Ганиев Баходиржон Содиқжоновичнинг
фалсафа доктор (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўзбекистонда тадбиркорлик маданиятини юксалтириш омиллари», 09.00.02–Онг, маданият ва амалиёт шакллари фалсафаси (маданият фалсафаси ва маданиятшунослик) (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.3.PhD/Fal91.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети ҳузуридаги DSc.27.06.2017.Ғ.01.05.
Илмий раҳбар: Турғунбоев Фарҳод Жўраевич, фалсафа фанлари доктори.
Расмий оппонентлар:Нурматова Мукаррам Аҳмедовна, фалсафа фанлари доктори, профессор; Қорабоев Усмон Ҳосилович, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент Молия институти.
Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистонда тадбиркорлик маданиятини юксалтириш омилларининг фалсафий-назарий жиҳатларини тадқиқ этишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
жамиятнинг янги юксалиш босқичида тадбиркорлик маданиятини шакллантиришнинг миллий ментал (фаолият юритишда оила, маҳалла манфаатларини шахсий манфаатлардан юқори, тор ихтисослашувдан универсалликни устун қўйиш) хусусиятлари такомиллаштирилган;
тадбиркорлик маданиятини юксалтиришда янги мулкдорлар синфи вакилларининг шахсий манфаати (индивидуал-прагматик) билан бир қаторда жамиятни ижтимоий-иқтисодий, маданий барқарорлигига бевосита таъсир этаётганлиги фалсафий нуқтаи назардан асосланган;
уюшмаган ёшлар тадбиркорлик маданиятини профессионал-касбий жиҳатдан такомиллаштиришда индивидуал-интеллектуал тафаккур ва корпоратив этиканинг фаоллашуви орқали иқтисодий тараққиётидаги ўрни очиб берилган;
Ўзбекистонда тадбиркорлик маданияти яхлитлигини таъминлашда ташқи ижтимоий муҳит ва ички маънавий жараёнда иштирок этувчилар фаолиятини уйғунлаштиришга хизмат қилувчи илғор амалий тажрибаларга асосланган (тадбиркорлар ҳудудий маданий-маърифий марказларини ташкил этиш, таълим тизимига махсус курслар (тадбиркорлик маданияти, тадбиркорлик психологияси, тадбиркорлик социологияси, бизнес фалсафаси)ни киритиш) таклиф-тавсиялар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзбекистонда тадбиркорлик маданиятини юксалтириш омилларини ўрганиш бўйича ишлаб чиқилган ижтимоий-фалсафий таклифлар асосида:
тадбиркор маданияти ижтимоий, иқтисодий, сиёсий, маънавий шарт-шароитларда шаклланиш механизмлари миллий идентификация ва гуманистик мазмундаги жамиятни модернизациялаш талаблари асосида ўтказилган илмий тадқиқот натижаларидан ОТ-ф1-100 рақамли «Имконияти чекланган болалар ижтимоий фаолиятининг бадиий ижодиёт воситалари асосида назарий ва амалий такомиллашув» амалий лойиҳа ҳамда ЁА-1-007 рақамли «Радикал мафкураларнинг ёшлар тарбиясига салбий таъсири ва уларнинг олдини олиш усуллари» мавзуидаги амалий лойиҳалар доирасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 6 июнь 2018 йилдаги 89-03-2211-сон маълумотномаси). Илмий натижаларнинг амалиётда қўлланилиши халқимизда, айниқса ёшларда тадбиркорлик маданиятини мустаҳкамлашнинг самарали тизимини яратиш имконини берган;
ёшларда юксалаётган тадбиркорлик маданиятини мавжуд халқаро ҳуқуқий-меъёрий ва маънавий-ахлоқий талаблардан келиб чиққан ҳолда ушбу жараённи такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган тавсиялардан Ўзбекистон Тадбиркорлик ва фермерликни қўллаб-қувватлаш марказининг «Иқтисодни ривожлантириш ва либераллаштиришнинг устивор йўналишлари»ни ижросини таъминлашга қаратилган иш режасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Тадбиркорлик ва фермерликни қўллаб-қувватлаш марказининг 2017 йил 15 ноябрдаги 08/93-сон маълумотномаси). Бу эса тадбиркорларда халқаро ҳуқуқий-меъёрий ва маънавий-ахлоқий талабларини чуқур билишлари орқали улар ҳуқуқий маданиятини юксалишига хизмат қилган;
жамиятда тадбиркор шахс маънавий-ахлоқий қиёфасининг янги маданий модели, уни янада такомиллаштириш механизмларини ишлаб чиқишнинг ижтимоий-маданий индикаторларига доир назарий хулосаларидан Ўзбекистон Тадбиркорлик ва фермерликни қўллаб-қувватлаш маркази томонидан ўтказилган семинар-тренинглар ва давра суҳбатларида фойдаланилган (Ўзбекистон Тадбиркорлик ва фермерликни қўллаб-қувватлаш марказининг 2017 йил 15 ноябрдаги 08/93-сон маълумотномаси). Натижада мамлакатимизда тобора салмоғи ортиб бораётган тадбиркорларнинг касбий маданиятини юксалтириш, уларнинг ижтимоий, иқтисодий, ҳуқуқий билим даражасини оширишга хизмат қилган;
хорижий мамлакатларнинг шахс тадбиркорлик маданиятини юксалтириш тажрибасидан рационал фойдаланишга оид хулосалардан Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг тадбиркорликка оид семинар-тренингларида ва марказ фаолияти билан боғлиқ илмий-назарий масалаларга бағишланган материаларни шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Марказий кенгашининг 2017 йил 15 ноябрдаги 04-13/1931-сон маълумотномаси). Мазкур таклифларнинг амалиётга жорий этилиши ёшлар дунёқарашида тадбиркорлик маданияти, хусусий мулк, унинг мазмуни, мақсадига нисбатан ижобий муносабатнинг шаклланиши, ёшлар орасида тадбиркорлар сонининг ортиб бориши, иқтисодий тараққиёт, халқ фаровонлигига доир дунёқарашни шакллантириш ва билимларини оширишга хизмат қилган.