақтни режалаштириш, вазифаларни белгилаб олиш, самарали дам олиш) аниқлаштирилганлик маълумотидан Ўзбекистон Ёшлар ишлари агентлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 19 январдаги ПҚ-92-сон қарорида белгиланган вазифалар ижроси бўйича 2022 йил биринчи чорагида уюшмаган ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш мақсадида 9 309 та маҳаллаларда 7 738 нафар ёшлар етакчиларини танлаб олишда ва маҳалладаги ёшлар етакчисининг хизмат йўриқномаси ишлаб чиқишда фойдаланилди. Шунингдек, “Ёшларнинг бўш вақти – етакчининг иш вақти” тамойили асосида маҳалла ёшларининг бўш вақтини мазмунли ўтказишга қаратилган 331184 та кунлик тадбирларнинг ссенарийсини ишлаб чиқишда фойдаланилди. Бундан ташқари диссертантнинг илмий асослантирилган таклифлари билан агентлигининг 2022 йил иккинчи ярим йиллик иш режасига 2, 13, 14, 19, 23, 24-бандлар киритилди (Ўзбекистон Ёшлар ишлари агентлигининг 2023 йил 13 сентябрдаги № 4-13-21-2592-сонли маълумотномаси). Натижада Ўзбекистон Ёшлар ишлари агентлиги ва Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи Марказий Кенгаши билан ҳамкорликда 2021 йил март ойида ўтказилган “Ёшларнинг бўш вақти – етакчининг иш вақти” мавзусида агентлик ва ёшлар иттифоқи етакчилари орасида ўтказилган экспертлик сўрови ўтказиш орқали ёшлар бўш вақтини ташкил қилиш механизмларини интенсив ишлашига тўсиқ бўлаётган муаммоларни аниқлаш ва бартараф этишга доир таклифлар Ўзбекистон Ёшлар ишлари агентлиги ва Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи Марказий Кенгашининг ҳудудий бўлинмаларига ва Кегашларига тақдим этилган;
бўш вақтни барқарорлаштириш ва самарали ташкил этишда ёшларнинг жисмоний ва ақлий ҳаракатлари мутаносиблигини мониторинг қилишга йўналтирилган индуктив-диагностика услубини йўлга қўйилиши ёшларнинг шахсий ривожланишига, маънавий ўсишига, ижодий фаолиятини рўёбга чиқаришига олиб келиши социологик асослантирилганлик маълумотидан Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 11 апрелдаги “Маҳаллаларда ёшларни оммавий спортга жалб қилишни янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-201-сонли қарорида белгиланган вазифалар ижросига қаратилган вазирликнинг чора-тадбирлар режасининг 4, 5-бандида “Олимпия, ноолимпия ва миллий спорт турлари бўйича уч босқичли (биринчи босқичда – туман (шаҳар), иккинчи босқичда – вилоят мусобақалари ва учинчи босқичда – республика (финал) мусобақалари) умумреспублика спорт мусобақаларини ўтказиш тизимини ишлаб чиқишда, ташкилотчилар учун махсус кўрсатмалар ва баҳолаш мезонларини ишлаб чиқишда фойдаланилди ҳамда мусобақанинг Сурхондарё, Самарқанд, Фарғона, Хоразм, Сирдарё вилоятларида ўтказилган туман ва вилоят босқичларида амалиётда қўлланилди (Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлигининг 2023 йил 25 сентябрдаги № 04-01/04/20/9934-сонли маълумотномаси). Натижада Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлигининг “Маҳаллаларда ёшлар ўртасида оммавий спортни янада ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар дастури”га 3, 5, 8, 9, 15, 19, 21-бандлари киритилган. Бу вазирлик томонидан маҳаллаларда оммавий спорт ўйинларини ташкил қилиш орқали ёшлар бўш вақтини самарали ташкил қилиш механизмларини янада такомиллаштириш орқали уларнинг жисмоний ва маънавий ривожланиш босқичларини таъминлаш ва вазирлик томонидан амалга оширилаётган оммавий тадбирлари самарадорлигини таъминлашга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish