Sayt test rejimida ishlamoqda

Матякубов Азиз Атаназаровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): “Ўзбек бадиий киносида Иккинчи жаҳон уруши мавзуси”, 17.00.03 – Кино санъати. Телевидение (санъатшунослик фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.4.PhD/San98.
Илмий раҳбар: Каримова Нигора Ғаниевна, санъатшунослик фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Санъатшунослик институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Санъатшунослик институти, DSc.02/30.12.2019. San.51.01.
Расмий оппонентлар: Хамидова Марфуа Азизовна, санъатшунослик фанлари доктори, профессор; Якубов Бахтиёр Чориевич, санъатшунослик фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ўзбек бадиий киносида уруш мавзусининг бугунги кун жамият ҳаёти ҳамда миллий кино тараққиётидаги ўрни ва аҳамиятини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Иккинчи жаҳон уруши мавзуси миллий кинода жанр диапазонини кенгайтиргани натижасида ўзбек бадиий киносида ҳарбий-жанговор, ҳарбий-қаҳрамонлик, ҳарбий-биографик, ҳарбий-саргузашт каби йўналишлар юзага келгани аниқланган;
миллий бадиий кинога Иккинчи жаҳон уруши мавзуси кириб келгани боис, ўзбек характери очиб берилгани, бунга қадар яратилган филмларда, асосан, совет кишиси сифатида талқин этилган қаҳрамонлар эндиликда фронт ва фронт орти образлари мисолида миллий характер касб эта бошлагани асосланган;
уруш мавзусидаги филмларнинг бадиий ифода воситаларига бўлган қарашлар ўзгаргани натижасида ўзбек бадиий киноси генерал, разведка ходими, танкчи, ҳарбий шифокор, оддий аскар, партизанлар, почтачи, маҳбуслар сингари қаҳрамонлар образи билан бойитилгани, фронт ва фронт орти воқеаларини параллел тасвирлаш тажрибаси амалга оширилгани, душман образи талқинида бирёқлама ёндашувдан воз кечилгани исботланган;
мустақиллик даври ўзбек бадиий киносида Иккинчи жаҳон уруши мавзуси, унинг қаҳрамонлари ва сюжетига мурожаат қилингани натижасида тарихий объективликка интилиш ва тарихий хотирани қайта тиклаш, шунингдек, совет мафкурасини фош этишга уриниш асосий мезонга айлангани очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбек бадиий киносида Иккинчи жаҳон уруши мавзуси доирасида амалга оширилган илмий тадқиқот натижалари асосида:
Иккинчи жаҳон уруши мавзуси миллий кинода жанр диапазонини кенгайтиргани натижасида ўзбек бадиий киносида ҳарбий жанговор, ҳарбий-қаҳрамонлик, ҳарбий-биографик, ҳарбий-саргузашт каби йўналишлар юзага келгани аниқлангани  ва миллий бадиий кинога Иккинчи жаҳон уруши мавзуси кириб келгани боис, ўзбек характери очиб берилгани, бунга қадар яратилган филмларда, асосан, совет кишиси сифатида талқин этилган қаҳрамонлар эндиликда фронт ва фронт орти образлари мисолида миллий характер касб эта бошлагани асослангани бўйича чиқарилган хулосалардан Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон тарихи” телеканалининг “Тақдимот” кўрсатуви ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телерадиоканали” муассасасининг 2022-йил 13-майдаги 02-31-621-сон маълумотномаси). “Тақдимот” кўрсатувида уруш мавзусига бағишланган миллий филмлар бўйича билдирилган фикр-мулоҳазалар ва таҳлилий хулосалар мазкур йўналишдаги филмлар мазмун-моҳиятини кенг аудиторияга янада чуқурроқ етказиш ва шу орқали томошабинларда, айниқса, ёш авлод вакилларида ватанпарварлик, шукроналик, тинчликсеварлик каби туйғуларни янада мустаҳкамлаш ҳамда образли фикрлаш лаёқатини оширишга хизмат қилган;
мустақиллик даври ўзбек бадиий киносида Иккинчи жаҳон уруши мавзуси, унинг қаҳрамонлари ва сюжетига мурожаат қилингани натижасида тарихий объективликка интилиш ва тарихий хотирани қайта тиклаш, шунингдек, совет мафкурасини фош этишга уриниш асосий мезонга айлангани очиб берилган ва уруш мавзусидаги филмларнинг бадиий ифода воситаларига бўлган қарашлар ўзгаргани натижасида ўзбек бадиий киноси генерал, разведка ходими, танкчи, ҳарбий шифокор, оддий аскар, партизанлар, почтачи, маҳбуслар сингари қаҳрамонлар образи билан бойитилгани, фронт ва фронт орти воқеаларини параллел тасвирлаш тажрибаси амалга оширилгани, душман образи талқинида бирёқлама ёндашувдан воз кечилгани исботланган хулосалардан “Театр, кино ва мусиқа усталари ижоди Ўзбекистон миллий маданиятининг устувор омили сифатида” мавзусидаги амалий лойиҳанинг “Мустақиллик даврида кино санъати усталари ижоди” деб номланган 3-босқичида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2023-йил 19-декабрдаги 3/1255-2805-сон маълумотномаси). Амалий лойиҳанинг “Мустақиллик даврида кино санъати усталари ижоди” қисмига киритилган диссертациядаги маълумотлар ва назарий фикрлар ўзбек бадиий киносида мустақиллик йиллари юзага келган янги ижодий жараёнларни ўрганиш, унинг шаклланиш хусусиятлари ҳақида таҳлилий хулосалар чиқариш имкониятини берган, қолаверса, мустақиллик даврида қаҳрамон яратиш масаласига алоҳида эътибор қаратилгани инобатга олинса, диссертация маълумотлари бевосита сўнгги йиллар миллий кинода акс этаётган янги тенденсияларни очиб беришга ҳисса қўшган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish