Sayt test rejimida ishlamoqda

Бобоев Диёр Шомуротовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): Контрейлер ташишлар асосида темир йўл транспорт оқимларини ташкил қилиш, 05.08.03 – Темир йўл транспортини ишлатиш (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.PhD/Т3750.
Илмий раҳбар: Адилова Зиёда Гафурджановна, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат транспорт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат транспорт университети ҳузуридаги PhD.15/31.08.2022.Т.73.01 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Машарипов Маъсуд Нуъмонжонович, техника фанлари доктори, доцент; Жўрабоев Камолжон Абдумўминович, техника фанлари номзоди.
Етакчи ташкилот: Турин политехника университети.
II. Тадқиқотнинг мақсади контрейлер ташишлар асосида темир йўл транспорт оқимларини ташкил қилишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
контрейлер ташишларда турли платформаларга ярим тиркамаларни маҳкамлашнинг математик модели ҳаракат давомида юкнинг силжиш ҳолатларини баҳолаш асосида темир йўл тарҳи ва профилини инобатга олиб такомиллаштирилган;
темир йўл платформасига юкланаётган автотранспорт воситаларини маҳкамловчи тортқичларга таъсир этувчи кучларни математик моделлаштириш орқали уларнинг геометрик параметрлари оптимал қийматлари илмий асосланган;
темир йўл тизимида юк айланмасини ҳисобга олган ҳолда, махсус юкларни контрейлерларда ташишда интермодал терминалларда поездлар таркибини тузиш учун транспорт оқими модели яратилган;
поезд таркибини йиғиш йўналишларини танлаш технологияси темир йўл транспортида автотранспорт воситаларини ташишга боғлиқ бўлган омилларни инобатга олиб уларнинг таъсир даражаларини белгилаш асосида ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Контрейлер ташишлар асосида темир йўл транспорт оқимларини ташкил қилиш бўйича олинган илмий ечимлар асосида:
темир йўл платформасига юкланаётган автотранспорт воситаларини маҳкамловчи тортқичларга таъсир этувчи кучларни аниқлаш методикаси “Оъзбекистон темир йоъллари” АЖнинг “Тошкент Минтақавий темир йўл узели” унитар корхонаси ва “Ўзтемирйўлконтейнер” акциядорлик жамиятига жорий этилган (Оъзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигининг 2023-йил 29-майдаги 2/3489-сонли маълумотномаси). Натижада, юкларнинг турига кўра маҳкамловчи тортқичларнинг сони ва геометрик ўлчамларини аниқлаш имконияти яратилган;
темир йўл тизимида юк айланмасини ҳисобга олган ҳолда, махсус юкларни контрейлерларда ташишда интермодал терминалларда поездлар таркибини тузиш бўйича ишлаб чиқилган технология “Оъзбекистон темир йоъллари” АЖнинг “Тошкент Минтақавий темир йўл узели” унитар корхонаси ва “Ўзтемирйўлконтейнер” акциядорлик жамиятига жорий этилган (Оъзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигининг 2023-йил 29-майдаги 2/3489-сонли маълумотномаси). Натижада, қайта ортиш терминалларида бажариладиган технологик амалларга сарфланадиган вақтларни камайтиришга эришилган ҳамда контрейлер поездлар билан ташишни ташкил қилиш орқали юкларни етказиб беришдаги қайта ишлаш сарфлари қисқартирилган, темир йўл платформасида юкланган автотранспорт воситаларини ҳаракат хавфсизлиги талаблари асосида ташиш ва зарарли элементларнинг ташқи муҳитга чиқишини 90 % га камайтириш имкони яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish