Sayt test rejimida ishlamoqda

Отақулов Шухрат Муродуллаевичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистонда сиёсий тартибот институтининг демократлашув жараёни”, 23.00.02–Сиёсий институтлар, жараёнлар ва технологиялар (сиёсий фанлар).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.3.PhD/siyos61.

Илмий маслаҳатчи: Қуранбаев Қаҳрамон Қучқарович, сиёсий фанлар доктори.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc29.08. 2017. S.01.08.

Расмий оппонентлар: Жўраев Нарзулла Қосимович, сиёсий фанлар доктори, профессор; Равшанов Фазлиддин Равшанович, сиёсий фанлар доктори.

Етакчи ташкилот: Тошкент кимё-технологиялар институти.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистонда демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш жараёнида сиёсий тартиботни такомиллаштириш, уни демократлаштириш муаммо ва истиқболларини таҳлил қилишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

“Сиёсий тизим” ва “сиёсий тартибот” категорияларининг методологик аҳамияти, улар ўртасидаги бирлаштириш, мослашув, ресурсларни тақсимлашга кўра фарқлари назарий жиҳатдан асосланган;

сиёсий тартиботнинг сиёсий ҳокимиятни амалга оширишдаги  инструментал хусусиятлар и, “давлат ҳокимияти” ва “сиёсий ҳокимият” ўртасидаги фаолиятларига кўра фарқлари очиб берилган;

сиёсий тартиботнинг демократлашув кўрсаткичлари (сиёсий иштирок,  ижтимоий шерикчилик ва жамоатчилик назорати) демократик ислоҳотлар ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш омиллари экани очиб берилган;

Демократик ислоҳотларнинг чуқурлашуви ва фуқаролик жамиятининг ривожланиши институционал бошқарув усулининг шаклланишига олиб келиши асосланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Ўзбекистонда сиёсий тартибот институтининг демократлашув жараёнини ўрганиш натижасидаги таклифлар асосида:

тадқиқотнинг жамият “сиёсий тизими” ва “сиёсий тартиботи” категориялари илмий концептуал жиҳатдан тадқиқ қилиниб, улар ўртасидаги ўхшашликлар ва фарқлар, сиёсий тартиботнинг сиёсий ҳокимиятни амалга оширишдаги инструментал хусусиятлари, “давлат ҳокимияти” ва “сиёсий ҳокимият” ўртасидаги фарқлар очиб берилишига доир хулосаларидан фойдаланилди (Олий Мажлис Қонунчилик Палатасининг 2018 йил 5 майдаги 03-023-/215-сон маълумотномаси). Натижада жамият сиёсий тартиботини мавжуд сиёсатга мос ҳолда ривожлантириш, унга демократик қиёфа бериш, чунончи қонунчилик палатаси фаолиятини ташкил этиш, “Сиёсий партиялар тўғрисида”ги қонунни такомиллаштириш, амалга оширилаётган ижтимоий-сиёсий ва суд-ҳуқуқ ислоҳотлари жараёнига таъсирини кучайтиришга йўналтирган ҳолда қонун ижодкорлиги фаолияти сифатини тубдан оширишни кўзда тутувчи илмий-амалий таклиф ва мулоҳазалардан фойдаланилди.

 Сиёсий тартиботнинг замонавий моделлари тўғрисидаги хулосалар ҳамда маънавият соҳасидаги давлат сиёсати, жамият тараққиётида сиёсий маданиятнинг аҳамияти, маънавий-ахлоқий муҳит таҳлилига бағишлангантавсиялардан фойдаланилди  (Республика Маънавият ва маърифат Марказининг 2018 йил 24 майдаги 02/010-676-18-сон маълумотномаси). Натижада Марказнинг “аҳоли ўртасида Ватанга садоқат, миллий ўзликни англаш, дахлдорлик фазилатлари, мустаҳкам мафкуравий иммунитетни шакллантириш, халқаро терроризм, диний экстремизм, радикализм, “оммавий маданият” каби иллатларга қарши тарғибот ишлари самарадорлигини ошириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиши”га оид чора-тадбир режаларининг ижросини таъминлашда диссертантнинг илмий-тадқиқот ишига оид маълумотлар хизмат қилган.

Тадқиқотнинг фуқаролик жамияти институтларини ривожланишида сиёсий тартиботнинг роли борасидаги таҳлилий материаллардан Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолияти давомида мамлакатимизда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш, ёшларнинг жамият ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги ўрни ва ролини янада оширишга доир истиқболларни ўрганиш, ижтимоий-сиёсий институтлар, хусусан, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг ёшлар масаласига эътиборини кучайтириш механизмларини ишлаб чиқишда фойдаланилган. (Ўзбекистон ёшлар иттифоқи 2018 йил 11 январдаги 04-13/142-сон далолатномаси) Тадқиқот доирасида билдирилган хулоса ва тавсиялар Иттифоқнинг турли семинарлари, тарғибот материаллари, дебат ва давра суҳбатлари ҳамда маънавий-маърифий режаларини бажаришда муайян даражада хизмат қилади.

Yangiliklarga obuna bo‘lish