Sayt test rejimida ishlamoqda

Ҳайдаров Шаҳриёр Шухрат ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Бўлажак муҳандисларда психологик саломатликни шакллантиришнинг педагогик-психологик омиллари”, 19.00.06 – Ёш ва педагогик психология. Ривожланиш психологияси (психология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.3.PhD/P661.
Илмий раҳбар: Назаров Акмал Мардонович, психология фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК номи: Бухоро давлат университети, PhD.03/30.12.2019.Psi.72.06.
Расмий оппонентлар: Абдурасулов Рустам Абдураимович, психология фанлар доктори, профессор; Исакова Муъазам Тулкиновна, психология фанлари доктори (DSc), доцент.
    Етакчи  ташкилот: Қарши  давлат университети.
Диссертация йўналиши назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бўлажак муҳандисларда психологик саломатликни шакллантиришнинг педагогик-психологик омилларини аниқлаш юзасидан амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан  иборат.  
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бўлажак муҳандисларнинг шахслилик хусусиятларини касбий  мотивлар таъсирига боғлиқлиги натижасида «хавотирланиш», «депресивлик»нинг кучайиши «соматизация», «конструктив агрессия»нинг сусайишига олиб келганлиги туфайли «фобия», «деструктив эгоизм» каби педагогик-психологик омилларни устувор характерга эга эканлиги асосланган;
бўлажак муҳандисларда «деструктив қўрқув» хусусиятларини ифодаланишига кўра фаолият жараёнида қийинчиликларни онгсиз тарзда бартараф этиш тенденсиясининг эмоционал интеллект билан уйғун намоён бўлиши туфайли «дефиситар агрессия», «ўз-ўзини ички чегаралаш», ўз-ўзини ташқи чегаралаш», «деструктив идентификация», «рефлекция» каби омилларнинг  динамик хусусиятга эга бўлиши исботланган;
бўлажак муҳандис талабаларда психологик саломатликни шаклланишида «хотиржамлик», «ғайрат-шижоатлилик», «ҳиссий кўтаринкилик», «ўз-ўзига ишонч»нинг рефлекцияга боғлиқ равишда «асабийлик толиққанлик», «тушкунлик», «ишончсизлик» трансформацияланиши муҳимлигига кўра фаолият жараёнига дифференциал таъсир этишининг педагогик-психологик жиҳатлари асосланган;
бўлажак муҳандисларда психологик саломатликни шакллантиришнинг педагогик-психологик механизмлари «эмоционал билимдонлик»нинг шахс ҳиссий-интеллектуал  сифатларидан рефлексив эмпатия шакллантириш муҳимлигига кўра саноген  тафаккурнинг «ўз эмоциясини бошқариш» компонентига устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бўлажак муҳандисларда психологик саломатликни шакллантиришнинг педагогик-психологик омилларини ўрганиш бўйича амалга оширилган илмий тадқиқот натижалари асосида:
бўлажак муҳандисларнинг шахслилик хусусиятларини касбий  мотивлар таъсирига боғлиқлиги натижасида «хавотирланиш», «депресивлик»нинг кучайиши «соматизация», «конструктив агрессия»нинг сусайишига олиб келганлиги туфайли «фобия», «деструктив эгоизм» каби педагогик-психологик омилларни устувор характерга эга эканлиги асосланганлиги билан боғлиқ илмий натижалар бўйича чиқарилган хулосалар ва тавсиялар Психология ўқув-илмий марказининг 2023-йил 26-ноябрдаги ПМ-83-а сон буйруғи асосида «Онтогенез психологияси. Дифференциал психология» модулига киритилган (Психология ўқув-илмий марказининг 2023-йил 1-ноябрдаги ПМ-83-сон маълумотномаси). Натижада бўлажак муҳандисларнинг психологик жиҳатдан тайёргарлигини такомиллаштириш бўйича кўникмаларини оширишга эришилган;
бўлажак муҳандисларда «деструктив қўрқув» хусусиятларини ифодаланишига кўра фаолият жараёнида қийинчиликларни онгсиз тарзда бартараф этиш тенденсиясининг эмоционал интеллект билан уйғун намоён бўлиши туфайли «дефиситар агрессия», «ўз-ўзини ички чегаралаш», «ўз-ўзини ташқи чегаралаш», «деструктив идентификация», «рефлекция»каби омилларнинг  динамик хусусиятга эга бўлиши исботланган маълумотлар Психология ўқув-илмий марказининг 2023-йил 26-ноябрдаги ПМ-83-а сон буйруғи асосида «Онтогенез психологияси. Дифференциал психология» модулига киритилган (Психология ўқув-илмий марказининг 2023-йил 1-ноябрдаги ПМ-83-сон маълумотномаси). Натижада муҳандисларни иш фаолиятига тайёрлаш самарадорлиги ошган;
бўлажак муҳандис талабаларда психологик саломатликни ривожланишида «хотиржамлик», «ғайрат-шижоатлилик», «ҳиссий кўтаринкилик», «ўз-ўзига ишонч»нинг рефлекцияга боғлиқ равишда «асабийлик толиққанлик», «тушкунлик», «ишончсизлик» трансформацияланиши муҳимлигига кўра фаолият жараёнига дифференциал таъсир этишининг педагогик-психологик жиҳатлари асосланганлиги билан боғлиқ илмий янгилик натижалари Психология ўқув-илмий марказининг 2023-йил 26-ноябрдаги ПМ-83-а сон буйруғи асосида «Онтогенез психологияси. Дифференциал психология» модулига киритилган (Психология ўқув-илмий марказининг 2023-йил 1-ноябрдаги ПМ-83-сон маълумотномаси). Натижада бўлажак муҳандисларда фаолият жараёнига нисбатан ижобий муносабатни шакллантириш имкони оширилган;
бўлажак муҳандисларда психологик саломатликни шакллантиришнинг педагогик-психологик механизмлари «эмоционал билимдонлик»нинг шахс ҳиссий-интеллектуал  сифатларидан рефлексив эмпатия шакллантириш муҳимлигига кўра саноген  тафаккурнинг «ўз эмоциясини бошқариш» компонентига устуворлик бериш асосида такомиллаштирилганлигига оид маълумотлар Психология ўқув-илмий марказининг 2023-йил 26-ноябрдаги ПМ-83-а сон буйруғи асосида «Онтогенез психологияси. Дифференциал психология» модулига киритилган (Психология ўқув-илмий марказининг 2023-йил 1-ноябрдаги ПМ-83-сон маълумотномаси). Натижада бўлажак муҳандисларда фаолият самарадорлигини  ошириш  йўллари илмий асосланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish