Sayt test rejimida ishlamoqda

Таралева Татяна Александровнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумот.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи) «Спортнинг циклик турлари билан шуғулланувчи истиқболли спортчиларни саралаш жараенида машғулотлар самарадорлигини баҳолаш» 14.00.38 – Спорт тиббиёти (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.1.PhD/Тib2596.
Илмий раҳбар: Садиков Абдушукур Абдужамилевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика спорт тиббиёти илмий- амалий маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Республика спорт тиббиёти илмий амалий маркази, PhD.10/30.12.2019.Tib.69.01.
Расмий оппонентлар: Камилова Роза Толановна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Куртиева Шадие, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот номи: Самарқанд давлат тиббиёт университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади морфофункционал ва адаптив-компенсатор хусусиятларни ҳисобга олган ҳолда, машғулотлар самарадорлигини баҳолаш ва циклик спорт турлари бўйича истиқболли спортчиларни танлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
экто-мезоморф тана тузилиши турига эга бўлган велоспорт ва академик эшкак эшиш билан шуғулланадиган спортчиларнинг мусобақаларга тайёргарлик даври учун қисқа муддат талаб қилиниши организмнинг жисмоний юкламаларга енгил мослашиш даражаси билан боғлиқлиги исботланган;
эркак жинсига мансуб спортчиларда экто-мезоморф тана тузилиши типи аёл спортчиларга нисбатан кўпроқ учраганлиги туфайли спортчилар машғулотлар жараёни натижадорлиги, ҳамда спорт формаси чўққисига эришишида гендер тафовутлар аниқланган;
юрак уриш тезлиги ўзгарувчанлигининг автоном ва марказий контурларининг муайъян мувозанатда фаолият олиб бориши спортчилар организмининг жисмоний юкламаларга адекват мослашувини акс эттирганлиги туфайли уни машғулот жараёнининг самарадорлигини баҳолаш индикатори ҳамда контурлар ўртасидаги номутаносиблик машғулот режимининг ноадекватлиги ва дезадаптация ҳолати белгиси эканлиги исботланган;
илк бор спортчининг мусобақага тайёргарлик даражасини баҳолашда, улар организми морфофункционал параметрлари ва юрак-қон томир тизимининг адаптив-компенсатор имкониятларини ҳисобга олган ҳолда, табақалаштирилган ёндашув модели ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Республика спорт тиббиёти илмий-амалий маркази эксперт кенгашининг 2024 йил 25 январдаги 1-сон хулосасига кўра (Ўзбекистон Дзюдо, Триатлон, федерацияларига Республика спорт тиббиёти илмий-амалий марказининг 2023 йил 08 февралдаги IT 2-сонли ва 2023 йил 27 июндаги IT-3-сонли хати юборилган):
биринчи илмий янгиликнинг моҳияти: экто-мезоморф тана тузилиши турига эга бўлган велоспорт ва эшкак эшиш билан шуғулланадиган спортчиларнинг мусобақаларга тайёргарлик даври учун қисқа муддат талаб қилиниши организмнинг жисмоний юкламаларга енгил мослашиш даражаси билан боғлиқлиги исботланди. Илмий янгиликнинг илмий аҳамияти: морфометрик параметрларни ҳисобга олган ҳолда мослашишни баҳолаш спортчиларни мусобақаларга муваффақиятли тайёрлаш ва юқори натижаларга эришиш имконини беради. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: олинган натижалар Ўзбекистон Дзюдо федерациясининг 2023-йил 2-февралдаги №194-сонли буйруғи ва Триатлон федерациясининг 2023 йил 01-июлдаги 1 л/с -сонли буйруғига асосан спорт шифокорларининг амалий фаолиятига жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: спортчиларнинг соматотипи билан боғлиқ равишда мослашиш даражасини баҳолаш, элита спортчиларининг спорт кўрсаткичларини яхшилаш ва уларни тезлаштиришга имкон беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: ҳар бир спортчининг машғулотлари учун (озиқ-овқат, турар жой, спорт анжомлари, ўқув-машғулот йиғинлари ва мусобақаларни ўтказиш ҳаражатлари) бюджетдан ойига 3 100 000 сўм ажратилади. Агар спортчи мусобақаларда спорт натижаларини кўрсатмаса, молиявий сармоя ўзини оқламайди. Тежалган иқтисодий ҳаражатлар умумий ҳисобда ҳар бир спортчининг мусобақада муваффақиятли иштирок этишида, иқтисодий самарадорлик 3 100 000 сўмни ташкил қилади. Соматотипни баҳолаш учун деярли молиявий ҳаражатлар талаб этилмайди, чунки ҳар бир федерацияда тарозилар, антропометр ва ўлчаш тасмаси мавжуд. Хулоса: мослашув-компенсатор механизмлар нуқтаи назаридан спортчининг тайёргарлик даражасини ўз вақтида баҳолашдан фойдаланиш мусобақаларга тайёргарлик кўриш вақтини ва спорт машғулотларига сарфланадиган бюджет маблағларини қисқартириш имконини беради.
иккинчи илмий янгиликнинг моҳияти: экто-мезоморф тана типининг пайдо бўлиш частотаси эркак спортчиларда аёлларга нисбатан юқори бўлиб, бу энг юқори жисмоний тайёргарликка эришишда машғулот жараёнининг самарадорлигида гендер фарқлари мавжудлигини белгилайди. Илмий янгиликнинг илмий аҳамияти: мослашув, гендер хусусиятлари ва жинсини ҳисобга олган ҳолда, спортчиларни мусобақаларга тайёрлашда жисмоний юкламаларни индивидуаллаштиришга ёрдам беради, спорт натижадорлигини оширади. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: олинган натижалар Ўзбекистон Дзюдо федерациясининг 2023-йил 12-февралдаги №194-сонли буйруғи ва Триатлон федерациясининг 2023 йил 01-июлдаги 1 л/с -сонли буйруғига асосан спорт шифокорларининг амалий фаолиятига жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: мусобақаларга тайёргарлик кўриш жараёнида спортчиларнинг гендер хусусиятларини ва тана тузилишининг турини ҳисобга олган ҳолда индивидуал ёндашув спортнинг энг юқори шаклига тез эришиш ва мусобақаларда муваффақиятли чиқишга ёрдам беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: шундан иборатки, гендер хусусиятлари ва морфологиr тузилиши ҳисобга олган ҳолда индивидуал машғулот режими билан зўриқиш хавфи камаяди. Қўшимча тиббий хизматлар учун ҳар бир спортчи учун иқтисодий самарадорлик 4 630 000 сўмлик ҳаражатларни ташкил этди. Хулоса: спортчиларнинг индивидуал морфологик хусусиятларини, шунингдек, эркаклар ва аёлларнинг машғулот юкламаларига ҳар хил мойиллигини ҳисобга олган ҳолда, зўриқиш ҳолатлари камайди.
учинчи илмий янгиликнинг моҳияти: юрак уриш тезлиги ўзгарувчанлигининг автоном ва марказий контурларининг муайъян мувозанатда фаолият олиб бориши спортчилар организмининг жисмоний юкламаларга мослашувини акс эттирганлиги туфайли уни машғулот жараёнининг самарадорлигини баҳолаш индикатори ҳамда контурлар ўртасидаги номутаносиблик машғулот режимининг ноадекватлиги ва дезадаптация ҳолати белгиси сифатида исботланди. Илмий янгиликнинг илмий аҳамияти: cпортчилар организмининг жисмоний юкламаларга адекват мослашувини баҳолаш асосида машғулот режимининг ноадекватлиги ва дезадаптация ҳолати белгиси тахмин қилиш имконини беради. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: олинган натижалар Ўзбекистон Дзюдо федерациясининг 2023-йил 12-февралдаги №194-сонли буйруғи ва Триатлон федерациясининг 2023 йил 01-июлдаги 1 л/с -сонли буйруғига асосан спорт шифокорларининг амалий фаолиятига жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: автоном ва марказий ЮУТЎ контурларининг параметрларини баҳолаш ўта чарчаш, зўриқиш, тананинг патология олди ҳолати ва вақтинчалик спорт машғулотларига лаёқатсизлигини олдини олишга имкон беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: спорт машғулотларига лаёқатсизлигининг давомийлиги ҳар бир спортчига ўртача 7 кун, вақтинчалик спорт машғулотларига лаёқатсизлик нафақасининг ўртача миқдори кунига 200 000 сўмни ташкил этади. Бинобарин, ўта чарчаш, ўта зўриқиш ва организмнинг патология олди ҳолатининг ўз вақтида олдини олишнинг ҳар бир ҳолатда 1 400 000 сўм маблағни тежаш имконини беради. Хулоса: спортчиларнинг танасида ЮУТЎ параметрларининг эрта ўзгаришини аниқлаш танадаги функционал ва физиологик касалликларнинг олдини олиш, спорт машғулотларига лаёқатсизлик кунларини камайтириш ва шу билан бюджет маблағларини тежаш имконини беради.
тўртинчи янгиликнинг моҳияти: илк бор спортчининг мусобақага тайёргарлик даражасини баҳолашда, улар организми морфофункционал параметрлари ва юрак-қон томир тизимининг адаптив-компенсатор имкониятларини ҳисобга олган ҳолда, табақалаштирилган ёндашув усули ишлаб чиқилди. Илмий янгиликнинг илмий аҳамияти: спортчиларнинг тайёргарлигини баҳолашга табақалаштирилган ёндашув бизга мусобақалар олдидан муваффақият ёки зўриқишни башорат қилиш имконини беради. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: олинган натижалар Ўзбекистон Дзюдо федерациясининг 2023-йил 12-февралдаги №194-сонли буйруғи ва Триатлон федерациясининг 2023 йил 01-июлдаги 1 л/с -сонли буйруғига асосан спорт шифокорларининг амалий фаолиятига жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: ишлаб чиқилган moделдан фойдаланиш халқаро мусобақаларда иштирок этиш ва ғалаба қозониш учун истиқболли спортчиларни танлаш имконини беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: спортчиларнинг тайёргарлик даражасини баҳолаш учун мўлжалланган FIRST BEAT аппаратининг нархи 24 800 000 сўм. Республика спорт тиббиёти илмий-амалий марказида ушбу аппарат ёрдамида 1 нафар спортчини текшириш нархи - 150 000 сўм. РСТИАМда 1 йил ичида бир федерациянинг ўртача 30 нафар спортчида жами 54 000 000 сўмлик тайёргарлик даражаси баҳоланиши белгиланади. Агар Федерация томонидан FIRST BEAT аппарати харид қилса, спортчиларнинг тайёргарлик даражасини баҳолашда битта спортчи учун бюджетни тежаш 973.300 сўмни ташкил қилади. Хулоса: юрак-қон томир тизимининг адаптив-компенсатор хусусиятларига асосланиб, истиқболли спортчиларни танлаш спортни тўғри танлашга, спортнинг кичик турлари бўйича тўғри тақсимланишига ва юқори спорт натижаларига эришишга ёрдам беради.

Yangiliklarga obuna bo‘lish