Sayt test rejimida ishlamoqda

Абдуразакова Наргиза Рихсибаевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармогʻи номи): «Акциядорлик жамиятларининг инвестицион фаолияти самарадорлигини ошириш йўналишлари», 08.00.07 – Молия, пул муомаласи ва кредит (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.4.PhD/Iqt2555
Илмий раҳбар: Бауетдинов Мажит Жанизақович, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/10.12.2019.I.16.01.
Расмий оппонентлар: Карлибаева Рая Ходжабаевна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Нормаматов Ихтияр Бахтиярович, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент Кимё халқаро университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади акциядорлик жамиятларида инвестицион фаолият самарадорлигини ошириш йўналишлари бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
услубий ёндашувга кўра “акциядорлик жамиятлари инвестицион фаолияти” тушунчаси инвестор сифатида майдонга тушувчи акциядорлик жамиятининг иқтисодий ва ташкилий-ҳуқуқий ваколатлари доирасида, ўз тасарруфидаги мавжуд ёки акциялар эмиссияси кўринишида жалб этилиши мумкин бўлган инвестиция ресурсларини ўз ташаббуси ва таваккалчилиги асосида фойда ёки бошқа кўринишдаги нафли самарага эга бўлишга йўналтириш билан боғлиқ хатти-ҳаракатлар мажмуи нуқтаи назаридан такомиллаштирилган;   
акциядорлик жамиятларида мунтазам ва даврий равишда компания бошқарувчилари томонидан қабул қилинувчи турли инвестиция лойиҳалари бўйича қарорларнинг акциядорлик жамиятининг стратегик мақсадларига мувофиқлигини назорат қилиш ҳамда тегишли воситалар ёрдамида таъминлаб бориш орқали инвестицион фаолият самарадорлигини ошириш асосланган;
“Махам-Чирчиқ” акциядорлик жамиятида узоқ муддатли инвестицион фаолият ҳамда инвестицион лойиҳаларни самарадорлигини ошириш кўрсаткичлари динамикасини намоён этувчи эконометрик модел асосида инвестицион фаолият асосий кўрсаткичларининг 2027-йилга қадар прогноз параметрлари ишлаб чиқилган;  
“Қорақалпоқдонмаҳсулотлари” акциядорлик жамияти инвестицион фаолият таҳлили асосида корхона инвестицион фаолияти самарадорлигини оширишнинг 2030-йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Акциядорлик жамиятларида инвестицион фаолият самарадорлигини ошириш йўналишлари бўйича ишлаб чиқилган таклиф ва тавсиялар асосида:
услубий ёндашувга кўра “Акциядорлик жамиятлари инвестицион фаолияти” тушунчаси инвестор сифатида майдонга тушувчи акциядорлик жамиятининг иқтисодий ва ташкилий-ҳуқуқий ваколатлари доирасида, ўз тасарруфидаги мавжуд ёки акциялар эмиссияси кўринишида жалб этилиши мумкин бўлган инвестиция ресурсларини ўз ташаббуси ва таваккалчилиги асосида фойда ёки бошқа кўринишдаги нафли самарага эга бўлишга йўналтириш билан боғлиқ хатти-ҳаракатлар мажмуи нуқтаи назаридан такомиллаштиришга оид назарий-усулбий матераиллардан олий ўқув юрти талабалари учун тавсия этилган “Молия бозори ва молиявий технологиялар” номли дарслик  тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар   вазирлигининг 2023 йил 29 сентябр 438-сонли буйруғи). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида талабаларда акциядорлик жамиятининг иқтисодий ва ташкилий-ҳуқуқий ваколатлари доирасида фойда ёки бошқа кўринишдаги нафли самарага эга бўлишга йўналтириш билан боғлиқ хатти-ҳаракатлар мажмуи нуқтаи назаридан такомиллаштирилган “акциядорлик жамиятлари инвестицион фаолияти” тушунчаси юзасидан кенгроқ билим ва кўникмалар ҳосил қилиш имкони яратилган;   
акциядорлик жамиятларида мунтазам ва даврий равишда компания бошқарувчилари томонидан қабул қилинувчи турли инвестиция лойиҳалари бўйича қарорларнинг акциядорлик жамиятининг стратегик мақсадларига мувофиқлигини назорат қилиш ҳамда тегишли воситалар ёрдамида таъминлаб бориш орқали инвестицион фаолият самарадорлигини ошириш таклифи “Махам-Чирчиқ” ва “Қорақалпоқдонмаҳсулотлари” акциядорлик жамиятлари томонидан “Корхонада инвестицион фаолият самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари дастури”ни  ишлаб чиқишда фойдаланилган (“Махам-Чирчиқ” акциядорлик жамиятининг 2023 йил 21 июндаги № 36/251-сон ва “Қорақалпоқдонмаҳсулотлари” акциядорлик жамиятининг 2023 йил 14 июндаги №02-05/176-сон маълумотномалари). Ушбу таклифнинг амалиётга татбиқи инвестицион фаолият самарадорлигини аниқлаш ҳамда инвестицион лойиҳаларни молиялаштиришнинг дастлабки босқичида танлаш, инвестицион стратегияни кам риск билан шакллантириш ҳамда унга таъсир этувчи омилларни 80 фоизгача бўлган аниқлик билан яратиш имконини берган;
“Махам-Чирчиқ” акциядорлик жамиятида узоқ муддатли инвестицион фаолият ҳамда инвестицион лойиҳаларни самарадорлигини ошириш кўрсаткичлари динамикасини намоён этувчи эконометрик модел асосида инвестицион фаолият асосий кўрсаткичларининг 2027 йилга қадар ишлаб чиқилган прогноз параметрлари “Махам-Чирчиқ” акциядорлик жамияти томонидан “Корхонада инвестицион фаолият самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари дастури”ни  ишлаб чиқишда фойдаланилган (“Махам-Чирчиқ” акциядорлик жамиятининг 2023 йил 21 июндаги №36/251-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга татбиқи натижасида корхонада узоқ муддатли инвестицион фаолият ҳамда инвестицион лойиҳаларни самарадорлигини ошириш кўрсаткичлари динамикасининг фаолият асосий кўрсаткичларига мувофиқлиги ҳамда риск ва кутилаётган даромадлиликдан стандарт четланиш даражаси юқори бўлган лойиҳаларни аниқлаш бўйича методикани синовдан ўтказиш имкони яратилган;
“Қорақалпоқдонмаҳсулотлари” акциядорлик жамияти инвестицион фаолият таҳлили асосида корхона инвестицион фаолияти самарадорлигини оширишнинг 2030 йилга қадар ишлаб чиқилган прогноз кўрсаткичлари “Қорақалпоқдонмаҳсулотлари” акциядорлик жамияти томонидан “Корхонада инвестицион фаолият самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари дастури”ни  ишлаб чиқишда фойдаланилган (“Қорақалпоқдонмаҳсулотлари” акциядорлик жамиятининг 2023 йил 14 июндаги № 02-05/176-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга татбиқи натижасида истиқболда корхона инвестицион фаолияти самарадорлигидаги ўзгаришларнинг асосий фаолият параметрларига мувофиқлиги ҳамда қарор қабул қилишнинг дастлабки босқичи ҳамда молиялаштириш жараёнидаги самарадорлик кўрсаткичларини тафовутини аниқлаш имкони яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish