Sayt test rejimida ishlamoqda

Тошпўлатов Акрам Ҳайдаровичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): «Ўзбек адабиётида новелла жанри ва унинг бадиияти», 10.00.02–Ўзбек адабиёти (филология фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: 2017.2.PhD/Fil133.

Илмий раҳбар: Умуров Ҳотам Икромович, филология фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети, DSc.27.06.2017.Fil.02.03.

Расмий оппонетлар: Ахмедова Шоира Нематовна, филология фанлари доктори, профессор; Узоқов Жўрақул Ҳайдарович, филология фанлари доктори. 

Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: ўзбек адабиётида новелла жанри тарихи ва унинг назариясини ўрганиш ҳамда унинг бошқа турдош жанрлар билан фарқли жиҳатларни ёритиб бериш, новелла жанри бадииятининг ўзига хос хусусиятларини очиб беришдан иборатдир.

III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

ўзбек адабиётшунослигида новелла жанрининг тараққиёт босқичлари, жанрнинг каноник хусусиятлари, генезиси, новеллада лиризм ва психологизм муаммоси, шеърий новелладаги ўткир сюжет, драматик ҳолат, ноанъанавий хотима аниқ мисоллар орқали далилланган;

ўзбек новеллаларининг мавзу кўлами, ғоявий-бадиий таркиби, новелла ва ҳикоя жанрининг ўзига хослиги ва муштараклиги, новелла жанри илдизлари: ҳикоят, латифа, эртаклардаги новеллистик элементлар, уларда характер яратиш санъати, конфликт, драматизм муаммоларининг ижодий-эстетик тамойиллари асосланган;

новелланинг сюжети, композицион тузилиши ва унда қўлланиладиган бадиий санъатлар, қаҳрамон ва персонажлар тизими, бадиий-фалсафий концепцияси, категорияси ҳамда лисоний материаллар турдош жанрлар билан таққосланган ҳолда очиб берилган;

ўзбек адибларининг новелла яратишдаги маҳорати, ҳар бир ижодкорга хос бўлган услублар, новеллада қаҳрамонни адабий-эстетик кашф этишнинг ўзига хос жиҳатлари ёритилган, шу билан биргаликда, жанрда учрайдиган схематизм, ва структурасидаги камчиликлар далиллар асосида исботланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:

Ҳозирги ўзбек адабиётидаги новеллаларнинг тарихи, илмий-назарий асосларини ишлаб чиқиш асосида:

ўзбек адабиётида яратилган новеллаларнинг ғоявий-бадиий ва структур хусусиятлари, новелла ва ҳикоянинг типологик фарқлари, новелла жанрининг бадиияти  ва имкониятлари ҳақида тегишли илмий хулосалардан Ф-1-06 рақамали “Истиқлол даври ўзбек адабиётида Шарқу Ғарб  адабий анъаналари синтези”  фундаментал тадқиқот лойиҳасининг “Истиқлол даври ўзбек адабиётида жаҳон илғор тадқиқ методларининг замонавий ўзбек адабиётшунослигига тадбиқи” қисмида фойдаланилган (Фан ва технологиялар агентлигининг 2017 йил 28 декабрдаги ФТА-02-11/1378-сон маълумотномаси). Шу асосда Шарқ ва Ғарб адабиёти типологияси, новелла жанри поэтикаси масалаларига оид назарий хулосалар чиқарилган;

ўзбек адабиётида новелла жанри тараққиёти босқичлари бевосита Марказий Осиё халқлари  адабиётидан бошланишини асослаш билан боғлиқ илмий хулосалар Ф1-ФА-0-55746 “Марказий Осиё халқлари адабий қўлёзма ёдгорликларни тадқиқ этиш, ўзбекистон шоир ва ёзувчилари архивини тўплаш ва уларни илмий тавсифлаб нашрга тайёрлаш” номли фундаментал  лойиҳасида фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 1 июндаги  89-03-1401-сон маълумотномаси). Олинган илмий натижалар новелла жанри хусусиятлари Шарқ адабиёти намуналари таркибида ҳам учраши халқаро адабий алоқаларнинг муштарак жиҳатлари мавжудлигини асослаб беришга хизмат қилган. 

Ғарб Уйғониш  даврида пайдо бўлган новелла жанри тарихи, назарияси, ўзига хос хусусиятлари ҳамда новелла ва ҳикоя жанрининг ҳозирги адабий жараёндаги ўрни, кичик ҳикояларга доир назарий хулосалардан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Самарқанд вилояти бўлими қошидаги “Садоқат” ижодий тўгараги фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг 2017 йил 6 декабрдаги 01-03/1070-сон маълумотномаси). Илмий натижаларнинг қўлланилиши ёш ижодкорларнинг адабий маҳоратини ошириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишга асос бўлган;

Ўзбек новеллист ёзувчилари – А.Қаҳҳор, Ш.Холмирзаев, Н.Эшонқул новеллаларида характер яратиш, конфликт ва драматизмга оид қарашлардан Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг Самарқанд бўлими “Самарқанд садоси” дастурида “Адабиёт ва ҳаёт” рукни эшиттиришларида фойдаланилган (Самарқанд вилоят телерадиокомпанияси-нинг 2018 йил 8 майдаги 09-01/227-сон маълумотномаси). Натижада насрнинг кичик жанрларидан бири – новелла жанри бадииятини, китобхонлик даражасини белгилашда, таржимонларга эса таржима асарлари  жанрини номлашда назарий манба бўлиб хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish