Sayt test rejimida ishlamoqda

Омонова Севара Мамиржоновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Юқори синф ўқувчиларида эмпатик қобилиятлар шаклланишининг психологик хусусиятлари», 19.00.06 – Ёш ва педагогик психология. Ривожланиш психологияси (психология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.PhD/P542.
Илмий раҳбар: Акрамов Мирмухсин Рустамович, психология фанлар доктори (DSc).
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қўқон давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, PhD.03/30.12.2021.P.26.02.
Расмий оппонентлар: Камилова Нодира Гайратовна, психология фанлари доктори, профессор; Тўйчиева Саодат Меликузиевна, психология  фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат шарқшунослик университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади юқори синф ўқувчиларида эмпатик қобилиятлар шаклланишининг психологик хусусиятларини аниқлаштириш юзасидан тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
 юқори синф ўқувчиларида эмпатик қобилият хусусиятларининг инсон томонидан шахслараро муносабатлар ҳамда ижтимоий тажрибалар қай даражада ўзлаштирилаётгани билангина эмас, балки мулоқотга киришиш жараёнида юқори мобиллик ва коммуникатив муносабатларга тайёрлиги билан белгиланиши асосланган;
юқори синф ўқувчиларида эмпатик муносабатларни шакллантиришнинг психологик жиҳатларини таъминловчи: эмоционал билимдонлик, ўзга инсонлар кечинмаларини тезда сеза олиш, ўз эмоцияларини бошқариш, интуитив эмпатия, ижтимоий интеллект, ҳиссий эмпатия, рационал эмпатия ва эмпатиянинг иродавийлиги каби психологик факторлар муҳим омиллар эканлиги исботланган;  
юқори синф ўқувчиларида эмпатик қобилиятларни шакллантиришда ҳиссий ва иродавий сифатлар яъни ҳамдардлик, эмпатик қайғу, эмоционал фаоллик, эмоционал интеллект, ҳиссий қўзғалувчанлик, эмоционал билимдонлик, эмпатик ғамхўрлик ва десентративлик сифатлари ўзига хос юқори бирликлар сифатида хизмат қилиши далилланган;
юқори синф ўқувчиларида эмпатик қобилиятлар шаклланишининг психологик хусусиятлари билан шахслилик хусусиятлари ўзаро боғлиқликни акс эттириб, ўзга инсонлар кечинмаларини сезиш, ҳиссий эмпатия, рационал эмпатия ва ўз эмоцияларини бошқариш каби омиллар қуйилашган сари, юқори синф ўқувчиларида эмпатик қобилият салбий жиҳатдан шаклланишидан дарак бериши аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Юқори синф ўсмир ўқувчиларида эмпатик қобилиятлар шаклланишининг психологик хусусиятлари бўйича амалга оширилган илмий тадқиқот натижалари асосида:
юқори синф ўқувчиларида эмпатик қобилият хусусиятларининг инсон томонидан шахслараро муносабатлар ҳамда ижтимоий тажрибалар қай даражада ўзлаштирилаётгани билангина эмас, балки мулоқотга киришиш жараёнида юқори мобиллик ва коммуникатив муносабатларга тайёрлиги билан белгиланиши асосланганлиги Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023-йил 3- октябрдаги ПМ-75-сонли буйруғига биноан “Онтогенез психологияси. Дифференциал психология” модулига киритилсин (Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023-йил 9- октябрдаги ПМ-а 75-сон маълумотномаси). Натижада Натижада юқори синф ўқувчиларида эмпатик қобилиятларни  коммуникатив муносабатларга тайёрлиги билан белгиланишини асослаш имконияти яратилган.
юқори синф ўқувчиларида эмпатик муносабатларни шакллантиришнинг психологик жиҳатларини таъминловчи: эмоционал билимдонлик, ўзга инсонлар кечинмаларини тезда сеза олиш, ўз эмоцияларини бошқариш, интуитив эмпатия, ижтимоий интеллект, ҳиссий эмпатия, рационал эмпатия ва эмпатиянинг иродавийлиги каби психологик факторлар муҳим омиллар еканлиги исботланганлигига доир натижалар Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023-йил 3- октябрдаги ПМ-75-сонли буйруғига биноан “Онтогенез психологияси. Дифференциал психология” модулига киритилсин (Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023-йил 9- октябрдаги ПМ-а 75-сон маълумотномаси). Натижада юқори синф ўқувчиларида эмпатик қобилиятларни шакллантиришнинг психодиагностик жиҳатларини такомиллаштириш имконияти яратилган;
юқори синф ўқувчиларида эмпатик қобилиятларни шакллантиришда ҳиссий ва иродавий сифатлар яъни ҳамдардлик, эмпатик қайғу, эмоционал фаоллик, эмоционал интеллект, ҳиссий қўзғалувчанлик, эмоционал билимдонлик, эмпатик ғамхўрлик ва десентративлик сифатлари ўзига хос юқори бирликлар сифатида хизмат қилиши далилланганлигига доир янгилик Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023-йил 3-октябрдаги ПМ-75-сонли буйруғига биноан “Онтогенез психологияси. Дифференциал психология” модулига киритилсин (Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023-йил 9- октябрдаги ПМ-а 75-сон маълумотномаси). Натижада юқори синф ўсмир ўқувчилар ўқув фаолиятида эмпатик қобилиятга хос хусусиятлар билан боғлиқ илмий-амалий натижаларни бойитилишига эришилган;
юқори синф ўқувчиларида эмпатик қобилиятлар шаклланишининг психологик хусусиятлари билан шахслилик хусусиятлари ўзаро боғлиқликни акс эттириб, ўзга инсонлар кечинмаларини сезиш, ҳиссий эмпатия, рационал эмпатия ва ўз эмоцияларини бошқариш каби омиллар қуйилашган сари, юқори синф ўқувчиларида эмпатик қобилият салбий жиҳатдан шаклланишидан дарак бериши аниқланганлиги Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023-йил 3-октябрдаги ПМ-75-сонли буйруғига биноан “Онтогенез психологияси. Дифференциал психология” модулига киритилсин (Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023-йил 9-октябрдаги ПМ-а 75-сон маълумотномаси). Натижада юқори синф ўқувчиларида эмпатик қобилиятлар шаклланишининг психологик хусусиятлари аниқлаштирилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish