Sayt test rejimida ishlamoqda

Шокиров Машрабжон Келдиевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Фасциолёз касаллигининг клиник-эпидемиологик хусусиятлари, ташхислаш ва даволашни такомиллаштириш», 14.00.10 – Юқумли касалликлар (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.3PhD/Тib2106.
Илмий раҳбар: Туйчиев Лазиз Надирович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами:  Тошкент тиббиёт академияси, Республика ихтисослаштирилган эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий-амалий тиббиёт маркази, DSc.04/30.12.2019.Tib.30.01.
Расмий оппонентлар: Таджиев Ботир Мирхашимович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Ибадова Гулнара Алиевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат тиббиёт университети.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: фасциолёз касаллигининг клиник-эпидемиологик хусусиятлари, ташхислаш ва даволашни такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор фасциолёзнинг сурункали шаклида жигарнинг зарарланиш эҳтимоли, фасциоллёзнинг ўткир шаклига нисбатан 5 баробарга юқори бўлиши асосланган;
фасциолёз касаллигининг Фарғона вилоятида юқори касалланиш даражасини белгиловчи муҳим зарарланиш хавф гуруҳлари бўлиб аёллар, меҳнатга лаёқатли ёшдагилар, қишлоқ шароитида яшовчи уй бекалари эканлиги асосланган;
беморларда лейкоцитлар миқдорини 3 баробар ва ундан юқорига ортиши фасциолёзнинг асоратли кечишини башоратловчи предиктор сифатида фойдаланиш мумкинлиги асосланган;
фасциолёз билан касалланганлар қонида IgE, эозинофил, ИЛ-4 миқдорини ортиши, ИФН-γ миқдорининг камайиши касалликнинг оғир ва сурункали кечишини асосий биомаркерлари эканлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Тошкент тиббиёт академияси мувофиқлаштирувчи Эксперт кенгашининг 2024-йил 15-февралдаги №02/76-сон хулосасига кўра:
биринчи илмий янгилик: илк бор фасциолёзнинг сурункали шаклида жигарнинг зарарланиш эҳтимоли, фасциоллёзнинг ўткир шаклига нисбатан 5 баробарга юқори бўлиши асосланган. Республика ихтисослаштирилган эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий амалий тиббиёт маркази Фарғона филиалининг гепатология бўлими фаолиятига 2022-йил 15-апрелдаги 17-сон буйруғи ва ЎзР ССВнинг Эндомед + «Эндоскопия ташхис ва даволаш» хусусий корхонасининг терапия бўлимига 2022-йил 15-мартдаги 14-сон буйруқлари билан амалиётга жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: аҳоли ўртасида фассиолёз касаллигининг тарқалиши аниқланиб, ўткир ва сурункали фасциолёзнинг ривожланиш ҳамда кечишининг клиник-эпидемиологик хусусиятларини аниқлаш орқали касалликнинг эрта ва қиёсий ташхисланиши орқали беморларда келиб чиқадиган диагностик хатоликлар олди олинади, бунинг натижасида эса касаллик асоратлари сабабли ўтказиладиган жарроҳлик муолажалари олди олинади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Фарғона вилояти аҳолиси ўртасида фасциолёз касаллигининг ташхислаш алгоритми ишлаб чиқилган ва даволаш самарадорлигини ошириш орқали, беморларнинг даволаш-профилактика муассасаларида бир кунлик кетадиган тўлов миқдори тахминан 548680 сўмга камайтирилган, касалликни эрта аниқланиши, беморларни шифохонада бўлиш даврининг бир неча кунга ва бошқа дориларнинг  қисқартирилиши ҳисобига ҳар бир беморга бир кунда 54868 сўм иқтисод қилинган. Хулоса: тадқиқот натижалари Соғлиқни сақлаш амалиётига, хусусан, интенсив босқичда беморларни даволаш учун Фарғона вилояти аҳолиси ўртасида фасциолёз касаллигининг тарқалишини эрта аниқлаш ва лаборатор ташхисини эрта ташкил қилиш касалликнинг клиник кечишини эрта камайишига ҳамда ҳар бир беморга 54868 сўмни иқтисод қилиш имконини берган. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «Фасциолёз касаллигининг клиник-епидемиологик хусусиятлари, ташхислаш ва даволашни такомиллаштириш» мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Тошкент тиббиёт академиясининг 2022-йил 16-мартдаги №03/880-сонли хати юборилган.
иккинчи илмий янгилик: фассиолёз касаллигининг эпидемиологик хусусиятлари баҳоланди ҳамда Фарғона вилоятида юқори касалланиш даражасини белгиловчи энг мухим зарарланиш хавф гуруҳлари аёллар, меҳнатга лаёқатли ёшдагилар, қишлоқ шароитида яшовчи уй бекалари эканлиги аниқланди. Фарғона вилоятида 2017-2021 йилларда кузатилган фассиолёз касаллиги асосан қишлоқ аҳолисида қайд этилиб, беморларнинг 70,96% аёллар ташкил этди. Касбга алоқадорлиги бўйича уй бекалари устунлик қилди, касалликни юқтириб олиш хавф омили сифатида эса яхши ювилмаган кўкатлар ва мева-сабзавотларни ёз ойларида истеъмол қилиш, ариқ сувларидан фойдаланиш эканлиги исботланди. Республика ихтисослаштирилган эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий амалий тиббиёт маркази Фарғона филиалининг гепатология бўлими фаолиятига 2022-йил 15-апрелдаги 17-сон буйруғи ва ЎзР ССВнинг Эндомед + «Эндоскопия ташхис ва даволаш» хусусий корхонасининг терапия бўлимига 2022-йил 15-мартдаги 14-сон буйруқлари билан амалиётга жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Фарғона вилоятида юқори касаллиш даражасини белгиловчи энг мухим зарарланиш хавф омилларини аниқланиши ва бу омилларни профилактикаси аҳоли ўртасида, айниқса меҳнатга лаёқатли ёшдагилар, аёллар ва қишлоқ шароитида яшовчи уй бекалари орасида фассиолёз касаллиги билан касалланиш кўрсаткичини камайтиради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Фарғона вилоятида юқори касаллиш даражасини белгиловчи энг мухим зарарланиш хавф омиллари аниқланиши аёллар, меҳнатга лаёқатли ёшдагилар, қишлоқ шароитида яшовчи уй бекалари ўртасида ташхислаш самарадорлигини ошириш орқали ҳар бир беморга даволаниш вақтида 1663900 сўм сарф-харажатларни камайтиришга олиб келди. Хулоса: Фарғона вилоятида юқори касаллиш даражасини белгиловчи энг мухим зарарланиш хавф омиллари аёллар, меҳнатга лаёқатли ёшдагилар, қишлоқ шароитида яшовчи уй бекалари эканлиги аниқланди ва шу гуруҳ аҳоли орасида текширувларни ўз вақтида ўтказиш ва аниқланган симптомларга хос равишда мақсадга йўналтирилган текширув ўтказиш натижасида ҳар бир беморга 1663900 сўмни иқтисод қилиш имконини берган. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «Фасциолёз касаллигининг клиник-епидемиологик хусусиятлари, ташхислаш ва даволашни такомиллаштириш» мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Тошкент тиббиёт академиясининг 2022-йил 16-мартдаги №03/880-сонли хати юборилган.
учинчи илмий янгилик: беморларда лейкотситлар миқдорини 3 баробар ва ундан юқорига ортиши фассиолёзнинг асоратли кечишини башоратловчи предиктор сифатида фойдаланиш мумкинлиги асосланган. Фассиолёз касаллигининг ўткир ва сурункали даврини аниқлаш имконини берувчи ташхисот алгоритми ишлаб чиқилди ва сурункали шакли ривожланиб кейинчалик асоратлар келиб чиқишини олди олинди. Республика ихтисослаштирилган эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий амалий тиббиёт маркази Фарғона филиалининг гепатология бўлими фаолиятига 2022-йил 15-апрелдаги 17-сон буйруғи ва ЎзР ССВнинг Эндомед + «Эндоскопия ташхис ва даволаш» хусусий корхонасининг терапия бўлимига 2022-йил 15-мартдаги 14-сон буйруқлари билан амалиётга жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: фассиолёз касаллигининг ўткир ва сурункали даврларида беморларда аниқланган клиник белгилар асосида касаллик ташхисот алгоритми ишлаб чиқилди, ушбу алгоритм асосида беморларда ташхисот қидуривини ўтказиш касалликнинг ўткир даврида аниқлаш имконини берди ва сурункали шакли ривожланиб кейинчалик асоратлар келиб чиқишини самарали камайишига, беморлар умумий аҳволининг қисқа фурсатларда яхшиланишига олиб келди, ётоқ кунлари қисқаришига ёрдам берди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: фасциолёз касаллигининг ўткир ва сурункали даврларида беморларда аниқланган клиник белгилар асосида ишлаб чиқилган касаллик ташхисот алгоритмини қўллаш наижасида 1 йилда 20 нафар беморда 33 278 000 сўм маблағ тежалишига эришилди. Хулоса: фасциолёз касаллигининг ўткир ва сурункали даврларида беморларда аниқланган клиник белгилар асосида ишлаб чиқилган касаллик ташхисот алгоритмини амалиётга тадбиқ этиш инсонларда фассиолёз касаллигини эрта ташхислаш ва асоратлар ривожланишини олидини олишга, беморларни стасионар даво кунларини қисқаришига ва меҳнат қобилиятини эрта тикланишига имкон берди. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «Фасциолёз касаллигининг клиник-эпидемиологик хусусиятлари, ташхислаш ва даволашни такомиллаштириш» мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Тошкент тиббиёт академиясининг 2022-йил 16-мартдаги №03/880-сонли хати юборилган.
тўртинчи илмий янгилик: фассиолёз билан касалланганлар қонида IgE, эозинофил, ИЛ-4 миқдорини ортиши, ИФН-γ миқдорининг камайиши касалликнинг оғир ва сурункали кечишини асосий биомаркерлари эканлиги исботланган. Фассиолёз билан касалланганларда айрим биомаркерлар ҳисобланган IgE, эозинофил, ИЛ-4 миқдорини ошиши ва ИФН-γ миқдорининг камайиши касалликнинг оғир ва сурункали кечишини кўрсатди. Республика ихтисослаштирилган эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий амалий тиббиёт маркази Фарғона филиалининг гепатология бўлими фаолиятига 2022-йил 15-апрелдаги 17-сон буйруғи ва ЎзР ССВнинг Эндомед + «Эндоскопия ташхис ва даволаш» хусусий корхонасининг терапия бўлимига 2022-йил 15-мартдаги 14-сон буйруқлари билан амалиётга жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: фассиолёз организмга тушганидан сўнг, унга қарши ИЛ-4 ишлаб чиқарилиши ортиб боради, унинг миқдорини ортиши унга антогонист бўлган ИФН-γ қийматини пасайишига олиб келади, натижада ҳужайравий иммунитет эмас, балки гуморал иммунитет ишга тушади ҳамда қон зардобида IgE миқдори кескин ортиб кетади, ушбу қийматларнинг ўзгариши ва касаллик давомийлиги ўртасида кучли тўғри коррелятсион боғлиқлик мавжуд бўлиб, жараён давомийлиги ортгани сари IgE миқдори ҳам ортиб борди, бу эса қонда эозинофиллар миқдорини ортишига сабаб бўлади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Фасциолёз билан оғриган беморларда касаллик ташхисотида ёрдам берувчи IgE, эозинофил, ИЛ-4 ва ИФН-γ каби айрим биомаркерларни ташхислаш алгоритмини қўллаш орқали босқичма-босқич текшириш наижасида 1 йилда 1 нафар беморда 1 663 900 сўм маблағ тежалишига эришилди. Хулоса: IgE, эозинофил, ИЛ-4 миқдорини ошиши ва ИФН-γ миқдорининг камайиши касалликнинг оғир ва сурункали кечишини кўрсатади. Бу биомаркерлани текшириш касаллик ташхисотида ёрдамчи ташхисот мезонлари бўлиб, ушбу мезонлардан касалликнинг асоратли кечишини башоратловчи предикторлар сифатида фойдаланиш мумкин. Бу эса ўз навбатида асоратлар ривожланишини олдини олиб, беморларни стасионар даво кунларини қисқаришига ва меҳнат қобилиятини эрта тикланишига имкон берди. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «Фасциолёз касаллигининг клиник-эпидемиологик хусусиятлари, ташхислаш ва даволашни такомиллаштириш» мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Тошкент тиббиёт академиясининг 2022-йил 16-мартдаги №03/880-сонли хати юборилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish