Sayt test rejimida ishlamoqda

Мирзаев Камол Каримовичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.    Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Жароҳатланганлар оммавий мурожаат қилган шароитда оёқ-қўлларнинг ўқдан яраланган йирингли-септик асоратларини олдини олиш ва даволашнинг замонавий тамойиллари», 14.00.27 – Хирургия (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.4.DSc/Tib768.
Илмий маслаҳатчи: Джумабаев Эркин Саткулович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Андижон давлат тиббиёт институти, DSc.04/30.12.2019.Tib.95.01.
Расмий оппонентлар: Дадаев Ширин Аманович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Сабиров Джахонгир Рузиевич, тиббиёт фанлари доктори, доцент; Салахиддинов Камолиддин Зухриддинович, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Доғистон давлат тиббиёт университети (Россия Федерацияси).
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II.    Тадқиқотнинг мақсади: қўл-оёқларнинг лимфотроп терапияни қўллаш ва тинчлик даврда жароҳатланганларнинг оммавий оқимига тиббий ёрдам кўрсатиш усулларини такомиллаштириш орқали ўқ жароҳатларини комплекс даволаш натижаларини яхшилашдан иборат.
III.    Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тинчлик даврида ўқотар қуролдан фойдаланган ҳолда қуролли тўқнашувлар пайтида кўпинча оёқ-қўлларнинг шикастланиши, бунда қон кетишини тўхтатиш учун жгутдан фойдаланиш босиб турувчи боғламлардан фойдаланишга қараганда кўпроқ асоратлар билан бирга келиши исботланган;
ўқ жароҳатларида тўқималардаги морфоструктуравий ўзгаришлар аниқланган ва электрон микроскопия орқали тасдиқланган, бу эса ўқ жароҳатларини даволашда патогенетик жиҳатдан асосланган усул деб ҳисобланиши мумкин бўлган лимфотроп терапиянинг самарадорлигини исботлаган;
жабрланганларни даволашда янги ёндашувларни ишлаб чиқиш учун асос бўлган ўқ жароҳатларида юмшоқ тўқималар ва лимфатик томирларда ультраструктурали ҳужайравий ўзгаришларнинг морфологик динамикаси аниқланган;
қўл-оёқларнинг ўқ жарохатларида антибиотикларни регионал лимфотроп юбориш ва лимфа дренажини рағбатлантириш орқали қон, лимфа тугунлари ва юмшоқ тўқималарда уларнинг узоқроқ муддат тўйинишига эришилиши тажрибавий шароитда исботланган;
суякларнинг шикастланиши билан бирга учраган қўл-оёқлар юмшоқ тўқималарининг ўқ жароҳатларида антибиотикларни лимфотроп юбориш ва лимфа дренажини рағбатлантириш ёрдамида бирламчи чўктирилувчи ва экстрафокал остеосинтез усулини қўллаш орқали комплекс даволаш усуллари ишлаб чиқилган.
IV.    Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Андижон давлат тиббиёт институти эксперт кенгашининг 2024 йил 26 мартдаги 06/14-сон хулосасига кўра (илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Андижон давлат тиббиёт институтининг 2024 йил 27 мартдаги 01-06/1021-сон хати юборилган):
биринчи илмий янгилик: тинчлик шароитида ўқотар қуроллардан фойдаланган ҳолда қуролли тўқнашувлар пайтида кўпинча оёқ-қўлларнинг шикастланиши содир бўлиши, қон кетишини тўхтатиш учун сиқувчи тасмадан фойдаланиш босуб турувчи боғламлардан фойдаланишга қараганда кўпроқ асоратлар билан бирга кечиши исботланганлиги РШТЁИМ Андижон филиалида 2023 йил 23 декабрдаги 168-сонли буйруқ билан, РШТЁИМ Наманган филиалида 2023 йил 19 декабрдаги 284/7-сонли буйруқ билан ва Фарғона ҳарбий госпиталида 21 декабрдаги 241-сонли буйруқ билан амалиётга жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: • жароҳатланганлар оммавий мурожаат қилган шароитда оёқ-қўлларнинг ўқдан яраланган йирингли-септик асоратларни жарроҳлик йўли билан даволашга ёндашувни индивидуаллаштириш; • қон кетишини тўхтатиш учун сиқувчи тасма (жгут) ўрнига босуб турувчи боғламлардан фойдаланиш орқали турли қон кетишлар олдини олишга имкон бериши орқали даво тактикасини оптималлаштириш; • яқин ва узоқ давр давомида юзага келиши мумкин бўлган асоратлар ва хатолар сонини кескин камайтириш; • асоратларнинг частотасини камайтириш натижасида беморларнинг тактикавий амалиётдан олдинги ва кейинги давр реабилитация вақти тезроқ амалга ошиб, ушбу ҳолатлардаги беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилашга эришилади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: қўйидагилардан иборат: таклиф этилаётган усулларни комплекс қўллаш орқали кузатилаётган беморларнинг барча ҳолатларида асоратсиз даволанади. Бунда мажмуавий даво усулларини қўллаш натижасида беморларнинг стационарда бўлиш муддатини 11 кунга ва амбулатория шароитида реабилитацияни 5 кунга  қисқартирди. Бунинг натижасида 1 беморнинг стационарда бўлиши 1 кунлик жами харажатларининг ўртача миқдори (дори-дармонлар, текширувлар билан биргаликда) 353 250 сўмни ташкил этса, 11 кунлик харажат 3 885 750 сўмни ташкил этади (РШТЁИМ Андижон филиали, РШТЁИМ Наманган филиали  ва Фарғона ҳарбий  госпитали прейскурантига кўра). Шундан келиб чиқиб мазкур амалиётлар натижасида: 1 нафар бемордан 3 885 750 сўм иқтисод қилинса, бунда йиллик иқтисодий кўрсаткич 38 857 500 сўмни ташкил этади (10 нафар бемор учун). Хулоса: таклиф этилаётган комплекс усулларни амалиётга жорий этилиши бир бемор учун 3 885 750 сўм иқтисод қилинишига олиб келди. Бунинг натижасида йиллик иқтисодий кўрсаткич 38 857 500 сўмни ташкил этади (10 нафар бемор учун). Шунда йиллик бюджет маблағларидан 31 086 000 сўм, бюджетдан ташқари маблағлардан эса 7 771 500 сўм миқдорда иқтисод қилинди.
иккинчи илмий янгилик: ўқ жароҳатларида тўқималардаги морфоструктуравий ўзгаришлар аниқланган ва электрон микроскопия орқали тасдиқланган, бу эса ўқ жароҳатларини даволашда патогенетик жиҳатдан асосланган усул деб ҳисобланиши мумкин бўлган лимфотроп терапиянинг самарадорлигини исботлаганлиги РШТЁИМ Андижон филиалида 2023 йил 23 декабрдаги 168-сонли буйруқ билан, РШТЁИМ Наманган филиалида 2023 йил 19 декабрдаги 284/7-сонли буйруқ билан ва Фарғона ҳарбий госпиталида 21 декабрдаги 241-сонли буйруқ билан амалиётга жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: • экспериментда трансмиссион ва сканерловчи микроскопия даражасида қўл-оёқларнинг ўқдан яраланишининг морфологик ўзгаришлари ўрганилди; • лимфо оқими ва мумкин бўлган унинг стимуляцияси бузилишининг экспериментал-морфологик асослари аниқланди; • микроциркулятор бузилишлар ва молекуляр чайқалиш (коммоция) ҳудуди лимфостази яра жараёни кечишига етарлича таъсир кўрсатиши ўрганилди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: одатда мазкур ҳолатларда антибактериал терапия амалиёти ўтказилишидан ўрта хисобда 303 400 сўм, шунингдек, бир вақтда қон кетиш асоратларида тезкор қон тўхтатиш усуллари биргаликда қўллаш тақазо этса унда, 1 500 900 сўм миқдорда қўшимча харажатлар сарфига олиб келади. Шунда умумий ўрта ҳисобда мазкур услублар қўллаш натижасида 1 804 300 сўм (РШТЁИМ Андижон филиали, РШТЁИМ Наманган филиали  ва Фарғона ҳарбий  госпитали прейскурантига кўра) сарфланади. Олиб борилган тадқиқотлар шуни кўрсатдики юқоридаги асосланган янгича услуб ёрдамида даволашда асосий гуруҳда беморларни комплекс даволашнинг 5-кунида нейтрофиллар миқдорининг камайиши юзага келди, макрофагал реакция ортди, фибробластлар пайдо бўлиши кузатилди. Бунда назорат гуруҳида яллиғланиш белгилари ижобий цитограммада ўз тасдиғини топди. Натижада асосий гуруҳ беморларида цитологик кўринишнинг миқдорий нисбатида: нейтрофиллар 66,4±0,6%; макрофаглар 14,7±0,3%; фибробластлар 9,4±0,5%, бу назорат гуруҳида мос тарзда 63,3± 0,3%; 13,1± 0,7%; 9,2± 0,9% ни ташкил қилди (p<0,01). Яралари очиқ парвариш қилинган беморларда ярадаги кислоталик pH и 6,4±1,2 га тенг бўлди. РЛАТ ва РЛС дан фойдаланиб, комплекс даволашда pH (7,5±1,0%), (Р=0,001) нормаллашди ёки ишқорланиш томонига силжиш аниқланди. Шундан келиб чиқиб мазкур амалиётлар натижасида мазкур патологиялир беморда асосланган антибактериал терапияни қўллаш ва янгича ёндашувдаги қон тўхтатиш амалиёти комплекс усулларини қўллаш натижасида: 1 бемор учун ўртача хисобда 554 100 сўм маблағ иқтисод қилинишга олиб келади, яъни: ((одатда мазкур патологияда сарф қилингандиган ўртача умумий  харажат) 1 804 300 сўм  – (таклиф этилган усуллар ёрдамида тўғри танланган даволаш тактикаси натижасида, янги амалиётининг жорий этилиши натижасидаги ўртача умумий  харажат) 1 250 200 сўм = 554 100 сўм (иқтисод қилинадиган сумма)), бунда эса йиллик иқтисодий кўрсаткич 7 757 400 сўмни ташкил этди (14 нафар бемор учун). Шунда йиллик бюджет маблағларидан 6 205 920 сўм, бюджетдан ташқари маблағлардан эса 1 551 480 сўм миқдорда иқтисод қилинди. Хулоса: ўқ жароҳатлари пайтида юмшоқ тўқималар ва лимфа томирларидаги ўзгаришлар динамикаси ҳужайравий ультраструктура даражасида илмий асосланган услубларни амалиётга жорий этиш натижасида бир бемор учун 554 100 сўм иқтисод қилинишига олиб келди. Тажрибада келтирилган 14 нафар бемор учун, бу иқтисодий тежаш кўрсатгичи йиллик 7 757 400 сўмни ташкил этди. Бунда мазкур усулнинг амалиётга татбиғи ёрдамида йиллик бюджет маблағларидан 6 205 920 сўм, бюджетдан ташқари маблағлардан эса 1 551 480 сўм миқдорда иқтисод қилинди.
учинчи илмий янгилик: жабрланганларни даволашда янги ёндашувларни ишлаб чиқиш учун асос бўлган ўқ жароҳатларида юмшоқ тўқималар ва лимфатик томирларда ультраструктурали ҳужайравий ўзгаришларнинг морфологик динамикаси аниқланганлиги РШТЁИМ Андижон филиалида 2023 йил 23 декабрдаги 168-сонли буйруқ билан, РШТЁИМ Наманган филиалида 2023 йил 19 декабрдаги 284/7-сонли буйруқ билан ва Фарғона ҳарбий госпиталида 21 декабрдаги 241-сонли буйруқ билан амалиётга жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: антибиотикларни регионар лимфотроп юборишда ва лимфодренаж стимуляциясида, экспериментда биринчи бўлиб қонда, лимфа тугунлари ва ўқдан яраланган қўл-оёқлар юмшоқ тўқималарида тўпланиши кўрсатилди. Бу билан лимфатик дренаж регионар стимуляцияси (РЛС) билан  регионар лимфатроп антибактериал терапия (РЛАТ) усулларини клиник қўллашнинг асослари яратилди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: лимфатик дренаж регионар стимуляцияси (РЛС) билан  регионар лимфатроп антибактериал терапия (РЛАТ) усулларини клиник қўллаш натижасида юмшоқ тўқималарда яллиғланиш жараёни кечишининг клиник хусусияти ва превентив самараси аниқланган. Бунда тузалиш кўрсаткичлар асосий гуруҳда 2,5 марта тезроқ юз берганлиги, бу стационарда бўлиш муддатини қисқартиришга имкон берганини, йиринглаш туридаги асоратларнинг 4 марта камайганлиги аниқланди. Бундан шу нарса аниқ бўладики 1 беморда: оёқ-қўлларнинг ўқдан яраланган йирингли-септик асоратларини тўла комплекс давосида талаб этилдиган умумий сарф харажат (умумий дори-дармонлар, боғлов материаллари, жарохат соҳаси учун ишлов материллари) турлари бўйича ўрта миқдорда 8 669 790 сўм харажат талаб этилади. Агарда юқоридаги услублар қўлланилганда тузалиш кўрсаткичлар асосий гуруҳда 2,5 марта тезроқ бўлса бунда иқтисодий тежаш кўрсатгичи 3 467 916 сўмни ташкил этади ( 8 669 790 сўм / 2.5=3 467 916 сўм); йирингли-септик асоратлар қўшилганда умумий сарф харажтлар 11 640 000 сўмни ташкил этади. Бунда таъкидланган комплекс даво усуллари қўлланилса, йиринглаш туридаги асоратларнинг 4 марта камайганлиги аниқланган бўлса бунда иқтисодий тежаш кўрсатгичи 2 910 000‬ сўмни ташкил этади (11 640 000 сўм / 4= 2 910 000‬ сўм). Юқоридагилардан келиб чиқадики, бунда мазкур усулни тадбиқ этиш натижасида: 1 нафар бемордан иқтисодий тежаш кўрсатгичи ўрта ҳисобда 6 377 916 сўмни ташкил этса, йиллик иқтисодий тежаш кўрсаткичи эса 31 889 580 сўмни ташкил этди (5 нафар бемор учун). Мазкур таклиф этилган усулларни тадбиғи натижасида йиллик бюджет маблағларидан 25 511 664 сўм, бюджетдан ташқари маблағлардан эса 6 377 916 сўм миқдорда иқтисод қилинди. Хулоса: лимфатик дренаж регионар стимуляцияси (РЛС) билан  регионар лимфатроп антибактериал терапия (РЛАТ) усуллардан клиник фойдаланишни амалиётга жорий қилиниши 1 йилда 31 889 580 сўмни (5 нафар бемор учун), шундан 25 511 664 сўм бюджет маблағларини, 6 377 916 сўм бюджетдан ташқари маблағларни иқтисод қилиш имконини берди.
тўртинчи илмий янгилик: қўл-оёқларнинг ўқ жарохатларида антибиотикларни регионал лимфотроп юбориш ва лимфа дренажини рағбатлантириш орқали қон, лимфа тугунлари ва юмшоқ тўқималарда уларнинг узоқроқ муддат тўйинишига эришилиши тажрибавий шароитда исботланганлиги РШТЁИМ Андижон филиалида 2023 йил 23 декабрдаги 168-сонли буйруқ билан, РШТЁИМ Наманган филиалида 2023 йил 19 декабрдаги 284/7-сонли буйруқ билан ва Фарғона ҳарбий госпиталида 21 декабрдаги 241-сонли буйруқ билан амалиётга жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: оёқ-қўллар юмшоқ тўқималарининг ўқдан жароҳатлари бўлган беморларда антибиотикларни эндолимфатик юбориш техникасидан фойдаланган ҳолда, жарроҳлик усули билан даволашда  ушбу туркумдаги беморларни оптимал, индивидуал даволашни таъминлаш имконини берувчи такрорланадиган ёндашув усули таклиф этилиши сабабли юзага келиши мумкин бўлган асоратлар олди олинди; беморлар реабилитация вақти қисқарди; ҳаёт фаолияти ўзгарди; меҳнат фаолияти яхшиланди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: лимфотроп антибиотикотерапия ҳамда регионар лимфостимуляциянинг қўллаш натижасида: яралари очиқ парвариш қилинган беморларда ярадаги кислоталик  pH 6,4±1,2 га тенг бўлди.  РЛАТ ва РЛС дан фойдаланиб, комплекс даволашда pH (7,5±1,0%), (Р=0,001) нормаллашди ёки ишқорланиш томонига силжиш аниқланди. Тақдим этган метод бирламчи чокларни қўйишга  ҳамда  яраларни асоратсиз тўлақонли  битишига, ярадорларни клиникада бўлиш муддатини 6-7 кунга қисқартиришга имкон беради. Бунинг натижасида 1 нафар беморда мазкур ҳолатда стационарда бўлиш умумий ўртача харажати 353 250 сўмни ташкил этса, бу ўртача мазкур ҳолатда (7 кун учун) 2 472 750 сўмни ташкил этади. Юқоридагилардан келиб чиқадики, бунда мазкур усулни тадбиқ этиш натижасида: 1 нафар бемордан иқтисодий тежаш кўрсатгичи 2 472 750 сўмни (7 кун учун) ташкил этса, йиллик иқтисодий тежаш кўрсаткичи эса 12 363 750 сўмни ташкил этди (5 нафар бемор учун). Мазкур таклиф этилган усулларни тадбиғи натижасида йиллик бюджет маблағларидан 9 891 000 сўм, бюджетдан ташқари маблағлардан эса 2 472 750 сўм миқдорда иқтисод қилинди. Хулоса: ишлаб чиқилган лимфотроп антибиотикотерапия ҳамда регионар лимфостимуляцияси усулидан фойдаланишни амалиётга жорий қилиниши 1 йилда 12 363 750 сўмни (5 нафар бемор учун), шундан 9 891 000 сўм бюджет маблағларини, 2 472 750 сўм бюджетдан ташқари маблағларни иқтисод қилиш имконини берди.
бешинчи илмий янгилик: суякларнинг шикастланиши билан бирга учраган қўл-оёқлар юмшоқ тўқималарининг ўқ жароҳатларида антибиотикларни лимфотроп юбориш ва лимфа дренажини рағбатлантириш ёрдамида бирламчи чўктирилувчи ва экстрафокал остеосинтез усулини қўллаш орқали комплекс даволаш усуллари ишлаб чиқилганлиги РШТЁИМ Андижон филиалида 2023 йил 23 декабрдаги 168-сонли буйруқ билан, РШТЁИМ Наманган филиалида 2023 йил 19 декабрдаги 284/7-сонли буйруқ билан ва Фарғона ҳарбий госпиталида 21 декабрдаги 241-сонли буйруқ билан амалиётга жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: • мазкур ишланмалар жарроҳ, травматолог ва реаниматологларга Ўзбекистонда ислоҳ қилинган РШТЁИМ тузилмасидаги эвакуация босқичларида оператив даво ва тиббий ёрдам ҳажмининг мақбул мезонларини танлаш; • танланган мезонларнинг янгича даво усулларини амалиётга қўллаш натижасида эса даволаш натижаларини яхшилашга имкон беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: жабрланганларни оммавий мурожаат қилиш шароитида қўл-оёқларнинг ўқдан яраланиши фонида: оёқ-қўлларнинг ўқдан яраланган йирингли-септик асоратларини тўла комплекс давосида талаб этилдиган умумий сарф харажат (умумий дори-дармонлар, боғлов материаллари, жарохат соҳаси учун ишлов материллари) турлари бўйича ўрта миқдорда 8 669 790 сўм харажат талаб этилади. Бунда тўғри тактик усуллар натижасида асосий гуруҳда 2,5 марта тезроқ тузалиш юз берганлиги, бу стационарда бўлиш муддатини қисқартиришга имкон берганини, йиринглаш туридаги асоратларнинг 4 марта камайганлиги аниқланди. Агарда юқоридаги услублар қўлланилганда тузалиш кўрсаткичлар асосий гуруҳда 2,5 марта тезроқ бўлса бунда иқтисодий тежаш кўрсатгичи 3 467 916 сўмни ташкил этади ( 8 669 790 сўм / 2.5=3 467 916 сўм); йирингли-септик асоратлар қўшилганда умумий сарф харажтлар 11 640 000 сўмни ташкил этади. Бунда таъкидланган комплекс даво усуллари қўлланилса йиринглаш туридаги асоратларнинг 4 марта камайганлиги аниқланган бўлса бунда иқтисодий тежаш кўрсатгичи 2 910 000‬ сўмни ташкил этади (11 640 000 сўм / 4= 2 910 000‬ сўм). Юқоридагилардан келиб чиқадики, бунда мазкур усулни тадбиқ этиш натижасида: 1 нафар бемордан иқтисодий тежаш кўрсатгичи 6 377 916 сўмни ташкил этса, йиллик иқтисодий тежаш кўрсаткичи эса 44 645 412 сўмни ташкил этди (7 нафар бемор учун). Мазкур таклиф этилган усулларни тадбиғи натижасида йиллик бюджет маблағларидан 35 716 329,6 сўм, бюджетдан ташқари маблағлардан эса 8 929 082,4 сўм миқдорда иқтисод қилинди. Хулоса: ишлаб чиқилган усул бўйича жабрланганларни оммавий мурожаат қилиш шароитида қўл-оёқларнинг ўқдан яраланишини даволаш тактикасини амалиётга жорий қилиниши натижасида 1 нафар беморда иқтисодий кўрсатгич 6 377 916 сўмни ташкил этди. Йиллик иқтисодий кўрсаткич эса 44 645 412 сўмни (7 нафар бемор учун) ташкил этиб, шундан 35 716 329,6 сўм бюджет маблағларини, 8 929 082,4 сўм бюджетдан ташқари маблағларни иқтисод қилиш имконини берди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish