Sayt test rejimida ishlamoqda

Шакаров Ўктам Бердибоевичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Раҳбар ахлоқи ва адолатли бошқарувни ташкил этиш муаммолари”, 23.00.03–Сиёсий маданият ва мафкура (сиёсий фанлар).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.2.PhD/Siyos69.

Илмий раҳбар: Алимардонов Тўлқин Турдиевич, сиёсий фанлар доктори, доцент.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент архитектура қурилиш институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc29.08.2017.S.01.08.

Расмий оппонентлар: Ибодулла Эргашев, сиёсий фанлар доктори, профессор; Утамуродов Акбар, фалсафа фанлари номзоди, доцент.

Етакчи ташкилот: Тошкент давлат педагогика университети.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: раҳбарнинг ахлоқий қиёфаси ва маънавий-аҳлоқий меъёрларини вужудга келтириш орқали адолатли бошқарувни ташкил этиш бўйича таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

замонавий раҳбарликнинг ахлоқий меъёрлар ва талаблар таснифларини белгилайдиган касбий хусусият хизмат субординацияси, очиқлик ва тенглик услублари қоидалари очиб берилган;

раҳбар, мансабдор масъул ходимнинг ваколат ва мажбурият мезонлари ва уларни танлаш тизмини такомиллаштиришнинг ахлоқий механизмлари асослаб берилган;

бошқарув регламентациясини ташкил этиш услублари, ёндашувлари, раҳбар кадрларнинг ахлоқий сифатларини баҳолаш ва танлаш мезонлар тартиби ишлаб чиқилган;

кадрларнинг ахлоқий сифатларини баҳолашда жамоатчилик фикри асосида мустақил комиссия фаолиятининг афзалликлари асослаб берилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Раҳбар ахлоқи ва адолатли бошқарувни ташкил этиш муаммоларини ўрганиш натижасидаги таклифлар асосида:

Тадқиқотнинг раҳбарлик фаолияти асосини ташкил этувчи ахлоқий сифатларнинг ҳуқуқий меъёрларда акс эттиришга доир илмий хулосаларидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) Котибияти ва Минтақавий вакилларнинг фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари вакилининг 2018 йил 6 апрелдаги 01-07/01-сон маълумотномаси). Натижада Омбудсман Котибияти ходимлари ҳамда Минтақавий вакилларнинг Одоб-ахлоқ қоидаларида раҳбар ва ходим муносабатлари юксак ахлоқий тамойилларга асосланган ҳолда соф ва адолатли бўлиши, ходимнинг имконияти ва салоҳиятидан келиб чиққан ҳолда топшириқларни талаб қилиши, шунингдек, қонунга хилоф хатти-ҳаракатларни содир этишга ундамаслиги, ходимларга нисбатан юқори профессионализм ва адолатда ўрнак бўлиши каби нормалар акс эттирилган;

диссертациянинг раҳбар кадрларнинг ахлоқий сифатларини шакллантириш адолатли бошқарувнинг муҳим омили эканлигига доир таклифларидан Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг 2018 йил 10 апрелдаги 04-13/1961-сон маълумотномаси). Ушбу таклифлар Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг ҳудудий ва маҳаллий Кенгашлари масъул ходимлари учун ўтказилган семинарлар, Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва истиқболли кадрларни тайёрлаш институтининг 4 ойлик қайта курслари тингловчининг маъанавий-аҳлоқий даражаларни юксалтиришга хизмат қилган;

тадқиқотнинг замонавий бошқарувга ахлоқий қадриятларни жорий этиш, демократик ислоҳотларни амалга оширишда раҳбар кадрларнинг маънавий-ахлоқий фазилатлари адолатли бошқарувни ташкил этишнинг муҳим омили эканлиги ҳақидаги тавсияларидан Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Марказий Кенгаши ва ҳудудий Кенгашлари фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Марказий Кенгашининг 2018 йил 4 апрелдаги 01-219-сон маълумотномаси). Ушбу таклифлар ёшларни раҳбарликка тайёрлашнинг технологик механизмлари сифатида хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish