Sayt test rejimida ishlamoqda

Ташмухамедова Дилором Гафурджановнанинг
социология фанлари доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): «Виртуал тармоқлар Ўзбекистон ёшларининг ижтимоий ролини шаклланиш омили сифатида» 22.00.01 – Социология назарияси, методологияси ва тарихи. Социологик тадқиқот усуллари.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.3.DSc/S29.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси, DSc.20/30.12.2019.S.23.02.
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Сеитов Азамат Пулатович социология фанлари доктори, профессор.
Расмий оппонентлар: Абдурахмонов Қаландар Ходжаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, академик; Матибаев Тасполат Балтабаевич социология фанлари доктори, профессор; Саифназаров Исмоил фалсафа фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Давлат санъат ва маданият институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ёшларнинг виртуал тармоқлар таъсиридаги ижтимоийлашув ва трансформация жараёнларини таҳлил қилиш, шунингдек, ахборот жамияти даврида ёшлар сиёсатини амалга ошириш самарадорлигини ошириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборатдир.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
Ўзбекистон ёшларига татбиқ қилган ҳолда виртуал тармоқ ҳамжамиятларини (биз-жамият, жамоавий хотира, янги мифология ва ижтимоий амалиётлар, рақамли маросим ва тадбирлар, виртуал иштиёқ, инклюзия, виртуал хулқ-атвор ва ўзини намоён қилиш ва бошқаларни) тавсифловчи концептуал аппарат ишлаб чиқилган;
“инновацион шахс” атамаси илмий муомалага киритилган ва ўзбек интернет-фаол ёшлари портрети тавсифи берилган (рақамли саводхонлик, онлайн маконда фаол ҳаёт тарзи, онлайн таълимга устунлик бериш, виртуал обрў-эътиборни шакллантириш ва онлайн муҳитда ўзини намоён қилиш, шу жумладан виртуал муносабатларни шакллантириш ва бошқалар), Ўзбекистонда онлайн маданият ва янги ижтимоий амалиётларни ривожлантиришдаги унинг роли кўрсатилган;
интернетга қарам бўлган ёшлар томонидан маълумотни ўзлаштиришнинг “оқимли” табиати аниқланган, бу когнитив назорат ресурсларини ва ахборотни қайта ишлашнинг таҳлилий босқичини минималлаштиради ҳамда оммавий ахборот воситаларининг кўп вазифалилигини шакллантиришга ёрдам беради, натижада ёшларнинг ижтимоий фаоллиги паст бўлган янги хатти-ҳаракатлар моделлари ва психологик қийинчиликлар пайдо бўлади, шунингдек, эътиборнинг ёмонлашиши, импулсивлик ва вазифаларни бошқариш билан боғлиқ муаммолар;
социологик тадқиқотлар асосида Интернет ҳамда виртуал тармоқларнинг ёшларга таъсир этувчи шакл ва йўналишлари, “пойтахт – вилоят маркази – қишлоқ” ҳудудий кесимида “интернет-ёшлар” муносабатини гетероген-ареал табиати очиб берилган;
оила институтини трансформацияси ва анʼанавий оила моделидан болаларнинг ижтимоийлашуви асосан интернет ресурслари ва виртуал тармоқлар таъсирида бўладиган оила турига ўтишнинг янги омиллари аниқланган; анʼанавий "оталар-болалар" бинар мухолифатида икки авлод орасида янги турдаги узоқлашиш туфайли сезиларли ўзгаришлар аниқланган; рақамли даврда анʼанавий оила институтининг трансформацияси шароитида ўзбек халқининг қадриятлари ва анʼаналари интеграциялашуви муаммоси кўтарилган;
тадқиқот ва статистик маълумотлар асосида компютер эконометрик модел натижаларига кўра Ўзбекистонда минтақалар кесимида аҳолини Интернет тармоқларига уланиш бўйича прогнозлар ишлаб чиқилган. Аниқланишича, электрон алоқа тизимларининг кенг тарқалиши ва ялпи ҳудудий маҳсулотнинг ўсишига яқин беш йилда биз интернетнинг кириб боришини кутишимиз мумкин: а) барча ёшларни тўлиқ қамраб олиш, б) ижтимоий тармоққа киришнинг барча оқибатларининг бундай кўламда (ижобийдан салбийгача) фаоллашуви. Ёшлар ва уларнинг ижтимоийлашувининг бевосита иштирокчилари (ота-оналар ва ўқитувчилар)нинг рақамли саводхонлигини, кибермакон хавфсизлиги даражасини ошириш бўйича таклифлар шакллантирилган;
Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини янада такомиллаштириш бўйича дастлабки тавсиялар ва амалий чора-тадбирлар ишлаб чиқилган бўлиб, уларнинг баъзилари халқаро ва миллий даражада амалиётга татбиқ этилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Муаллифнинг Интернет тармоғидан фойдалана олишини таъминлаш, бола ва ёшларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг жисмоний, ақлий ва маданий жиҳатдан тўлақонли ривожланиши учун энг мақбул шарт-шароитлар яратиш масалаларига оид таклифлари Ўзбекистон Республикаси Конституциявий комиссияси томонидан Янги таҳрирдаги Конституциянинг 33-моддаси учинчи қисми, 78-моддасининг иккинчи ва тўртинчи қисми, ҳамда 79-моддада қабул қилинган (2023 йил 23 июндаги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари, Конституциявий комиссия раисининг 0203/948-сонли маълумотномаси). Олинган натижалар ушбу соҳада устувор тамойилларни конституция даражасида белгилаш ва қонунчиликни ривожлантириш учун замин яратади.
Рақамли саводхонликни ошириш бўйича чора-тадбирларни ташкил этиш, болалар, ота-оналар ва ўқитувчилар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларнинг хавфсиз Интернетдан фойдаланиш ҳуқуқларини таъминлаш, болаларни соғлиғига зарарли ахборотдан ҳимоя қилиш механизмларига оид таклифлар Ўзбекистон Республикаси Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий маркази томонидан БМТнинг бола ҳуқуқлари бўйича қўмитаси томонидан тавсияларини бажариш бўйича Миллий ҳаракатлар режасининг 60-бандини ишлаб чиқишда фойдаланилди. (2023-йил 20-июндаги 02-03/948-сонли Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари маълумотномаси). Натижалар Ўзбекистонда болаларнинг рақамли ва медиасаводхонлигини оширишга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий қилиш учун асос бўлади.
Болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш механизмларини тартибга солувчи нормаларни “Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонунига киритишга оид шаклланган таклифлари Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг “Қонун лойиҳалари ижроси ва ҳуқуқни қўллаш ҳужжатларини қабул қилиш ҳолати мониторинги натижалари тўғрисида”ги қарорига киритилган. (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Суд-ҳуқуқ ва коррупсияга қарши курашиш масалалари қўмитасининг 2023-йил 16-июндаги 38-сонли маълумотномаси). Олинган натижалар болаларни уларнинг жисмоний ва руҳий саломатлигига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилишга доир аниқ чораларни қабул қилишга асос бўлади.
Диссертант томонидан ишлаб чиқилган, ўзбек халқининг анʼанавий ва  инновацион оилани қиёсий таҳлил қилишга  асосланган оила моделларининг тавсифи Ўзбекистон Республикаси Маънавият ва маърифат маркази томонидан 2023-йилга мўлжалланган чора-тадбирлар дастурининг "миллий қадриятлар, ахлоқий меъёрлар ва ижтимоий урф-одатлар тарғиботи" 43-қисмини ишлаб чиқишда, яъни менталитет, азалий қадриятлар ва аждодлар анʼаналарини сақлаб қолиш ва Марказ фаолиятини ижтимоий тармоқлар орқали тарғиб қилишга қаратилган мунозарали платформа ва мобил иловалар яратиш учун фойдаланилди (02-17/599-сонли, 2023-йил 20-июндаги Ўзбекистон Республикаси Маънавият ва маърифат маркази маълумотномаси). Олинган натижалар оилаларни мустаҳкамлашга, ўзбек халқининг маънавий ва маданий қадриятларини сингдиришга, уларни асраб қолишга доир тадбирларни амалга оширишга хизмат қилади.
Кибермаконда болаларнинг руҳий хотиржамлигини таъминлаш ҳамда виртуал оламдаги таҳдидларнинг олдини олиш мақсадида психологик ёрдам ва маслаҳат бериб бориш, мактабларда ўқувчиларни Интернетнинг салбий таъсиридан ҳимоя қилишга оид таклифлар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси томонидан ишлаб чиқилган ва амалга ошириш учун “Рақамли асрдаги болалар: ижтимоий ва руҳий фаровонлик масалалари" мавзуидаги халқаро конференция якунлари бўйича тавсияларни ишлаб чиқишда фойдаланилган, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тақдим этилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига 2023-йил 10-ноябрдаги 24-12/2447-сонли хат). Олинган натижалар виртуал оламнинг салбий таъсири туфайли психологик ёрдамга муҳтож “Яхши буюмлар интернети”ни жорий этиш бўйича қонунчиликни такомиллаштиришга асос солди.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси билан ҳамкорликда  “Интернет, ижтимоий тармоқлар ва ахборот технологияларининг Ўзбекистондаги ўсмирлар фаровонлиги ва саломатлигига таъсири" мавзусида Тошкент, Қашқадарё ва Фарғона вилоятлари мактабларида ўтказилган пилот тадқиқот натижаларидан, шунингдек, мамлакатимизда ёшларнинг психоактив моддаларни истеъмол қилиш ҳолати, бу борада профилактика қилиш бўйича хорижий тажриба, болалар ва ўсмирларнинг рақамли ва медиасаводхонлигини оширишнинг долзарблиги ва аҳамияти ҳақидаги хулосаларидан Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги ҳузуридаги Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва истиқболли кадрлар тайёрлаш институти томонидан “Ўзбекистон ёшларининг долзарб муаммолари” мавзусидаги комплекс социологик тадқиқот воситаларини ишлаб чиқиш ва хулосалар тайёрлаш жараёнида фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги қошидаги Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва истиқболли кадрлар тайёрлаш институтининг 2023-йил 17-июндаги 14-147/17-сонли маълумотномаси). Илмий-тадқиқот ишида олинган услубиёт келажакда бу соҳада илмий-тадқиқот ишларини кенг кўламда олиб бориш, ишлаб чиқилган илмий амалиётда қўллашга хизмат қилади.

Yangiliklarga obuna bo‘lish