Sayt test rejimida ishlamoqda

Бобоназаров Давронбек Тўраназар ўғлининг
бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Жамолиддин Зайлаийнинг “Насбу-р-роя” асари ҳанафий мазҳабига оид ҳадис манбаси”. 24.00.02 – Қуръоншунослик. Ҳадисшунослик (исломшунослик фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.4.PhD/Isl46
Илмий раҳбар: Муратов Дониёр Махаматвалиевич, тарих фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон халқаро ислом академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон халқаро ислом академияси, DSc.35/30.12.2019.Isl/Tar/F.57.01.
Расмий оппонентлар: Мухамедов Не'матулло Асатуллаевич тарих фанлари доктори, доцент; Тажиев Азиз Шавкатович тарих фанлари бўйича фалсафа доктори.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Жамолиддин Зайлаийнинг “Насбу-р-роя” асари ҳанафий мазҳаби далилларига оид ҳадис манбаси эканини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Жамолиддин Зайлаий “Насбу-р-роя”да муҳаддислар томонидан заиф дея баҳоланган “ал-Ҳидоя”нинг баъзи ривоятларини бошқа ишончли ҳадислар билан мустаҳкамлаб, ҳадис илмидаги “бир бирини қувватловчи” (يقوي بعضها البعض) услубини қўллаш орқали ҳанафий мазҳаби китобларидаги ҳадисларнинг ишончли йўлларини кўрсатиб бергани исботланган;
Зайлаий “ал-Ҳидоя”да ривоят қилинмаган, лекин мавзуга боғлиқ 7055 та ҳадис ва осор келтириб, уларнинг ишончлилиги ва манбалардаги ўринларини баён қилиб бергани боис бир мавзуга доир ҳадисларни “Насбу-р-роя” асарида топиш имкони мавжудлиги исботланган;
Зайлаий “ал-Ҳидоя”да келган ҳадисларнинг ишончлилик даражасини баён қилиш учун “ғариб” (غريب), “ғариб жиддан” (غريب جدا), “ғариб би ҳаза-л-лафз” (غريب بهذا اللفظ), “ғариб марфуъ” (غريب مرفوعا) каби бошқа тахриж манбаларда учрамайдиган истилоҳлардан фойдаланиб, тахриж илмига янги услуб олиб киргани очиб берилган;
Зайлаий ҳадис илми (علم الحديث)га доир масалаларда ўзидан олдинги тахриж олимларида учрамаган “ҳадиснинг барча ривоят йўлларини келтириш”, “осорларни келтириш”, “ровийларга доир маълумотларни келтириш”, “турли фан манбаларига мурожаат қилиш”, “мухолифларни танқид қилмаслик” методларини “Насбу-р-роя”да қўллаб, умумлаштириш услубидан фойдалангани далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Жамолиддин Зайлаийнинг “Насбу-р-роя” асари ҳанафий мазҳабига оид ҳадис манба эканлиги бўйича олиб борилган тадқиқотнинг илмий натижалари асосида:
Жамолиддин Зайлаий “Насбу-р-роя”да муҳаддислар томонидан заиф дея баҳоланган “ал-Ҳидоя” ривоятларини бошқа ишончли ҳадислар билан мустаҳкамлаб, уларнинг “бир бирини қувватловчи” (يقوي بعضها البعض) экани сабабидан “мақбул” ҳадисга айланишини асослаш орқали ҳанафий мазҳаби далиллари ҳатто муҳаддислар йўли билан ҳам ишончли эканини кўрсатгани ҳақидаги илмий хулосалар Дин ишлари бўйича қўмитанинг буюртмаси асосида тайёрланган “Ислом энциклопедияси” китоби мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2024-йил 28-февралдаги 02-02/02/1/573-сонли маълумотномаси). Натижада, муҳаддиснинг тахриж илми назарияси шаклланишидаги ўрни ва хизматлари ҳақидаги маълумотлар илмий жамоатчиликка етиб боришига хизмат қилган;
Зайлаий “ал-Ҳидоя”да ривоят қилинмаган, лекин унинг бобларига боғлиқ ҳадисларни “шу бобнинг ҳадислари” (أحاديث الباب) номи остида келтиргани ҳамда уларнинг ишончлилиги ва манбалардаги ўринларини баён қилиб бергани боис кейинги давр фақиҳлари учун фиқҳий мавзулар доирасидаги тадқиқотлар учун асосий манбалар қаторига киргани ҳақидаги хулосалардан Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг буюртмаси асосида тайёрланган “Ўрта аср шарқ алломалари ва мутафаккирларининг тарихий-фалсафий мероси” номли китоб мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг 2024-йил 12-февралдаги 02/50-сон маълумотномаси). Натижада, олимнинг ҳадис илми назариялари шаклланишидаги ўрни ва хизматлари ҳақидаги маълумотлар илмий жамоатчиликка етиб боришига хизмат қилган;
Зайлаий “ал-Ҳидоя”да келган ҳадисларнинг ишончлилик даражасини баён қилиш учун “ғариб” (غريب), “ғариб жиддан” (غريب جدا), “ғариб би ҳаза-л-лафз” (غريب بهذا اللفظ), “ғариб марфуъ” (غريب مرفوعا) каби бошқа тахриж манбаларда учрамайдиган истилоҳлардан фойдаланиб, тахриж илмига янги услуб олиб киргани ҳақидаги илмий хулосалар Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтининг “Ҳанафий фақиҳлар наздида ҳадис илми қоидалари” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 2024-йил 13-февралдаги 02-10/31-сонли маълумотномаси). Натижада, талабаларнинг Жамолиддин Зайлаий “Насбу-р-роя” асари фиқҳий ихтилофли ҳукмларнинг далилларини таржиҳ қилишда фақиҳ ва муҳаддислар учун муҳим бир ҳадис манбаси бўлиб хизмат қилиши тўғрисидаги билимлари бойишига хизмат қилган;
Зайлаий ҳадис илми (علم الحديث)га доир масалаларда ўзидан олдинги тахриж олимларида учрамаган “ҳадиснинг барча ривоят йўлларини келтириш”, “осорларни келтириш”, “ровийларга доир маълумотларни келтириш”, “турли фан манбаларига мурожаат қилиш”, “мухолифларни танқид қилмаслик” методларини “Насбу-р-роя”да қўллаб, умумлаштириш услубидан фойдалангани ҳақидаги илмий хулосалар Ўзбекистон халқаро ислом академиясида тайёрланган “Ҳадисшунослик” дарслиги мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2024-йил 28-февралдаги 02-02/02/1/573-сонли маълумотномаси). Натижада, талабаларда “Насбу-р-роя” асари ҳанафий мазҳаби олимлари билан биргаликда, қолган мазҳаб олимлари ҳам мурожаат қилувчи муҳим ҳадис манбаси экани тўғрисидаги тасаввур ва кўникмаларни шакллантирган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish