Sayt test rejimida ishlamoqda

Мустафаев Достон Шухратовичнинг
фалсафа доктори (PhD) Диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Саййид Шариф Журжонийнинг Темурийлар даври Қуръон илмлари ривожига қўшган ҳиссаси”. 24.00.02 – Қуръоншунослик. Ҳадисшунослик (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.4.PhD/Tar836
Илмий раҳбар: Исломов Зоҳид Маҳмудович, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон халқаро ислом академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон халқаро ислом академияси, DSc.35/30.12.2019.Isl/Tar/F.57.01.
Расмий оппонентлар: Муҳаммадсиддиқов Муҳаммадолим Муҳаммадрозиқ ўғли сиёсий фанлар доктори, тарих фанлари номзоди, доцент Лутфуллаев Ҳамидилло Муродиллаевич.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Саййид Шариф Журжонийнинг Темурийлар даври Қуръон илмлари ривожига қўшган ҳиссасини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
алломанинг “ат-Таърифот”да “тафсир” (تفسير) ва “таъвил” (تأويل) атамаларига берган таърифлари кейинги даврда ёзилган диний истилоҳларга оид “Кашшоф истилоҳот ал-фунун ва ал-улум”, “ал-Куллиёт”, “ат-Таърифот ва ал-истилоҳот” манбаларида “тафсир” ривоятга, “таъвил” эса Қуръон ва суннат доирасидаги ижтиҳодий фикрга асосланиши ҳақидаги қарашлар учун асос бўлиб хизмат қилгани далилланган;
Журжонийнинг “Ҳошия ат-Тажрид” номли асари ифода услубининг енгиллиги сабабли асрлар давомида Усмонийлар давлати, Эрон, Туркистон, Ҳиндистон таълим муассасаларида дарслик сифатида кенг фойдаланилиб, ҳатто Усмонийлар давлатида мазкур асар ўқитилган даргоҳларга “Ҳошияи Тажрид мадрасалари” деган ном берилгани аниқланган;
олимнинг Қуръон оятларини араб тили (اللغة العربية) ва балоғат (علم البلاغة) қоидалари орқали шарҳлаш услуби ўзидан кейинги тафсирларга кучли таъсир ўтказгани Темурийлар даври олимларидан Абдураҳмон Жомий, Али Қушчи асарларида сўзларнинг грамматик вазифаларини аниқлаш, уларнинг луғавий ҳамда балоғий маъноларини ёритиш билан боғлиқ услубда намоён бўлгани очиб берилган;
Саййид Шариф Журжоний “Таржумон ал-Қуръон” асарида Қуръонда келган сўзлар (مفردات القرأن) маъноларини содда ифодалар билан талқин этиш орқали Қуръон маъноларининг оддий халқ зеҳнига осон сингишини таъминлагани очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Саййид Шариф Журжонийнинг Темурийлар даври Қуръон илмларига қўшган ҳиссаси бўйича тадқиқотнинг илмий натижалари асосида:
алломанинг “ат-Таърифот”да “тафсир” (تفسير) ва “таъвил” (تأويل) атамаларига берган таърифлари кейинги даврда ёзилган диний истилоҳларга оид “Кашшоф истилоҳот ал-фунун ва ал-улум”, “ал-Куллиёт”, “ат-Таърифот ва ал-истилоҳот” манбаларида “тафсир” ривоятга, “таъвил” эса Қуръон ва суннат доирасидаги ижтиҳодий фикрга асосланиши ҳақидаги қарашлар учун асос бўлиб хизмат қилгани хусусидаги илмий хулосалардан Ўзбекистондаги ислом сивилизация марказида чоп этилган «Буюк аждодларимиз» номли китобни тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистондаги ислом сивилизация марказининг 2024-йил 18-мартдаги 01-07/49-сонли далолатномаси). Натижада, «таъвил» сўзининг моҳияти кенгроқ очиб берилиб, мазкур тушунчани нотўғри талқин этувчи тоифаларга раддия беришда асосли манба бўлиб хизмат қилган;
Журжонийнинг “Ҳошия ат-Тажрид” номли асари ифода услубининг енгиллиги сабабли асрлар давомида Усмонийлар давлати, Эрон, Туркистон, Ҳиндистон таълим тизимида дарслик сифатида кенг фойдаланилиб, ҳатто Усмонийлар давлатида мазкур асар ўқитилган мадрасаларга “Ҳошияи Тажрид мадрасалари” деган ном берилгани ҳақидаги хулосалар Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг буюртмаси асосида тайёрланган “Самарқандлик алломалар” номли китоб мазмунига сингдирилган. (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг 2024-йил 4-мартдаги 02/89-сон маълумотномаси). Натижада Саййид Шариф Журжонийнинг ўрта асрлар ислом илмлари ривожига қўшган ҳиссаси илмий жамоатчиликка етиб боришига хизмат қилган;
олимнинг Қуръон оятларини араб тили (اللغة العربية) ва балоғат (علم البلاغة) қоидалари орқали шарҳлаш услуби ўзидан кейинги тафсирларга кучли таъсир ўтказгани Темурийлар даври олимларидан Абдураҳмон Жомий, Али Қушчи асарларида сўзларнинг грамматик вазифаларини аниқлаш, уларнинг луғавий ҳамда балоғий маъноларини ёритиш билан боғлиқ услубда намоён бўлгани ҳақидаги илмий хулосалар Дин ишлари бўйича қўмитанинг буюртмаси асосида тайёрланган “Ислом энциклопедияси” китоби мазмунига сингдирилган. (Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитасининг 2024-йил 28-февралдаги 02-02/02/1/574-сонли маълумотномаси). Натижада, Журжонийнинг Темурийлар даври тафсир соҳаси ривожига қўшган ҳиссасини асослаш имконини берган;
Саййид Шариф Журжоний “Таржумон ал-Қуръон” асарида Қуръонда келган сўзлар (مفردات القرأن) маъноларини содда ифодалар билан талқин этиш орқали Қуръон маъноларининг оддий халқ зеҳнига осон сингишини таъминлагани хусусидаги илмий хулосалар «Ўзбекистон тарихи» телеканалида эфирга узатиладиган «Буюк юрт алломалари» кўрсатуви ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган. (Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг 2024-йил 4-мартдаги 02-31-320-сонли маълумотномаси). Натижада, олимнинг илмий фаолияти ва маърифатпарварлик ғоялари кенг халқ оммасига етиб боришига хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish