Sayt test rejimida ishlamoqda

Абдурахманова Мадина Мурадовнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармогʻи номи): “Совет ҳокимиятининг Ўзбекистон ССРга аҳоли ва корхоналарни кўчириш сиёсати (1941-1944 йиллар)”. 07.00.01 – Оʻзбекистон тарихи.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақами: В2021.4.PhD/Tar977
Илмий раҳбар: Муҳайё Сражиддиновна Исакова тарих фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фанлар академияси Тарих институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса, ИК рақами: Оʻзбекистон Фанлар академияси Тарих институти. DSc.02/30.12.2019. Tar.56.01. 
Расмий оппонентлар: Раҳбар Ҳамидовна Муртазаева тарих фанлари доктори, профессор; 
Хасан Бабаджанов Бахтиёрович тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги “Ғалаба боғи” ёдгорлик мажмуаси “Шон-шараф” Давлат музейи.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: совет ҳокимиятининг 1941–1944-йилларда Ўзбекистон ССРга аҳоли ва саноат корхоналарини кўчириш сиёсатини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
Ўзбекистон ССРга фронт сарҳадларидан кўчирилган саноат корхоналарида аёллар ва ўсмир болаларнинг ўгир ва машаққатли лекин фидокорона меҳнати эвазига қисқа вақт ичида ҳарбий ҳамда озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш йўлга қўйилгани, урушдан кейин кўплаб корхоналар тугатилиб, уларнинг ўрнига пахтани қайта ишлаш ва қишлоқ хўжалиги техникасини ишлаб чиқарувчи заводлар ташкил этилгани далилланган;
уруш йилларида аҳолини кўчириш сиёсати одамларни муҳим ва иккинчи даражали кишилар тоифасига ажратиб амалга оширилгани боис, партия ва давлат бошқарувидаги раҳбар ходимлар, ҳарбий қўмондонларнинг оила аъзоларигина юқори даражадаги имтиёзларга, хусусан, уларни кўчириш ҳаво, сув ҳамда темир йўл орқали, қулай шароитларга эга бўлган транспорт воситаларида амалга оширилгани, қолган кишилар эса режасиз ва санитария талабларига риоя қилмаган ҳолда тўғри келган манзилларга юборилгани аниқланган; 
Ўзбекистон ССРда урушгача бўлган даврда аҳолини уй-жой таъминоти (эҳтиёж баробарида уйларни қурилмаслиги), тиббий хизмат кўрсатиш (дорилар заҳираси, ходимлар ва шифохоналар етишмаслиги) ҳамда бир ёқлама иқтисодий сиёсати (узоқ ватдан буён дон экинлари майдонлари пахта ҳисобига қисқартирилиши) туфайли уруш даврида кўчирилган аҳоли турар-жой, озиқ-овқат тақчиллиги ва сифациз тиббий хизмат каби муаммоларга дуч келганлиги исботланган;
1942-йилдан бошлаб аҳолининг муҳим қатлами, 1944-йилдан бошлаб эса иккинчи дадржали аҳолининг  босқичма-босқич ўз юртига қайта кўчирилганлиги ва бу жараён мавжуд иқтисодий-ижтимоий қийинчиликларга қарамай марказнинг кўрсатмаларига кўра Ўзбекистон ССРнинг бюджет маблағлари ҳисобидан амалга оширилгани очиқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Совет ҳокимиятининг Ўзбекистон ССРга аҳоли ва корхоналарни кўчириш сиёсати бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Ўзбекистон ССРга фронтдан кўчирилган саноат корхоналарида аёллар ва ўсмир болаларнинг ўгир ва машаққатли лекин фидокорона меҳнати эвазига қисқа вақт ичида ҳарбий ҳамда озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш йўлга қўйилган ва урушдан кейин кўплаб корхоналар тугатилиб, уларнинг ўрнига пахтани қайта ишлаш ва қишлоқ хўжалиги техникасини ишлаб чиқарувчи заводлар ташкил этилганлиги тўғрисидаги материаллардан “Ўзбек халқининг Иккинчи жаҳон урушида ғалабага қўшган ҳиссаси” номли архив ҳужжатлари тўпламини тайёрлашда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2023-йил 8-сентябрдаги 3/1255-1882-сон Маълумотномаси). Аниқланган архив ҳужжатлари уруш даври тарихи бўйича кам ўрганилган маълумотлар билан тўлдиришга хизмат қилади.
Уруш йилларида аҳолини кўчириш сиёсати одамларни муҳим ва иккинчи даражали кишилар тоифасига ажратиб амалга оширилгани боис, партия ва давлат бошқарувидаги раҳбар ходимлар, ҳарбий қўмондонларнинг оила аъзоларигина юқори даражадаги имтиёзларга, хусусан, уларни кўчириш ҳаво, сув ҳамда темир йўл орқали, қулай шароитларга эга бўлган транспорт воситаларида амалга оширилгани, қолган кишилар эса режасиз ва санитария талабларига риоя қилмаган ҳолда тўғри келган манзилларга юборилгани тўғрисидаги материаллардан “Ўзбек халқининг Иккинчи жаҳон урушида ғалабага қўшган ҳиссаси” номли архив ҳужжатлари тўпламини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2023-йил 8-сентябрдаги 3/1255-1882-сон Маълумотномаси). Аниқланган архив ҳужжатлари уруш даври тарихи бўйича кам ўрганилган маълумотлар билан тўлдиришга хизмат қилади.
Ўзбекистон ССРда урушгача бўлган даврда аҳолини уй-жой таъминоти (эҳтиёж баробарида уйларни қурилмаслиги), тиббий хизмат кўрсатиш (дорилар заҳираси, ходимлар ва шифохоналар етишмаслиги) ҳамда бир ёқлама иқтисодий сиёсати (узоқ ватдан буён дон экинлари майдонлари пахта ҳисобига қисқартирилиши) туфайли уруш даврида кўчирилган аҳоли турар-жой, озиқ-овқат тақчиллиги ва сифациз тиббий хизмат каби муаммоларга дуч келганлиги тўғрисидаги тадқиқотнинг назарий хулосалари асосида “Ўзбекистон тарихи” телеканалининг “На перекрестках истини”, “Ҳамма учун” кўрсатув ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган. (Ўзбекистон МТРК “Ўзбекистон тарихи” телеканалининг 2023 йил 26 сентябрдаги №02-30-1458-сон маълумотномаси). Илгари илмий муомалага киритилмаган архив манбалари ўзбек халқининг фашизм устидан қозонилган ғалабага қўшган ҳиссаси ҳақидаги билимларини бойитишда хизмат қилади.
1942-йилдан бошлаб аҳолининг муҳим қатлами, 1944-йилдан бошлаб эса иккинчи дадржали аҳолининг  босқичма-босқич ўз юртига қайта кўчирилганлиги ва бу жараён мавжуд иқтисодий-ижтимоий қийинчиликларга қарамай марказнинг кўрсатмаларига кўра Ўзбекистон ССРнинг бюджет маблағлари ҳисобидан амалга оширилгани тўғрисидаги тадқиқотнинг назарий хулосалари асосида “Ўзбекистон тарихи” телеканалининг “На перекрестках истини”, “Ҳамма учун” кўрсатув ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган. (Ўзбекистон МТРК “Ўзбекистон тарихи” телеканалининг 2023 йил 26 сентябрдаги №02-30-1458-сон маълумотномаси). Тақдим этилган илгари илмий муомалага киритилмаган архив ҳужжатлар телетомошабинларнинг уруш пайтида ЎзССРга аҳоли ва корхоналарни кўчириш тарихи ҳақидаги билимларини бойитишда хизмат қилади.

Yangiliklarga obuna bo‘lish