Sayt test rejimida ishlamoqda

Қодиров Жасурбек Шарофитдиновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Давлат-хусусий шерикчилиги асосида иқтисодиёт тармоқларининг инвестициявий салоҳиятини ошириш истиқболлари (“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ мисолида)”, 08.00.07 – Молия, пул муомаласи ва кредит (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.1.PhD/Iqt935.
Илмий раҳбар: Мустафакулов Шерзод Игамбердиевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Халқаро Нордик университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи: Халқаро Нордик университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи PhD.03/29.12.2022.I.157.01.
Расмий оппонентлар: Каримқулов Жасур Имомбоевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Абсаламов Акрам Толлибоевич, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат транспорт университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади давлат-хусусий шерикчилиги асосида иқтисодиёт тармоқларининг инвестициявий салоҳиятини ошириш асосида соҳани барқарор ривожлантириш юзасидан таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
транспорт соҳасида турли молиялаштириш манбалари таркиби учун инвестиция юкини самарали тақсимлаш чегарасининг “ўз маблағлари 80<МК<84” “давлат бюджети 16<МК<20” қийматлари назарий жиҳатдан асослаб берилган;
инвестиция лойиҳаларини молиялаштиришда “бюджетдан ташқари суғурта бадаллари”ни қўллаш орқали ижтимоий, бизнес ҳамда бюджет самарадорлигини баҳолаш механизми такомиллаштирилган;
хусусий тадбиркорликни давлат-хусусий шериклик асосида давлат харидлари электрон тизимида (Э-АУКСИОН) устуворлик бериш йўли билан транспорт қурилиши лойиҳаларида иштирок этишининг “давлат – лойиҳа – тадбиркор” тамойили орқали рағбатлантириш механизми такомиллаштирилган;
давлат-хусусий шериклиги асосида иқтисодиёт тармоқларининг инвестицион салоҳиятини оширишнинг 2027 йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Давлат-хусусий шерикчилиги асосида иқтисодиёт тармоқларининг инвестициявий салоҳиятини ошириш истиқболлари (“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ мисолида) бўйича олинган илмий натижалар асосида:
транспорт соҳасида турли молиялаштириш манбалари таркиби учун инвестиция юкини самарали тақсимлаш чегарасининг назарий жиҳатдан асослаб берилган “ўз маблағлари 80<МК<84” “давлат бюджети 16<МК<20” қийматлари Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирлиги томонидан амалиётга жорий этилган (“Ўзбекистон темир йўллари” АЖнинг 2024 йил 29 январдаги 01/347-24-сон маълумотномаси). Натижада “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ ва унинг таркибидаги корхоналар негизида алоҳида йўналишлар бўйича бир неча аксионерлик жамиятлари таркиб топишига хизмат қилган;
инвестиция лойиҳаларини молиялаштиришда “бюджетдан ташқари суғуртабадаллари”ни қўллаш орқали ижтимоий, бизнес ҳамда бюджет самарадорлигинибаҳолаш механизмини такомиллаштириш бўйича берган таклифи Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирлиги томонидан амалиётга жорий этилган (“Ўзбекистон темир йўллари” АЖнинг 2024 йил 1 апрелдаги 01/1235-24-сон маълумотномаси). Мазкуртаклифнинг қўлланилиш натижасида транспорт инфратузилмасини ривожлантириш лойиҳаларииштирокчилари – транспорт инфратузилмаси обектларини лойиҳалаш, қуриш вареконструксия қилиш мақсадида зарур хизматлар ва ресурсларни етказибберувчилар томонидан турли даражадаги бюджетларга ва бюджетдан ташқарижамғармаларга ажратиладиган солиқ ва суғурта тўловлари ошган;
хусусий тадбиркорликни давлат-хусусий шериклик асосида давлат харидлари электрон тизимида (Э-АУКСИОН) устуворлик бериш йўли билан транспорт қурилиши лойиҳаларида иштирок этишининг “давлат – лойиҳа – тадбиркор” тамойили орқали рағбатлантириш механизмини такомиллаштириш бўйича берган таклифи Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирлиги томонидан амалиётга жорий этилиши учун қабул қилинган (“Ўзбекистон темир йўллари” АЖнинг 2024 йил 29 январдаги 01/347-24-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида республиканинг транспорт соҳасида хусусий тадбиркорликнинг умумий ҳажмининг ошиши орқали соҳага инвестицияларни мониторинг қилиш жараёнини такомиллаштиришга хизмат қилган;
давлат-хусусий шериклиги асосида иқтисодиёт тармоқларининг инвестицион салоҳиятини оширишнинг 2027 йилга қадар ишлаб чиқилган прогноз кўрсаткичларидан Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирлиги томонидан 2023 йилда амалга оширилган ишлар ҳамда 2024-йилдаги режалар тўғрисида ҳисобот лойиҳасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (“Ўзбекистон темир йўллари” АЖнинг 2024 йил 1 апрелдаги 01/1235-24-сон маълумотномаси). Бу моделлардан фойдаланиш натижасида Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирлигининг инвестицион салоҳияти қийматининг ўсиш суръати прогнозидаги аниқлик даражасини оширишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish