Sayt test rejimida ishlamoqda

Ортиқов Сирожиддин Саъдуллаевичнинг
 фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўспиринларда ҳуқуқий онгни ривожлантиришнинг ижтимоий-психологик хусусиятлари” 19.00.05 – Ижтимоий психология. Этнопсихология.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.3.PhD/P601.
Илмий раҳбар: Қодиров Обид Сафарович, психология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК номи: Бухоро давлат университети, PhD.03/30.12.2019.Psi.72.06.
Расмий оппонентлар: Акрамова Феруза Акмаловна, психология фанлари доктори, профессор; Жабборов Ҳазрат Хусейнович, психология фанлари доктори (ДСc), доцент.  
Етакчи  ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўспиринларда ҳуқуқий онгни ривожлантиришнинг ижтимоий-психологик хусусиятларни тадқиқ этиш ҳамда ижтимоий-психологик жиҳатларини такомиллаштириш бўйича амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўспиринларда ҳуқуқий установкаларни намоён бўлишига кўра саводхонликни эмоционал – баҳолашнинг йигитларда, ҳуқуқий муносабатнинг қиз болаларда гендер хусусиятларга боғлиқ равишда устуворлиги туфайли дифференциал фарқларнинг мавжудлиги далилланган;
ўспиринларда ҳуқуқий онгнинг намоён бўлиши шахсдаги ҳуқуққа нисбатан интолерантликнинг конформизм, синизм, нигилизм шакли ҳуқуқий саводхонликка реал қарашни пасайтирганлиги туфайли устувор ҳуқуққа нисбатан деформациялашган муносабатнинг устувор характерга эга эканлиги асосланган;
ўспиринларда ҳуқуқий онгнинг ривожлантиришда ҳуқуқий идеализмни кучайтириш ахборотларга нисбатан эмоционал – баҳоловчи муносабатни барқарорлаштириб, ҳуқуқий сенизмни пасайишига олиб келганлиги туфайли шахс саводхонлигининг когнитив, хулқий компонентларига коррексион-адаптив таъсир этиш муҳим аҳамиятга эга эканлиги исботланган;
 ўспиринларда ҳуқуқий онгни ривожлантиришга ҳуқуқий саводхонликнинг таъсири когнитив компонентнинг жамоавий ва ақлий, эмоционал-баҳоловчи компонентнинг касбий қарашлар билан тўғри, хулқий компонентнинг молиявий қадриятларга тескари пропорсионал эканлиги туфайли шахс ижтимоий қадриятлари билан боғлиқ ҳолда намоён бўлиши далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўспиринларда ҳуқуқий онгни ривожлантиришнинг ижтимоий-психологик хусусиятлари юзасидан ўтказилган илмий тадқиқот натижалари асосида:
ўспиринларда ҳуқуқий установкаларни намоён бўлишига кўра саводхонликни эмоционал – баҳолашнинг йигитларда, ҳуқуқий муносабатнинг қиз болаларда гендер хусусиятларга боғлиқ равишда устуворлиги туфайли дифференциал фарқларнинг мавжудлиги далилланганлигига оид маълумотлар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 2-февралдаги ПМ-114-сон буйруғи билан «Ижтимоий психология» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023-йил 1-мартдаги ПМ-114-сон маълумотномаси). Натижада ўспиринларда ҳуқуқий онгни ривожлантиришнинг психодиагностик жиҳатларини такомиллаштиришга хизмат қилган;
ўспиринларда ҳуқуқий онгнинг намоён бўлиши шахсдаги ҳуқуққа нисбатан интолерантликнинг конформизм, синизм, нигилизм шакли ҳуқуқий саводхонликка реал қарашни пасайтирганлиги туфайли устувор ҳуқуққа нисбатан деформациялашган муносабатнинг устувор характерга эга эканлиги асосланганлигига оид натижалар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 2-февралдаги ПМ-114-сон буйруғи билан «Ижтимоий психология» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023-йил 1-мартдаги ПМ-114-сон маълумотномаси). Натижада, ўспиринларда ўқув жараёнида ҳуқуқий онгни ривожлантириш хусусиятлари билан боғлиқ илмий-амалий натижаларни бойитилишига эришилган;
ўспиринларда ҳуқуқий онгнинг ривожлантиришда ҳуқуқий идеализмни кучайтириш ахборотларга нисбатан эмоционал – баҳоловчи муносабатни барқарорлаштириб, ҳуқуқий сенизмни пасайишига олиб келганлиги  туфайли шахс саводхонлигининг когнитив, хулқий компонентларига коррексион-адаптив таъсир этиш муҳим аҳамиятга эга эканлиги исботланганлигига доир натижалар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 2-февралдаги ПМ-114-сон буйруғи билан «Ижтимоий психология» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023-йил 1-мартдаги ПМ-114-сон маълумотномаси). Натижада, ўспиринларда ҳуқуқий онгнинг ривожланишини аниқлашнинг психодиагностик имкониятларини такомиллаштиришга эришилган;
ўспиринларда ҳуқуий онгни ривожлантиришга ҳуқуқий саводхонликнинг таъсири когнитив компонентнинг жамоавий ва ақлий, эмоционал-баҳоловчи компонентнинг касбий қарашлар билан тўғри, хулқий компонентнинг молиявий қадриятларга тескари пропорсионал эканлиги туфайли шахс ижтимоий қадриятлари билан боғлиқ ҳолда намоён бўлиши далилланганлигига оид натижалар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 2-февралдаги ПМ-114-сон буйруғи билан «Ижтимоий психология» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023-йил 1-мартдаги ПМ-114-сон маълумотномаси). Натижада, олий таълимда касбий фаолият юритадиган мутахассислар ва амалиётчи психологларни психологик хизмат фаолиятига доир, малака ва кўникмаларини ошишига хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish