Sayt test rejimida ishlamoqda

Норкулов Сухроб Туракуловичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Таълим муассасаларини рақамлаштириш асосида самарадорлигини ошириш”, 08.00.16 – Рақамли иқтисодиёт ва халқаро рақамли интеграция (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.PhD/Iqt3151.
Илмий раҳбар: Алимов Баходир Батирович, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳузуридаги DSc.03/30.07.2022.I.16.05 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Хошимов Элмурод Абдусатторович иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Вафоев Бобуржон Расулович иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент
Етакчи ташкилот: Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: таълим муассасаларини рақамлаштириш асосида самарадорлигини оширишга қаратилган илмий таклифлар ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
масофавий таълим натижаларини баҳолаш тизимини такомиллаштириш йўли билан малака оширувчилар сонини ва малака ошириш сифатини ошириш асослаб берилган;
асинхрон ва синхрон тармоқ технологиялари асосида масофавий таълимни йўлга қўйиш, булутли технологиялардан фойдаланган ҳолда, рақамли таълим кўникмаларини шакллантириш жараёнларини чуқурлаштириш таклиф қилинган;
таълим жараёнларини рақамлаштириш орқали молиялаштириш амалиётини такомиллаштириш йўллари (илмий-тадқиқотларни давлат буюртмалари асосида амалга ошириш тизимига давлат-хусусий шерикчилик муносабатларини кенг кўламда жорий қилиш, илмий-тадқиқотларни молиялаштириш амалиётига франчайзингни жорий этиш, тижорат банклари томонидан ташқи инвесторларни олий таълим муассасаларидаги илмий-тадқиқотларни молиялаштиришга жалб этиш амалиётини жорий қилиш) тавсия этилган;
масофавий таълим аудиториясини ташкил этиш йўли билан интернет-технологиялари асосида интерфаолликни таъминлаш, амалий кўникмаларни шакллантириш мақсадида, масофавий таълим технологияларидан комплекс фойдаланишни йўлга қўйиш ва масофавий таълим натижаларини Берн модели бўйича баҳолашнинг мақсадга мувофиқлиги асослаб берилган.
янги интерактив таълим ахборот ресурсларини ишлаб чиқиш ва яратиш, шунингдек, таълимнинг барча даражалари учун "онлайн талим" элементларини жорий қилиш,  соҳа учун ягона ахборот маконини шакллантириш (тармоқли давлат рақамли платформасини яратиш), унинг доирасида талабалар ва муассасалар ўртасида самарали ҳамкорликни ташкил этиш учун электрон хизматлар ва таҳлилий воситаларни ишлаб чиқишга қаратилган.
талаба фаолиятини қайд этувчи, талабанинг эҳтиёжларини инобатга олган ҳолда у тўғрисидаги маълумотларни тўплайдиган ва таҳлил қиладиган ҳамда идентификацияланган “таълим платформаларини”ни яратувчи хизматларни жорий этиш, иқтисодиётнинг бошқа тармоқларида функсияларни амалга оширувчи бошқа давлат органларининг давлат ахборот тизимлари ва ресурслари билан интеграциялашувни амалга ошириш кўзда тутилган .
таълим муасссасалари  бошқарувининг корпоратив идентификацияси ва корпоратив масъулият учун рақамли инфратузилмани яратиш орқали таълим муасссасаси фаолияти самарадорлигини ошириш мақсад қилинган
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Тадқиқот жараёнида олинган қуйидаги илмий таклиф ва амалий тавсиялар асосида:
масофавий технологияларни жорий этиш ва масофавий таълим натижаларини баҳолаш тизимини такомиллаштириш йўли билан малака оширувчилар сонини ва малака ошириш сифатини ошириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигининг 2023-йил 10-мартдаги 2/1520-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифни қўллаш натижасида темир йўл, метрополитен транспорти ходимлари малакасини ошириш йўналишида 2021-йилда малака ошириш режаси 143 фоиз, 2022-йилда 121 фоизга бажарилди.  
рақамли технологияларни таълимни рақамлаштириш жараёнларига татбиқ этиш кўламини кенгайтириш йўли билан Марказда таълим жараёнларини рақамлаштириш даражасини ошириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Ўзининг темир йўлларига эга бўлган юридик шахсларнинг темир йўл транспорти ходимлари малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш маркази фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигининг 2023-йил 10-мартдаги      2/1520-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифни қўллаш натижасида Марказда таълим жараёнларини рақамлаштириш даражаси 2022-йилда 2021-йилга нисбатан      58.4 фоизга ошган;
таълим жараёнларини рақамлаштириш орқали молиялаштириш амалиётини такомиллаштириш орқали марказнинг пул тушумлари миқдорини ошириш зарурлиги таклифи Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги ўзининг темир йўлларига эга бўлган юридик шахсларнинг темир йўл транспорти ходимлари малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш маркази фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигининг 2023-йил 10-мартдаги      2/1520-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифни қўллаш натижасида Марказнинг таълим жараёнларини рақамлаштириш орқали пул тушумлари миқдори 2022-йилда   2021-йилга нисбатан 1.942,9 млн. сўмга ошган;
масофавий таълим аудиториясини ташкил этиш йўли билан интернет-технологиялари асосида интерфаолликни таъминлаш, амалий кўникмаларни шакллантириш йўли билан масофавий таълим сифатини оширишнинг мақсадга мувофиқлиги таклифи Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги ўзининг темир йўлларига эга бўлган юридик шахсларнинг темир йўл транспорти ходимлари малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш маркази фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигининг 2023-йил 10-мартдаги 2/1520-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифни қўллаш натижасида масофавий таълим аудиторияси ташкил қилиниб, интерфаолликни назарда тутувчи восита Pro Space К75 маркали «Интерфаол сенсорлик панели» билан жиҳозланган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish