Sayt test rejimida ishlamoqda

Ёкубова Севинчой Исламжановнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбек жадид шеъриятида образ ва рамзлар поетикаси”, 10.00.02 – Ўзбек адабиёти (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.2.PhD/Fil1740.
Илмий раҳбар: Жабборов Нурбой Абдулҳакимович, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети, DSc.03/30.12.2019.Fil.19.01.
Расмий оппонентлар: Сирожиддинов Шуҳрат Самариддинович, филология фанлари доктори, профессор; Афоқова Нодира Махмудовна, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади ўзбек жадид шеъриятидаги образ ва рамзлар генезиси, эстетик хоссалари, бадиий вазифаси, тадрижий такомили ва янгиланиш тамойилларини поетика кесимида очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бадиий образ рационал ва эмоционал бирлик экани ўзбек жадид шоирлари лирик асарлари мисолида, ХХ аср жаҳон шеърияти контекстида далилланиб, жадид шеъриятидаги рамзлар моҳияти ўша давр адабиётига хос эстетик тамойиллар, адабий анъана, ижодий индивидуаллик, миллий шеъриятнинг поетик такомили дунёқараш, шакл ва услуб, рамзий поетик ифода, образлар олами ҳамда бадиий маҳорат мисолида асосланган;
ўзбек жадид шеърияти образларининг генезиси миллий фолклор ва мумтоз адабиёт намуналари, халқ инонч ва урф-одат (ритуал)лари, эътиқодий қарашлари ва жаҳон адабиётининг илғор ютуқлари билан чамбарчас боғлиқ экани исботланган;
жадид шеъриятидаги образ ва рамзларнинг туркий халқлар назмий анъаналари билан ўзаро уйғунлиги ва ўзига хослиги аниқланиб, Чўлпон, Фитрат, Абдулла Авлоний, Ҳамза, Тавалло сингари шоирлар лирик мероси ҳамда жаҳон эстетик тафаккури қиёсий типологияси мисолида очиб берилган;
ўзбек жадид шеъриятида фаол амалда бўлган “қуёш”, “ой”, “юлдуз”, “гўзал”, ”“оқ”, “қора”, “кўланка”, “қора қуш”, “қизил”, “булут”, “парда”, “ит”, “қашқир”, “арслон”, тулки“, пода”, “кишан”, “чолғувчи”, “йўл”  “йўқсил”, “бешик”, “тонг ели”, “қора тош” сингари кўплаб бадиий образ ва рамзлар рационал ва эмоционал бирлик экани  ёритилиб, мазкур образларнинг адабий анъана билан чамбарчас боғлиқлиги, шакл ва услуб, бадиий ифода ракурслари, вазн, лирик кечинма ҳамда композиция, образларнинг янгиланиш хусусиятлари каби тамойиллар аниқланиб, поетик маҳорат масалалари асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбек жадид шеъриятида образ ва рамзлар поетикаси мавзусида олиб борилган илмий тадқиқот натижалари асосида:
ўзбек жадид шеъриятида образ ва рамзлар поетикаси мавзуси бўйича олинган илмий натижалар асосида: бадиий образнинг рационал ва эмоционал бирлик экани, жадид шеъриятида образ ва рамзлар генезиси ҳамда бадиий ифодасининг назарий асослари, эстетик тамойиллари, адабий анъана ва ижодий индивидуалликка оид илмий хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий тадқиқот институтида 2017-2020-йилларда бажарилган ФА-Ф-1-005 рақамли “Қорақалпоқ фолклоршунослиги ва адабиётшунослик тарихини тадқиқ қилиш” мавзусидаги фундаментал лойиҳада фойдаланилган (Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институти, ЎзР ФА Қорақалпоқ бўлимининг 2023-йил 5 сентябрдаги 342/1-сон маълумотномаси). Натижада фолклорга мурожаат қилиш тажрибалари ҳамда рамзлар поетикасидан фойдаланиб, бадиий унсурлар моҳияти ва вазифалари белгиланган, адабиётшуносликдаги мавжуд назарий қарашлар бойитилган;
ўзбек жадид шеърияти образлар генезиси ва янгиланиши, рамзлар поетикасига доир таҳлилий фикрлардан; образлар поетик силсиласининг ҳалқалари яхлит поетик тизим сифатида тадқиқ этилган ўринлардаги илмий-назарий хулосалардан Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2017-2020-йилларда бажарилган ОТ-Ф1-030 – “Ўзбек адабиёти тарихи” кўп жилдлик монографияни (7-жилд) чоп этиш” мавзусидаги фундаментал лойиҳада фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги ТошДЎТАУнинг 2023-йил 7 сентябрдаги 01/4-1682-сон маълумотномаси). Натижада жадид шеъриятининг образлари генезиси ва янгиланиш тамойилларини ўрганиш асосида поетик силсила ҳалқаларини яхлит тизим сифатида тадқиқ этишга эришилган;
ўзбек жадид шеъриятида образ ва рамзлар поетикаси, бадиий образ ва рамзларда фикр ҳамда кечинма уйғунлиги, туркийзабон халқлар жадид шеъриятида образлар генезиси ва янгиланиш тамойиллари ҳамда моҳияти билан боғлиқ илмий қарашлар ва назарий маълумотлардан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси томонидан Адиблар хиёбонида ўтказилган адабий-маърифий тадбирлар ҳамда Наврўз ва Мустақиллик умумхалқ байрамлари ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг 2023-йил 1 декабрдаги 01-03/.3179-сон маълумотномаси). Натижада умумхалқ байрамлари ва адабий-маърифий тадбирлар ссенарийси мазмунан бойитилишига эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish