Sayt test rejimida ishlamoqda

Туйчиев Нуриддин Назаровичнинг
 фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Асоратланган сил спондилитини ошқозон-ичак тизими функционал бузилишида комплекс даволаш», 14.00.26 – Фтизиатрия (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2016.2.Tib761.
Илмий раҳбар: Назиров Примқул Хужамович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Академик Ш.Алимов номидаги Республика ихтисослаштирилган фтизиатрия ва пульмонология илмий амалий тиббиёт маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Академик Ш.Алимов номидаги Республика ихтисослаштирилган фтизиатрия ва пульмонология илмий амалий тиббиёт маркази, DSc.04/01.04.2023.Tib. 160.01.
Расмий оппонентлар: Тошпулатова Фатима Қудратовна, тиббиёт фанлари доктори, доцент; Каримов Мирвасит Мирвасиқович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Абу Али Ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: асоратланган  сил спондилитини  комплекс антибактериал, патогенетик ва жарроҳлик  даволаш  жараёнида ошқозон-ичак тизимидаги функционал бузилишларни аниқлаш, даволаш усулларини ишлаб чиқиш ва самарадорлигини оширишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:  
илк бор асоратланган сил  спондилитида ички аъзоларнинг иннервациясини таъминловчи орқа мия ўтказувчанлиги тизимидаги чуқур бузилишлар ошқозон-ичак тизимининг функционал бузилишларининг белгиларсиз кечишини аниқлаб бериши исботланган;
илк бор асоратланган сил спондилити билан оғриган беморларда ОИТ функционал бузилишини орқа мия зарарланиши туфайли ривожланиш сабаблари ва асосий касаллик кечишига оғирлаштирувчи таъсирлари исботланган;  
илк бор комплекс антибактериал даволаш жараёнида  жарроҳлик амалиётидан аввалги ва кейинги даврда асоратланган сил спондилити беморларида ошқозон-ичак тизими функционал бузилишини аниқлаш ва даволаш алгоритми ишлаб чиқилган;
илк бор орқа миянинг функционал бузилишларини камайтиришга қаратилган чуқур орқа мия деформациясини коррекцияловчи қурилма “Умуртқа деформацияларини хирургик  даволаш учун қурилма” (FAP 01601) ва ушбу қурилмани ўрнатиш ускунаси “Қисқич” (UZ FAP 01467 рақами) ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Академик Ш.Алимов номидаги Республика ихтисослаштирилган фтизиатрия ва пульмонология илмий амалий тиббиёт марказининг 2023 йил 25 апрелдаги 6-/1/1-сон хулосасига кўра: (илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Академик Ш.Алимов номидаги Республика ихтисослаштирилган фтизиатрия ва пульмонология илмий амалий тиббиёт марказининг 2022 йил 24 февралдаги 1050a-сонли хати юборилган):
биринчи илмий янгилик: асоратланган сил спондилитини антибактериал дорилар билан даволаш жараёнида, мақсадли текширувлар ёрдамида ошқозон-ичак тизимида шикоятлари бўлмаган  беморларда чуқур функционал ўзгаришларни комплекс давосининг самарадорлиги ошириш усулини Қорақалпоғистон Республикаси фтизиатрия ва пульмонология марказининг 2023 йил 10 январдаги №34-сон буйруғи асосида  клиниканинг ўпкадан ташқари аъзолар сили бўлимига, Қашқадарё вилояти фтизиатрия ва пульмонология  марказининг 2023 йил 15 январдаги №45-сон буйруғи асосида клиник амалиётига, Тошкент шахар фтизиатрия ва пульмонология клиник шифохонасининг 2023 йил 1 февралдаги №13-сон буйруғи асосида клиник амалиётига жорий қилинган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: таклиф этилган усул асоратланган сил спондилити билан оғриган беморларда ошқозон-ичак тизимида мавжуд бўлган функционал бузилишларни ўз вақтида аниқлаш натижасида юзага келиши мумкин бўлган оғир асоратларни олдини олиш имконини беради. Илмий янгиликнинг иктисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: асоратланган сил спондилити беморларини реанимация ва бўлимларда даволанишлари 10 кунга қисқариб, бир нафар бемор учун ўртача 8000000 сўм иқтисод қилинди. Хулоса: асоратланган сил спондилити беморларда  ошқозон-ичак тизимидаги функционал ўзгаришлари ўз вақтида ташхислаб керакли муолажаларни 1 нафар беморга фойдаланиш амалиётининг жорий қилиниши бюджет маблағларини 8000000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган.
иккинчи илмий янгилик: асоратланган сил спондилитини даволаш жараёнида мақсадли текширувлар ёрдамида ошқозон-ичак тизимида шикоятлари бўлмаган  беморларда чуқур функционал ўзгаришлар борлигини аниқлаш усулини Қорақалпоғистон Республикаси фтизиатрия ва пульмонология марказининг 2023 йил 10 январдаги №34-сон буйруғи асосида  клиниканинг ўпкадан ташқари аъзолар сили бўлимига, Қашқадарё вилояти фтизиатрия ва пульмонология  марказининг 2023 йил 15 январдаги №45-сон буйруғи асосида клиник амалиётига, Тошкент шахар фтизиатрия ва пульмонология клиник шифохонасининг 2023 йил 1 февралдаги №13-сон буйруғи асосида клиник амалиётига жорий қилинган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: таклиф этилган усул ошқозон-ичак тизимида шикоятлари бўлмаган асоратланган сил спондилити  беморларида жаррохлик амалиётига қадар мақсадли текширувлар ўтказилиб, ошқозон-ичак тизимида номаълум бўлган функционал ўзгаришларни  ташхислаш, даволаш имконини берган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: асоратланган сил спондилитида,  ошқозон-ичак тизимида номаълум бўлган функционал ўзгаришларни аниқлаб, даволашда 1 нафар бемор ўртача 8000000 сўм иқтисод қилинган. Хулоса: ошқозон-ичак тизимида шикояти бўлмаган, асоратланган бир нафар сил спондилити беморларга фойдаланиш амалиётининг жорий қилиниши учун бюджет маблағларини 8000000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган.
учинчи илмий янгилик: комплекс антибактериал даволаш жараёнида  жарроҳлик амалиётидан аввалги ва кейинги даврда асоратланган сил спондилити беморларида ошқозон-ичак тизими функционал бузилишини аниқлаш ва даволаш алгоритми Қорақалпоғистон Республикаси фтизиатрия ва пульмонология марказининг 2023 йил 10 январдаги №34-сон буйруғи асосида  клиниканинг ўпкадан ташқари аъзолар сили бўлимига, Қашқадарё вилояти фтизиатрия ва пульмонология  марказининг 2023 йил 15 январдаги №45-сон буйруғи асосида клиник амалиётига, Тошкент шахар фтизиатрия ва пульмонология клиник шифохонасининг 2023 йил 1 февралдаги №13-сон буйруғи асосида клиник амалиётига жорий қилинган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: ишлаб чиқилган ва таклиф этилган алгоритм асоратланган сил спондилити  беморларида мақсадли текширувлар ёрдамида ошқозон-ичак тизимида мавжуд ёки номаълум бўлган  функционал ўзгаришларни аниқлаш, касалликни турлари ва даражасига қараб комплекс даволашларни такомиллаштириш имконини яратган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: асоратланган сил спондилитида антибактериал дорилар  ва жаррохлик амалиёти кўлланилиши даврида, ошқозон-ичак тизимидаги функционал ўзгаришларни  ва юзага келиши мумкин бўлган асоратларни олдини олишда 1 нафар бемор учун 8000000 сўм иқтисод қилинган. Хулоса: асоратланган сил спондилитида ошқозон-ичак тизимидаги функционал ўзгаришларни ташхислаш ва даволашда бир нафар беморга фойдаланиш амалиётининг жорий қилиниши учун бюджет маблағларини 8000000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган.
тўртинчи  илмий янгилик: илк бор орқа миянинг функционал бузилишларини камайтиришга қаратилган чуқур орқа мия деформациясини коррекцияловчи қурилма “Умуртқа деформацияларини хирургик  даволаш учун қурилма” (FAP 01601) ва ушбу қурилмани ўрнатиш ускунаси “Қисқич” (UZ FAP 01467 рақами) ишланмаларини Қорақалпоғистон Республикаси фтизиатрия ва пульмонология марказининг 2023 йил 10 январдаги №34-сон буйруғи асосида  клиниканинг ўпкадан ташқари аъзолар сили бўлимига, Қашқадарё вилояти фтизиатрия ва пульмонология  марказининг 2023 йил 15 январдаги №45-сон буйруғи асосида клиник амалиётига, Тошкент шахар фтизиатрия ва пульмонология клиник шифохонасининг 2023 йил 1 февралдаги №13-сон буйруғи асосида клиник амалиётига жорий қилинган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: олинган маълумотларнинг амалий ахамияти улардан асоратланган сил спондилитида ошқозон-ичак тизимидаги функционал ўзгаришларни  хисобга олган холда, асосий касалликни даволаш самарадорлигини ошириш, жаррохликдан кейинги асоратларини олдини олишдан иборат. Жаррохлик амалиётида умуртқалар фаолиятини тиклаш учун “титан пирамеш” имплантини қўллаш, яратилган жаррохлик асбобларини қўллаш, касалликни тўлиқ тузалиш имконини берган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: умуртқалар фаолиятини тиклаш учун қўлланилган “титан кейдж”лар беморларда ётоқ режимини 30 кунга қисқартиради. “Умуртқа деформациясини хирургик даволаш учун қурилма”  ва “Қисқич”ни қўллаш жаррохлик амалиётини 60-70 минутга, қон кетишини 35% га қисқартиради. Натижада 1 нафар бемор учун ўртача  15000000 сўм иқтисод қилиш имконини берган. Хулоса: асоратланган сил спондилити беморларида,  ошқозон-ичак тизими функционал бузилишларини хисобга олган холда, жаррохлик амалиёти самарадорлигини ошириш учун яратилган жаррохлик асбобларини касалланган бир нафар беморга фойдаланиш амалиётининг жорий қилиниши учун бюджет маблағларини 15000000 сўмга иқтисод қилиш имконини беради.

Yangiliklarga obuna bo‘lish