Sayt test rejimida ishlamoqda

Шоймардонов Илҳом Алихоновнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумот
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Сурхон воҳаси болалар фолклори (ўзига хос хусусиятлари, таснифи ва бадиияти)”, 10.00.08 – Фолклоршунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси роʻйхатга олинган рақам: B2023.4.PhD/Fil4262.
Илмий раҳбар: Ўраева Дармоной Саидахмедовна, филология фанлари доктори, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи (муассасалар), ИК рақами: Бухоро давлат университети DSc.03/04.06.2021.Fil.72.09
Расмий оппонентлар: Сариев Санъатжон Матчонбоевич филология фанлари доктори (DSc), доцент; Турғунов Шерали Долихонович филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади Сурхон воҳаси болалар фолклорининг локал белгилари асосида ўзига хос ижро хусусиятларини, жанрий таркибини, образлар олами ва лингвопоетик белгиларини аниқлашдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
Сурхон болалар фолклори ҳудудий-локал хусусиятларига кўра ареал жиҳатдан алоҳида яхлит бадиий тизим экани, унинг умумўзбек фолклори анъаналари билан образлар тизими ва тузилишига кўра муштарак ҳамда жанрий таркиби, бадиий ижро хусусиятига кўра ўзига хос жиҳатлари очиб берилган;
Сурхон воҳасида болаларни парваришлаш, суйиш, эркалаш жараёнларига оид фолклор намуналарининг қўшиқ, лапар каби жанрий таркиби, аллалар ва ҳуйялар, айтим-олқишлар сингари бешик қўшиқлари поетикаси далилланган;
Сурхон болалар фолклоридаги мавсумий-маросимий, маиший, сатирик ва юмористик қўшиқлар яратилиши ҳамда ижро қилинишининг тарихийлик, замонавийлик каби ижтимоий-ҳаётий, ҳудудийлик ва турли этносга оид тарихий-этнографик асослари, эмоционал таъсирчанлик хусусияти билан боғлиқ бадиий-эстетик қонуниятлари аниқланган;
Сурхондарё болалар фолклорида постфолклор ҳолатида ўз анъанавийлигини сақлаб қолган ҳолда фолклор жанрларининг бадиий тил хусусиятлари, образлар ва мотивлар, поетик қурилиши каби структурал-семантик хоссалари, халқ эътиқодий қарашлари билан боғлиқ мифологик, диний ва маросимий жиҳатлари, мавзулар кўлами, образлар олами, лингвопоетик тасвир воситалари комплекс тарзда асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Олинган илмий натижалар қуйидаги ишларда жорийланган:
Сурхон болалар фолклори ҳудудий-локал хусусиятларига кўра ареал жиҳатдан алоҳида яхлит бадиий тизим экани, унинг умумўзбек фолклори анъаналари билан муштарак ва ўзига хос жиҳатларига оид илмий хулосалардан хулосаларидан ФА-Ф1, Г002 рақамли “Қорақалпоқ фолклори ва адабиёти жанрларининг назарий масалаларини тадқиқ этиш” мавзусидаги фундаментал лойиҳада диссертация илмий натижаларидан (2017-2021-йй) фойдаланилган (Ўзбекистан Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий тадқиқот институтининг 2022-йил 17-январдаги 17/01/220-сон маълумотномаси). Натижада болалар фолклорини тарихий-қиёсий, қиёсий-типологик, бадиий таҳлил, ареал ҳамда лингвистик усулларда тадқиқ этиш методикасини такомиллаштириш зарурияти асосланган;
Сурхон воҳасида болаларни парваришлаш, суйиш, эркалаш жараёнларига оид фолклор намуналарининг қўшиқ, лапар каби жанрий таркиби, аллалар ва ҳуйялар, айтим-олқишлар сингари бешик қўшиқларига оид маълумотлардан ФА-Ф1-005 рақамли “Қорақалпоқ фолклоршунослиги ва адабиётшунослиги тарихини тадқиқ этиш” мавзусидаги фундаментал лойиҳада диссертация илмий натижаларидан (2017-2021-йй) фойдаланилган (Ўзбекистан Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий тадқиқот институтининг 2022-йил 17-январдаги 17/01/220-сон далоатнома). Натижада бадиий-эстетик қонуниятларига оид маълумотларга таянилган;
Сурхон болалар фолклоридаги мавсумий-маросимий, маиший, сатирик ва юмористик қўшиқлар яратилиши ҳамда ижро қилинишининг тарихийлик, замонавийлик каби ижтимоий-ҳаётий, ҳудудийлик ва турли этносга оид тарихий-этнографик асослари, эмоционал таъсирчанлик хусусияти билан боғлиқ бадиий-эстетик қонуниятларидан Сурхондарё вилояти телерадиокомпанияси Сурхондарё вилоят телевидениясининг “Мунаввар кун” телекўрсатувларида, давра суҳбатларида, радиоешиттиришларда тадқиқотчи иштирок этиб, Сурхон болаларининг ўйин, мавсум-маросим фолклорини тўплаш, чоп этиш, уларнинг поетик хусусиятларини ўрганиш хусусида сўз юритиб, телетомошабинларни бу улкан маънавий хазинани асраб-авайлашга, қадрлашга даъватлантирган (Сурхондарё вилояти телерадиокомпаниясининг 2022-йил 22-ноябрдаги 01/01/787-сон маълумотнома). Натижада дастурлардаги таҳлилларнинг қизиқарли ва жонли бўлишига, телетомошабин ҳамда радиоешиттириш мухлисларининг Сурхон воҳаси болалар фолклорининг ўзига хос локал хусусиятлари ҳақидаги илмий тасаввурларини бойитишга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish