Sayt test rejimida ishlamoqda

Каримова Нигора Маратовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Замон ва макон категорияларини ўрганиш (ХХ аср рус ва ўзбек адабиёти асосида)”, 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.2.PhD/Fil2564.
  Илмий раҳбар: Давлятова Гулчеҳра Насировна, педагогика фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат чет тиллари институти, PhD.03/29.12.2022.Fil.156.01.
Расмий оппонентлар: Хошимова Дилдора Мадаминовна, филология фанлари доктори, профессор; Мадярова Насиба Адхамовна, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади В.Распутин, Х.Дўстмуҳаммад, М.Шолохов, А.Қодирий асарлари мисолида замон ва макон категориясини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
замон ва маконда рус ва ўзбек адибларининг фалсафий, бадиий ва назарий консепсиялари изоҳланиб, ушбу тилларда вақтни ташкил этиш ва макон мухолифатга хос тақвимий хусусиятлар аниқланган;
бадиий асарда вақт категориясининг мумтоз шакллар (хотира, афсона, ан'ана), турлар (биографик, тарихий, мифологик), категориялар (меъёрий-семантик каби) ва усуллар (реминсенсия, тарихий инверсия)дан иборат яхлит тизим ҳамда адабий ва эстетик категория эканлиги исботланган;
эпик хронотопнинг асосий турлари (лирик, эпик, драматик кабилар), “хронотоп” атамасининг фалсафий ва эстетик талқинлари филологик жиҳатдан далилланган;
рус ва ўзбек адабиёти намояндалари – В.Распутин, Х.Дўстмуҳаммад, М.Шолохов, А.Қодирий асарларида замон ва макон категорияларининг қиёслаш орқали муаллиф бадиий оламига, шарқ ва ғарб халқларига хос бўлган, ижтимоий ва тарихий ғоялар очиб берилиб, ХХ асрда адабий жараённинг ривожланиш динамикаси асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Замон ва макон категорияларини ўрганиш (ХХ аср рус ва ўзбек адабиёти асосида) мавзусида олиб борилган илмий тадқиқот натрижалари асосида:
бадиий асарда вақт категориясининг мумтоз шакллар (хотира, афсона, ан'ана), турлар (биографик, тарихий, мифологик), категориялар (меъёрий-семантик каби) ва усуллар (реминсенсия, тарихий инверсия)дан иборат яхлит тизим ҳамда адабий ва эстетик категория эканлиги исботланганлиги ҳамда эпик хронотопнинг асосий турлари (лирик, эпик, драматик кабилар), “хронотоп” атамасининг фалсафий ва эстетик талқинлари далилланган ҳақидаги хулосалар ва амалий натижалардан ПЗ-20170930223-сон "Демократк ва ҳуқуқий жамоятни ривожлантиришда ёшлар ижтимоий фаоллигини ошириш маханизмини такомиллаштириш" мавзусидаги фундаментал илмий лойиҳада белгиланган вазифаларни амалга оширишда фойдаланилган (Фарғона давлат университетининг 2023-йил 12-июндаги 01-2740-сон ма'лумотномаси). Натижада замон ва макон образи, унинг турларининг хусусиятлари, шунингдек, адабий асардаги композиция, сюжет ва образнинг моҳиятини очиб беришда хронотоп элементларининг роли, турлари, категориялар ва усуллардан иборат яхлит тизим ҳамда адабий ва эстетик категория эканлиги изоҳланган;
рус ва ўзбек адабиёти намояндалари – В.Распутин, Х.Дўстмуҳаммад, М.Шолохов, А.Қодирий асарларида замон ва макон категорияларининг қиёсий тадқиқи орқали муаллиф бадиий оламига хос жиҳатлар, турли миллий маданиятларнинг ан'аналари ва ХХ асрда адабий жараённинг ривожланиш динамикасига доир хулосалардан ПЗ-20170930223-сон "Демократк ва ҳуқуқий жамоятни ривожлантиришда ёшлар ижтимоий фаоллигини ошириш маханизмини такомиллаштириш" мавзусидаги фундаментал илмий лойиҳада белгиланган вазифаларни амалга оширишда фойдаланилган (Фарғона давлат университетининг 2023-йил 12-июндаги 01-2740-сон ма'лумотномаси). Натижада замом-макон категориясини адабий-эстетик хос хусусиятлари билан танишиш доирасида "Демократик ва ҳуқуқий жамиятни ривожлантиришда ёшлар ижтимоий фаоллигини оширишнинг такомиллашган механизми" номли монография тайёрлаш назарий жиҳатдан бойитилган;
замон ва маконда рус ва ўзбек адибларининг фалсафий, бадиий ва назарий консепсиялари изоҳланиб, ушбу тилларда вақтни ташкил этиш ва макон мухолифатга хос тақвимий хусусиятлар аниқланганлиги тўғрисидаги хулосалардан Фарғона вилояти телерадиоканалининг "Ассалому алайкум, Фарғона", "Тилга э'тирибор – элга э'тирибор", "Нутқ ва сўзлашиш маданияти" кўрсатувлари туркумини тайёрлашда "Маданий-ма'рифий, бадиий эшиттиришлар" эфирида қиёсий форматда қўлланилган дастурлари ссенарийсини шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси Фарғона вилояти телерадиокомпаниясининг 2022-йил 21-июндаги 01-12-04/77-сон маълумотномаси). Натижада телекўрсатувлар мазмунини адабиётшунослик ва миллий-маданий материаллар билан бойитиш та'минланган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish