Sayt test rejimida ishlamoqda

Деҳқонов Бурхон Рустамовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўзбекистонда ички туризмни ривожлантиришнинг ташкилий-иқтисодий механизмларини такомиллаштириш», 08.00.17 - “Туризм ва меҳмонхона фаолияти” (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.3.PhD/Iqt1858.
Илмий раҳбар: Эштаев Алишер Абдуғаниевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/10.12.2019.I.16.01.
Расмий оппонентлар: Мирзаев Абдуллажон Топилович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент; Сайфутдинов Шухратжон Султонович, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Урганч давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистонда ички туризмни ривожлантиришнинг ташкилий-иқтисодий механизмларини такомиллаштириш бўйича илмий-амалий таклиф ҳамда тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
услубий ёндашувга кўра “ички туризм” тушунчасининг иқтисодий мазмуни резидент, ўз мамлакати ҳудудларида саёҳат қилиши ёки кириш туризмини ўз ичига олувчи, ҳуқуқий, иқтисодий ва ижтимоий тавсифларни мужассамлаштирувчи, маҳаллий тил, урф-одат, маданият, ҳудуд оралиқ масофаси, саёҳатни ташкил этишдаги расмиятчилик даражаси каби омилларнинг таъсири бўйича юқори манфаатдорлик ва қулайликни таъминловчи жараён жиҳатидан такомиллаштирилган;
ички туризмни ривожлантиришнинг ташкилий-иқтисодий механизмларини “маҳалла еттилиги” бошқаруви ваколат ва мажбуриятлари доирасида “тарғибот + ташкил этиш + рағбатлантириш” тавсифидаги дастакларини татбиқ этиш орқали такомиллаштириш асосланган;
ахборот, ташвиқот ва мослашувнинг носимметрик таъсир оқибатлари натижасида саёҳатчиларнинг мамлакатнинг турли туристик масканларига ташрифи жараёнларидаги сони ҳамда туристик ва инфратузилма салоҳияти ўртасидаги номувофиқликларни муайян туристик объектлар кесимида даврий баҳолаш ва тавсиявий тартибга солиш тадбирларини қўллаш орқали ички туризмнинг ривожланишини рағбатлантириш таклифи асосланган;
Ўзбекистонда ички туризмнинг ўсишига ва даромадлигига таъсир этувчи омилларнинг эконометрик ҳамда чизиқли регрессия таҳлили асосида ички туристлар сони ва меҳмонхона хоналари сонининг 2027 йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзбекистонда ички туризмни ривожлантиришнинг ташкилий-иқтисодий механизмларини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган илмий-амалий таклиф ҳамда тавсиялар асосида:
услубий ёндашувга кўра “ички туризм” тушунчасининг иқтисодий мазмунини резидент, ўз мамлакати ҳудудларида саёҳат қилиши ёки кириш туризмини ўз ичига олувчи, ҳуқуқий, иқтисодий ва ижтимоий тавсифларни мужассамлаштирувчи, маҳаллий тил, урф-одат, маданият, ҳудуд оралиқ масофаси, саёҳатни ташкил этишдаги расмиятчилик даражаси каби омилларнинг таъсири бўйича юқори манфаатдорлик ва қулайликни таъминловчи жараён жиҳатидан такомиллаштиришга оид назарий ва услубий материаллардан олий ўқув юртлари талабалари учун тавсия этилган “Туризмда атроф-муҳит иқтисодиёти” номли ўқув қўлланмани тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021-йил 18-августдаги 356-сонли буйруғи). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга татбиқ этилиши натижасида олий ўқув юртлари талабаларида резидент, ўз мамлакати ҳудудларида саёҳат қилиши ёки кириш туризмини ўз ичига олувчи, ҳуқуқий, иқтисодий ва ижтимоий тавсифларни мужассамлаштирувчи, юқори манфаатдорлик ва қулайликни таъминловчи жараён жиҳатидан такомиллаштирилган ички туризм тушунчаси бўйича назарий билим ва кўникмаларни кенгайтириш имкони яратилган;
ички туризмни ривожлантиришнинг ташкилий-иқтисодий механизмларини “маҳалла еттилиги” бошқаруви ваколат ва мажбуриятлари доирасида “тарғибот + ташкил этиш + рағбатлантириш” тавсифидаги дастакларини татбиқ этиш орқали такомиллаштириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитаси томонидан “Мамлакатда ички туризмни ривожлантириш чора-тадбирлари дастури”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитасининг 2024-йил 13-мартдаги 03-12-17-1596-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга татбиқ этилиши натижасида “маҳалла еттилиги” бошқаруви томонидан ички туризмни ривожлантириш бўйича аҳоли ўртасида тарғибот қилиш, туристик тадбирларни ташкил этиш ҳамда ички туризмни рағбатлантириш тавсифидаги дастакларни йўлга қўйиш имкони яратилган;
ахборот, ташвиқот ва мослашувнинг носимметрик таъсир оқибатлари натижасида саёҳатчиларнинг мамлакатнинг турли туристик масканларига ташрифи жараёнларидаги сони ҳамда туристик ва инфратузилма салоҳияти ўртасидаги номувофиқликларни муайян туристик объектлар кесимида даврий баҳолаш ва тавсиявий тартибга солиш тадбирларини қўллаш орқали ички туризмнинг ривожланишини рағбатлантириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитаси томонидан “Мамлакатда ички туризмни ривожлантириш чора-тадбирлари дастури”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитасининг 2024-йил 13-мартдаги 03-12-17-1596-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга татбиқ этилиши натижасида саёҳатчиларнинг мамлакатнинг турли туристик масканларига ташрифи жараёнларидаги сони ҳамда туристик ва инфратузилма салоҳияти ўртасидаги номувофиқликларни ўз вақтида бартараф этиб бориш имкони яратилган;
Ўзбекистонда ички туризмнинг ўсишига ва даромадлигига таъсир этувчи омилларнинг эконометрик ҳамда чизиқли регрессия таҳлили асосида ички туристлар сони ва меҳмонхона хоналари сонининг 2027-йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган таклифи Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитаси томонидан “Мамлакатда ички туризмни ривожлантириш чора-тадбирлари дастури”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитасининг 202-йил 13-мартдаги 03-12-17-1596-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга татбиқ этилиши натижасида иқтисодиёт тармоқлари ва ички туризм хизматлари бозори ресурс компонентларининг оптимал интеграцияси ҳисобига туристик корхоналар ва туристик мажмуаларнинг мақсадли параметрларини самарали белгилаш имкони яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish