Sayt test rejimida ishlamoqda

Эркаев Маъмуржон Рахмонбердиевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Бурҳониддин Маҳмуд Бухорийнинг “Муҳитул-Бурҳоний” асарида ижара шартномалари”. 24.00.03 – Фиқҳ, калом илми. Илоҳиёт (исломшунослик фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.4.PhD/Isl.50
Илмий раҳбар: Бекмирзаев Илҳомжон Исроилжонович, тарих фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон халқаро ислом академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон халқаро ислом академияси, DSc.35/30.12.2019.Isl/Tar/F.57.01.
Расмий оппонентлар: юридик фанлари доктори, профессор Ражабова Мавжуда Абдуллаевна; тарих фанлари номзоди, доцент Ишанджанов Бахтиёр Илҳомович.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Шарқшунослик институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади “Муҳитул Бурҳоний” асарида ижара шартномалари тузишга оид фатволарнинг ўзига хос жиҳатларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Маҳмуд Бухорий “Муҳитул Бурҳоний” асарининг “Бухорода оммалашган узоқ муддатли ижара шартномаси” (الإجَارَةُ الطَّوِيلَةُ المَرْسُومَةُ بِبُخَارَى) бобида ўрта асрларда Бухоро аҳолисининг одатига айланган узоқ муддатли ижара шартномасининг шаръий асосларини кўрсатиб бергани сабабли, унинг илк бор Мовароуннаҳр ва ҳанафий мазҳаби кенг тарқалган ўлкаларда амалиётга жорий этилгани далилланган;
олим “Таъқиқланган амаллар хусусидаги ижара” (الاسْتِئْجِارُ عَلَى المَعَاصِي) номли алоҳида бобда “ижара шартномалари томонлардан бири ёки ҳар иккисининг жазоланишига сабаб бўлмаслиги” қоидасини шаръий жиҳатдан асослаб бериш орқали жамиятда уюшган жиноятчиликнинг олдини олишга доир маҳаллий тизим шакллантиргани аниқланган;
“Муҳитул Бурҳоний” китобида келтирилган “Муаммоларни давлат раҳбарига етказиш учун ижара ҳақи эвазига одам ёллаш” (الاسْتِئْجِارُ لِيَرْفَعَ الأمْرَ إلَي السُّلْطَانِ) бобининг қиёсий таҳлили натижасида ўз-ўзини бошқариш услубларига асосланган замонавий жамиятда аҳолининг муаммоларини юқори инстанция доирасида адолатли ҳал қилиш амалиёти Бухорода ўрта асрлардаёқ шакллангани очиб берилган;
аллома асарда мулк дахлсизлиги, шахс манфаатини ўз ичига олувчи эгалик ҳуқуқи билан тугатиладиган ижара шартномаларининг фиқҳий асосларини шакллантириш орқали ҳадя ёки ўзаро ваъдалашув кўринишида иккинчи томонга мулк қилиб бериш, насия савдодан фарқли ўлароқ, ҳар икки томоннинг манфаатларига хизмат қилишини исботлаб бергани далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Бурҳониддин Маҳмуд Бухорийнинг “Муҳитул Бурҳоний” асарида ижара шартномалари бўйича тадқиқотнинг илмий натижалари асосида:
Маҳмуд Бухорий “Муҳитул Бурҳоний” асарининг “Бухорода оммалашган узоқ муддатли ижара шартномаси” (الإجَارَةُ الطَّوِيلَةُ المَرْسُومَةُ بِبُخَارَى) бобида ўрта асрларда Бухоро аҳолисининг одатига айланган узоқ муддатли ижара шартномасининг шаръий асосларини кўрсатиб бергани сабабли унинг илк бор Мовароуннаҳр ва ҳанафий мазҳаби кенг тарқалган ўлкаларда амалиётга жорий этилгани далилланганлиги тўғрисидаги илмий хулосалар буюртма асосида тайёрланган “Ўрта асрларда яшаган машҳур самарқандлик алломалар” ва “Ўрта аср шарқ алломалари энциклопедияси” китоблар мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг 2023-йил 1-ноябрдаги 02/504-сон маълумотномаси). Натижада, мазкур ижара турининг ўзига хос жиҳатлари ҳақидаги маълумотлар илмий жамоатчиликка етиб боришига хизмат қилган.
Маҳмуд Бухорий “Таъқиқланган амаллар хусусидаги ижара” (الاسْتِئْجِارُ عَلَى المَعَاصِي) номли алоҳида бобда “ижара шартномалари томонлардан бири ёки ҳар иккисининг жазоланишига сабаб бўлмаслиги” қоидасини шаръий жиҳатдан асослаб бериш орқали жамиятда уюшган жиноятчиликнинг олдини олишга доир маҳаллий тизим шакллантиргани аниқланганлиги хусусидаги илмий хулосалар Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг буюртамаси асосида чоп этилган “Фатволар тўплами. 500 саволга 500 жавоб” китобининг (1-жузи) мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 2023-йил 1-ноябрдаги 4764-сонли маълумотномаси). Натижада, ўқувчиларда шариатда ибодат, тақиқланган ва мубоҳ ишлар билан боғлиқ ижара шартномаларининг моҳияти тўғрисидаги билимлари шакланишига хизмат қилган;
“Муҳитул Бурҳоний” китобида келтирилган “Муаммоларни давлат раҳбарига етказиш учун ижара ҳақи эвазига одам ёллаш” (الاسْتِئْجِارُ لِيَرْفَعَ الأمْرَ إلَي السُّلْطَانِ) бобининг қиёсий таҳлили натижасида ўз-ўзини бошқариш услубларига асосланган замонавий жамиятда аҳолининг муаммоларини юқори инстанция доирасида адолатли ҳал қилиш амалиёти Бухорода ўрта асрлардаёқ шакллангани очиб берилгани тўғрисидаги илмий хулосалар буюртма асосида нашр этилган “Ислом ҳуқуқшунослиги” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2023-йил 31-октябрдаги 02-02/1/387-сонли маълумотномаси). Натижада, талабаларда аҳолининг ижтимоий муаммоларини ўрганиш ва уни юқори инстанция доирасида адолатли ҳал қилиш амалиёти бугунги кунда мазкур масалада ўрнатилган тартибга мос экани тўғрисидаги тушунча шаклланишига хизмат қилган;
Аллома асарда мулк дахлсизлиги, шахс манфаатини ўз ичига олувчи эгалик ҳуқуқи билан тугатиладиган ижара шартномаларининг фиқҳий асосларини шакллантириш орқали ҳадя ёки ўзаро ваъдалашув кўринишида иккинчи томонга мулк қилиб бериш, насия савдодан фарқли ўлароқ, ҳар икки томоннинг манфаатларига хизмат қилишини исботлаб бергани далиллангани тўғрисидаги илмий хулосалар буюрма асосида нашр этилган “Замонавий фиқҳий масалалар ва фатво бериш асослари” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистондаги ислом сивилизацияси марказининг 2024-йил 5-январдаги 08-17/08-сон маълумотномаси). Натижада, талабаларда эгалик ҳуқуқи фақатгина савдо, ҳадя қилиш билан эмас, балки ижара шартномаси билан ҳам амалга оширишилиши мумкинлиги тўғрисидаги тушунчалар шаклланишига хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish