Sayt test rejimida ishlamoqda

Юлдашева Дилором Нигматовнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумот:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Сукут дискурснинг таркибий қисми сифатида (бадиий асарлар асосида)” 10.00.01 – ўзбек тили (филология фанлари).
Диссертация мавзуси роʻйхатга олинган рақам: B2019.4DSc/Fil191.
Илмий раҳбар: Абузалова Меҳринисо Кадировна, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи (муассасалар), ИК рақами: Бухоро давлат университети, DSc.03/04.06.2021.Fil.72.09.
Расмий оппонентлар: Жўраева Бибиш Мухсиновна, филология фанлари доктори (DSc), доцент; Раупова Лайло Рахимовна, филология фанлари доктори, профессор; Пардаев Азамат Бахронович, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади сукут дискурснинг таркибий қисми эканлигини бадиий асарлардан олинган мисоллар асосида лингвомаданий ва лингвомаънавий аспектда асослашдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
нутқий мулоқот жараёнидаги сукут тушунчаси замон ва макон, шарт-шароит, мақсад/сабаб ва оқибат билан узвий боғланган ўта қисқа бир замонда содир бўладиган прагматик восита сифатида новербал: нолисоний бирликлар ‒ имо-ишоралар, мимикалар, суҳбатдошнинг манералари, символлар, оҳанг, сукут асосида шаклланган муносабати, вербал: лисоний бирликлар ‒ фонема, морфема, қолип ‒ асосида шаклланган бадиий матнлар асосида очиб берилган;
дискурснинг таркибий қисми бўлган сукут нафақат жонли мулоқотнинг, балки шахснинг руҳий, индивидуал, ижтимоий, ахлоқий, маънавий, маданий ва гендер хусусиятларини ўзида акс эттира оладиган  нутқ компоненти эканлиги асосланган;
бадиий асарларда ифодаланган нутқий мулоқот жараёнида хотин-қизларнинг сукут сақлашининг 14 та ҳолати: ҳурмат-эътибор; андиша, ҳаё-ибо; ўпкаланиш; ўзбек оналарига хос меҳр-муҳаббат; эрки бўғилган аёл; ҳавасни юзага чиқариш воситаси; итоаткорлик, сир сақлаш // эркак киши билан суҳбати жараёни 11 та ҳолат қўрқув, итоат, суҳбатдошнинг ризолиги, бирор ишга хайрихоҳлиги, беҳаловатлик, пушаймонлик, иложсизлик, саволга жавоб тополмаслик каби семантик гуруҳлари аниқланган;
ўзбек миллий маданиятида сукутнинг 9 та сабаби: дунёдан ҳам аввал яралган ибтидо, одоб-ахлоқ меъёри, абадият рамзи, аломати ризо, инсоннинг зийнати сифатида ҳамда мулоқот жараёнида сукутни юзага келтирувчи омиллар ‒ руҳий ҳолат доирасидаги 40 % ни, одоб-ахлоқ доирасидаги 33 % ни, ижтимоий ҳолат доирасидаги 10 % ни ва табиий ҳолат доирасидаги эса 5 % ни ташкил этиши бадиий асарлар асосида исботланган;
адресат ва адресантнинг сукут сақлаши дискурс жараёнида халқ тарихи, маданияти, тафаккури, руҳияти ҳамда ижтимоий муносабатларини ёритувчи лингвомаданиятшуносликка оид асосий мулоқот воситаси уларнинг дунуоқараши, эътиқоди ҳамда тафаккури билан боғлиқлиги, эксплицит ҳамда имплицит кўринишлари, нутқий мулоқот жараёни шаклланишида шахс омилининг муҳим ўринга эгалиги олам манзарасининг асосий тасвир воситаларидан эканлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Олинган илмий натижалар қуйидаги ишларда жорийланган:
нутқий мулоқот жараёнидаги сукут тушунчаси замон ва макон, шарт-шароит, мақсад/сабаб ва оқибат билан узвий боғланган ўта қисқа бир замонда содир бўладиган прагматик восита сифатида новербал: нолисоний бирликлар ‒ имо-ишоралар, мимикалар, суҳбатдошнинг манералари, символлар, оҳанг, сукут асосида шаклланган муносабати, вербал: лисоний бирликлар ‒ фонема, морфема, қолип ‒ асосида шаклланган бадиий матнлар асосида Ф3-2019081663 рақамли “Ўзбек миллий рақс санъатини тарғиб этишга бағишланган веб-сайт ва мултимедия маҳсулотлари тўпламини (электрон луғатлар) яратиш” мавзусидаги фундаментал лойиҳада (2020-2021-йй) фойдаланилган (Ўзбекистон давлат хореография академиясининг 2023-йил 22-ноябрдаги 1-04/74-сон маълумотномаси). Натижада электрон луғатлар яратишда диссертация хулосаларига таянилган;
дискурснинг таркибий қисми бўлган сукут нафақат жонли мулоқотнинг, балки шахснинг руҳий, индивидуал, ижтимоий, ахлоқий, маънавий, маданий ва гендер хусусиятларини ўзида акс эттира оладиган  нутқ компоненти эканлиги асосланган хулосалардан 5111200 ‒ Ўзбек тили ва адабиёти ҳамда 5112400 ‒ Ўзга тилли гуруҳларда ўзбек тили бакалавриат таълим йўналиши учун мўлжалланган “Ҳозирги ўзбек адабий тили” дарслигини тайёрлашда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020-йил 4-майдаги 285-078-рақамли гувоҳномаси). Натижада дарсликдаги лисоннинг амалий воқеланиши билан боғлиқ мавзулар новербал воситалар асосида такомиллаштирилган;
бадиий асарларда ифодаланган нутқий мулоқот жараёнида хотин-қизларнинг сукут сақлашининг 14 та ҳолати: ҳурмат-эътибор; андиша, ҳаё-ибо; ўпкаланиш; ўзбек оналарига хос меҳр-муҳаббат; эрки бўғилган аёл; ҳавасни юзага чиқариш воситаси; итоаткорлик, сир сақлаш // эркак киши билан суҳбати жараёни 11 та ҳолат қўрқув, итоат, суҳбатдошнинг ризолиги, бирор ишга хайрихоҳлиги, беҳаловатлик, пушаймонлик, иложсизлик, саволга жавоб тополмаслик каби семантик гуруҳларидан 5220100 – Филология ва тилларни ўқитиш (ўзбек тили) бакалавриат таълим йўналиши учун мўлжалланган “Тилшуносликка кириш” дарслигининг “Нутқ кўринишлари: оғзаки ва ёзма нутқ” деб номланган қисмини тайёрлашда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020-йил 14-августдаги 418-101-рақамли гувоҳномаси). Натижада дарслик маълумотлари сукут ҳам нутқий мулоқот жараёнининг муҳим нолисоний воситаларидан бири деган талқин билан бойитилган;
ўзбек миллий маданиятида сукутнинг 9 та сабаби: дунёдан ҳам аввал яралган ибтидо, одоб-ахлоқ меъёри, абадият рамзи, аломати ризо, инсоннинг зийнати сифатида ҳамда мулоқот жараёнида сукутни юзага келтирувчи омиллар ‒ руҳий ҳолат доирасидаги 40 % ни, одоб-ахлоқ доирасидаги 33 % ни, ижтимоий ҳолат доирасидаги 10 % ни ва табиий ҳолат доирасидаги эса 5 % ни ташкил этиши бадиий асарлар асосида шаклланган матнлардан 5220100 – Филология ва тилларни ўқитиш (ўзбек тили) бакалавриат таълим йўналиши учун мўлжалланган “Ўзбек тилини ўқитиш методикаси” дарслигининг “Она тили таълимида замонавий ёндашувлар” деб номланган қисмини тайёрлашда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020-йил 14-августдаги 418-091-рақамли гувоҳномаси). Натижада ўқувчида шакллантириладиган дискурсив, компенсатор компетенсиялар  талқинига оид маълумотлар назарий ва амалий жиҳатдан бойитилган;
адресат ва адресантнинг сукут сақлаши дискурс жараёнида халқ тарихи, маданияти, тафаккури, руҳияти ҳамда ижтимоий муносабатларини ёритувчи лингвомаданиятшуносликка оид асосий мулоқот воситаси уларнинг дунуоқараши, эътиқоди ҳамда тафаккури билан боғлиқлиги, эксплицит ҳамда имплицит кўринишлари, нутқий мулоқот жараёни шаклланишида шахс омилининг муҳим ўринга эгалиги олам манзарасининг асосий тасвирига оид хулосалардан 2022-2023-йилларда ЎЗМТРК “Ўзбекистон” телерадиоканалининг “Бедорлик”, “Ижод завқи”, “Таълим ва тараққиёт”, “Миллат ва маънавият” эшиттиришларининг ссенарийсини ёзишда фойдаланилган ва муаллиф билан суҳбатлар уюштирилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон телерадиоканали давлат муассасаси”нинг 2023-йил 23-ноябрдаги 02-36-895-сон маълумотномаси). Натижада мазкур телекўрсатувлар учун тайёрланган материалларнинг мазмуни мукаммаллашган, илмий далилларга бой бўлиши таъминланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish