Sayt test rejimida ishlamoqda

Давлетова Дилфуза Мадиёровнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Преэклампсия ривожланиш хавфи бўлган ҳомиладорлар гуруҳида плацента дисфункциясининг профилактикаси, олиб бориш тактикаси ва диагностикасини такомиллаштириш» 14.00.01 – Акушерлик ва гинекология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.1.PhD/Tib1607.
Илмий рахбар: Каримов Аҳмад Хошимович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази, DSc.04/30.11.2023.Tib.114.01.
Расмий оппонентлар: Юсупбаев Рустем Базарбоевич, тиббиёт фанлари доктори, катта илмий ҳодим; Қурбанов Джаҳангир Джамалович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат стоматология  институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: допплерометрик ва морфологик тадқиқотлар натижалари асосида анемия ва сурункали пиелонефрит билан касалланган ҳомиладор аёлларда плацента дисфункциясининг диагностик мезонларини ишлаб чиқиш ва преэклампсия ривожланиш хавфини аниқлаш, шунингдек, даволаш ва профилактика чораларини оптималлаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
анемия ва сурункали пиелонефрит фонида бачадон-плацента-ҳомила тизимида қон айланишининг бузилиши кузатилиб, ПД ва преэклампсиянинг ривожланиши 46,7% ни ташкил этганлиги аниқланган;
бачадон-плацента-ҳомила тизимининг томирларида плацента дисфункциясининг допплерометрик ташхислаш мезонлари ишлаб чиқилиб, (MCA да IR 15%, a.umbilicalis 15-18% камайган) допплерометрик текширишнинг спецификлиги – 85,4% ва сезгирлиги - 78,6% ни ташкил этиши исботланган;
анемия ва сурункали пиелонефрит билан касалланган аёлларнинг йўлдошида инволютив ва иккиламчи деструктив ўзгаришларни тавсифловчи морфологик ва морфометрик ўзгаришлар аста секин авж олиб бориб, компенсатор жараёнларнинг орқада қолиши билан морфофункционал етишмаслик ривожланиши асосланган;
ҳомиладорликнинг II ва III триместрида плацента дисфункциясининг ўз вақтида ташхислаш учун ишлаб чиқилган алгоритм асосида олинган кўрсаткичларни баҳолашда L-аргининни комплекс терапиянинг бир қисми сифатида қўллаш гемодинамик кўрсаткичларнинг яхшиланишига олиб келганлиги аниқланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Тошкент тиббиёт академияси эксперт кенгашининг 2024 йил 15 февралдаги 02/075-сон хулосасига кўра (илмий янгиликни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Тошкент тиббиёт академиясининг 2022 йил 22 февралдаги 03-559-сонли хати Соғлиқни сақлаш вазирлигига тақдим этилган).
анемия ва сурункали пиелонефрит фонида бачадон-плацента-ҳомила тизимида қон айланишининг бузилиши кузатилиб, ПД ва преэклампсиянинг ривожланиши 46,7% ни ташкил этганлиги аниқланган кўрсатувчи оқибатлар ўртасидаги боғлиқлик исботлангани. Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникаси  туғруқ комплекси 14.02.2024-йилдаги 42-сонли буйруқ ҳамда Республика ва  Хоразм вилоят перинатал маркази  29.06.2023-йилдаги 79-сонли ва 06.07.2023-йилдаги 139-сонли буйруқ билан амалиётига жорий этилган.
Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Тадбиқ натижалари ҳомиладор аёлларда преэклампсия риволанишини  эрта  муддатларда  аниқлаш  орқали бачадон,  ҳомила  ва  плацентада  қон  айланишини яхшилаш чораларини  кўриш  ва бу орқали ҳомила ўсишидан орқада қолишининг, преэклампсиянинг оғир даражаларига ўтишининг, ҳомиладорлик асоратлари ривожланишининг  олдини олишга ҳамда  оналар  ва  болалар  ўлимининг камайишига олиб келади.
Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: 2021-2023 йиллар давомида даволаш курслари ўтказилган, анемия ва сурункали пиелонефрит билан оғриган, ҚШП ва ҚВПда даволанган 20 нафар ҳомиладорлик давридаги тиббий хизматлар нархи 5 376 000 сўмни ташкил этган: 20 нафар аёл х 83 400 сўм х 3,5 й/к = 5 838 000 сўм. Аёлларнинг ушбу тадқиқот гуруҳида (2021-2023) профилактика қилинмаган тақдирда давлат молиявий харажатларининг умумий қиймати олдиндан ҳисоблаб чиқилган ва натижалар ушбу гуруҳдаги ҳақиқий бюджет харажатлари билан таққосланди. Маълумотлардан кўриниб турибдики, иқтисодий самарадорлик 2021 йилда 77,12 фоизни, 2023 йилда эса 79,17 фоизни ташкил этди. Демак, 2021 йилда харажатларни минималлаштириш 18 124 800 сўмни, 2023 йилда эса 22 184 400 сўмни ташкил этди.
 Касалликларни ташхислаш, даволаш ва олдини олишнинг янги технологияларини жорий этиш самарадорлигини баҳолаш. Биз қуйидаги кўрсаткичларни ҳисоблаб чиқдик:  1. Тиббий хизматлар нархи (ТХН - МХТ) формула бўйича ТХН = (ККҚ х БЎҚМ) + ҚХН, бу ерда ЙКН – ётоқ кунлик нархи, сўм/йил БЎҚМ – даволаш профилактик муассасада беморнинг ўртача қолиш муддати (кунлар) ҚХН – қўшимча хизматлар нархи (дорилар + озиқ-овқат + коммунал хизматлар), сўм/йил; 2. Харажатларни минималлаштириш таҳлили (минималлаштирилган нархлар тахлили - МНТ) (масалан, шу даврлар 2021-2023 йиллар): ХМТ = ТХН 2021  - ТХН 2023    (сўм) 3. Битта беморга иқтисодий харажатлар ўзгариши (Δ Их): Δ Их  = Их 1 – Их 2,  Их1  - 2021 йилда битта беморга иқтисодий харажатлар. Их2 – 2023 йилда битта беморга иқтисодий харажатлар.
Хулоса: преэклампсия ривожланиши учун хавф омиллари бўлган ҳомиладор аёллар учун даволаш ва профилактик тадбирларни ўтқизиш, а.uterina et а.umblicalis артерияларининг қон томир тонуси ҳолатига таьсир кўрсатадиган она – плацента - хомила тизимида  қон оқимининг нормаллашишига ёрдам берадиган Л-аргинин қўшилиши билан, плацента эрта қариши (инволюцияси) жараёнини олдини олиш ва секинлаштиришга ёрдам берди.
“Преэклампсия ривожланиш хавфи бўлган ҳомиладорлар гуруҳида плацента дисфункциянинг профилактикаси, олиб бориш тактикаси ва диагностикасини такомиллаштириш” мавзусидаги илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Тошкент тиббиёт академиянинг 2022-йил 22-февралрдаги 03-559 сонли хат юборилган.
Бачадон-плацента-ҳомила тизимининг томирларида плацента дисфункциясининг допплерометрик ташхислаш мезонлари ишлаб чиқилиб, (MCA да IR 15%, a.umbilicalis 15-18% камайган) допплерометрик текширишнинг спецификлиги – 85,4% ва сезгирлиги - 78,6% ни ташкил этиши исботланганлигини  Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникаси  туғруқ комплекси 14.02.2024-йилдаги 42-сонли буйруқ ҳамда Республика ва  Хоразм вилоят перинатал маркази  29.06.2023-йилдаги 79-сонли ва 06.07.2023-йилдаги 139-сонли буйруқ билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат. Олинган маълумотлардан фойдаланиб, харажатларни минималлаштириш ҳолати ҳисоблаб чиқилган. Эрта репродуктив йўқотиш ёки эрта туғилишнинг (ЭТ) олдини олиш учун плацента дисфункциясини комплекс даволашни амалга оширганимиздан сўнг, аёллар одатда муддатли туғилишни бошдан кечирдилар. Шу муносабат билан, харажатларни минималлаштиришни баҳолашда биз муаммога бошқача ёндашдик.
Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: Шу сабабли, аёлларнинг ушбу тадқиқот гуруҳида (2021-2023) профилактика қилинмаган тақдирда давлат молиявий харажатларининг умумий қиймати олдиндан ҳисоблаб чиқилган ва натижалар ушбу гуруҳдаги ҳақиқий бюджет харажатлари билан таққосланди. Маълумотлардан кўриниб турибдики, иқтисодий самарадорлик 2021 йилда 77,12 фоизни, 2023 йилда эса 79,17 фоизни ташкил этди. Демак, 2021 йилда харажатларни минималлаштириш 18 124 800 сўмни, 2023 йилда эса 22 184 400 сўмни ташкил этди.
ҲРОҚ ушбу патологияга эга бўлган аёллар орасида ҳомиладор аёлларни плацента дисфункциясидан келиб чиққан ҳомиладорлик асоратлари учун касалхонада даволаш пайтида ўтказиладиган манипуляция харажатларини ва давлат томонидан ажратиладиган билвосита харажатларни минималлаштиришни таъминлайди.; шунингдек, муваффақиятли даво натижалар ва уларнинг прогностик аҳамияти асослангани. Тошкент Тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникаси  туғруқ комплекси 14.02.2024-йилдаги 42-сонли буйруқ ҳамда Республика ва  Хоразм вилоят перинатал маркази  29.06.2023-йилдаги 79-сонли ва 06.07.2023-йилдаги 139-сонли буйруқ билан амалиётига жорий этилган.
Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат. Шу билан бирга, агар бу аёлларда ҳомиладорлик ва туғруқ асоратларини олдини олишга имкон берувчи Тивортин (L-аргинин эритмаси 4,2%-100 мл) препарати ёрдамида комплекс даволашдан ўтмаганларида, уларда асоратланган ҳомиладорлик ва туғруқ  бошдан кечирган бўлишларини ҳисобга олинди. Ишлаб чиқилган алгоритм асосида олинган кўрсаткичларни баҳолаш орқали ҳомиладорликнинг II ва III триместрида плацента дисфункциясининг ўз вақтида ташхислаш билан акушерлик асоратларининг 1,7 баробарга, перинатал асоратларни эса 2,5 баробарга камайишига олиб келинди. Илмий янгиликнинг ииқтисодий самарадорлиги: L-аргинин (Тивортин эритмаси 4,2%-100,0 мл) препаратини комплекс қўллаш билан преэклампсия билан оғриган ҳомиладор аёлларда плацента дисфункциясининг дори-дармонларни олдини олиш ва даволашнинг ишлаб чиқилган усули плацента дисфунксияси (эрта, кеч репродуктив йўқотишлар) туфайли келиб чиқадиган ҳомиладорлик асоратларини камайтиришга имкон беради.
Плацента дисфункцияси мавжуд аёлларда қон айланиш тизимидаги бузилишлар ҳомиладорлик натижалари бўйича олинган маълумотларга кўра, уларни эрта аниқлаш ва салбий оқибатларга олиб келиш хавфи юқори бўлганлиги сабабли, 5 838 000 сўмни тежайди (битта аёлнинг ўртача даволаниш нархи).
Хулоса: ҳомиладорлик даврида асоратларни ривожланиши учун асосий хавф омилларини эрта аниқлаш туғруқнинг салбий натижаларини олдини олиш натижасида 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларининг 15 000 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган;
анемия ва сурункали пиелонефрит билан касалланган аёлларнинг йўлдошида инволютив ва иккиламчи деструктив ўзгаришларни тавсифловчи морфологик ва морфометрик ўзгаришлар аста секин авж олиб бориб, компенсатор жараёнларнинг орқада қолиши билан морфофункционал етишмаслик ривожланиши асосланганлиги Тошкент Тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникаси  туғруқ комплекси 14.02.2024-йилдаги 42-сонли буйруқ ҳамда Республика ва  Хоразм вилоят перинатал маркази  29.06.2023-йилдаги 79-сонли ва 06.07.2023-йилдаги 139-сонли буйруқ билан амалиётига жорий этилган.
 Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Допплерометрик ва плацентометрик усулларни фон касалликлари билан ҳомиладорлик даврида қўллаш акушерлик ва перинатал асоратларни ривожланишида уларни аниқлашнинг юқори прогностик аҳамияти ва самарадорлигини исботлашга имкон берди.
Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: aнемия ва сурункали пиелонефритни ўрганиш ва индивидуаллашган ҳомиладорликни олиб бориш натижалари ҳомиладорлик асоратлар сонини, даволаниш вақтини ва касалхонада қолишни камайтиришга имкон берди. Бу ҳар бир бемор учун 2 500 000 сўмни тежаш имконини берди. Яъни, бундай патологиялар билан асоратланган тақдирда, уни тузатиш учун қўшимча харажатлар 5 000 000 сўмни ташкил қилади. Таклиф этилаётган янги ёндашувнинг амалиётга татбиқ этилиши натижасида бундай харажатлар ўртача 2 500 000 сўмни ташкил этган. Натижада ушбу патология билан оғриган бир беморга аниқланган ёндашув ҳисобига юзага келиши мумкин бўлган асоратларни камайтириш ҳисобига 2 500 000 сўм маблағ тежалди (ТТА кўп тармоқли клиника туғруқ мажмуаси нархлари рўйхати бўйича).
Хулоса: анемия ва сурункали пиелонефрит мавжуд аёлларда плацента дисфункциясининг мавжудлиги ҳомиладорликни асоратланишига, ҳомила ички ҳолати ва туғруқ асоратларининг оширганлиги натижасида  1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларининг 2 500 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган;
Ҳомиладорликнинг II ва III триместрида плацента дисфункциясининг ўз вақтида ташхислаш учун ишлаб чиқилган алгоритм асосида олинган кўрсаткичларни баҳолашда L-аргининни комплекс терапиянинг бир қисми сифатида қўллаш гемодинамик кўрсаткичларнинг яхшиланишига олиб келганлиги аниқланганлиги Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникаси  туғруқ комплекси 14.02.2024-йилдаги 42-сонли буйруқ ҳамда Республика ва  Хоразм вилоят перинатал маркази  29.06.2023-йилдаги 79-сонли ва 06.07.2023-йилдаги 139-сонли буйруқ билан амалиётига жорий этилган: Таклиф этилаётган алгоритм асосида касалликнинг клиник олди босқичларида ҳомиладорликни назоратли бошқариш ва олиб боориш имконини берди, бу эса ҳомиладорлик ва туғруқ асоратларини  профилактикасини таъминлашга имкон берган.
Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: Сурункали анемия ва пиелонефрит фонида  ҳомиладорликнинг ва туғруқнинг  салбий оқибатларини башорат қилиш усулининг жорий этилиши аёлларда 5 800 000 сўмни (бир аёл даволанишининг ўртача нархи) тежаш имконини берди.
 Хулоса: ишлаб чиқилган прогностик модел анемия ва сурункали пиелонефрит билан касалланган ҳомиладор аёлларда ҳомиладорлик даврида акушерлик ва перинатал асоратлар ҳамда репродуктив йўқотишларнинг мумкин бўлган оқибатларини тахмин қилиш натижасида натижасида 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларининг 5 800 000  сўмга иқтисод қилиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish